Бердимуратова Роза Рахмановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек тили космонимларининг лингвокултурологик ва лингвостилистик хусусиятлари”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Fil5970.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
Илмий раҳбар: Примов Азамат Искандарович, филология фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети ҳузуридаги илмий даража берувчи DSc.03/2026.10.06.Fil.06.06 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Муродова Нигора Кулмаматовна, филология фанлари доктори, профессор; Худайберганов Равшан Юсупович, филология фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек тили космонимларининг этномаданий, мифологик ва тарихий-маданий илдизлари ҳамда халқ миллий дунёқарашидаги инъикосини лингвокултурологик жиҳатдан далиллаш, уларнинг бадиий нутқдаги поетик ва эстетик вазифаларини лингвостилистик жиҳатдан очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек тилидаги космонимларнинг этномаданий, мифологик ва тарихий-маданий илдизлари илк бор яхлит тизим сифатида лингвокултурологик ёндашув асосида тадқиқ этилган ҳамда уларнинг миллий дунёқарашдаги инъикоси аниқ тил далиллари ёрдамида асосланган;
Ҳулкар, Етти қароқчи, Темир қозиқ, Чўлпон, Уторуд, Муштарий, Ноҳид каби космонимик бирликлар семантикасида халқнинг миллий-маданий қадриятлари, анъанавий тасаввурлари, рамзий ва ассоциатив маънолари лисоний тафаккур доирасида қандай намоён бўлиши ўзбек халқ оғзаки ижоди ҳамда бадиий адабиёт манбалари асосида очиб берилган;
Шамс, Қуёш, Кун, Меҳр, Хуршид; Бақир сўқум, Миррих, Баҳром, Қизил юлдуз, Ўт юлдуз; Ой, Моҳ, Қамар, Ҳилол, Бадр; Чўлпон, Венера, Тонг юлдузи, Оқ юлдуз, Ноҳид каби космонимларнинг бадиий матнлардаги стилистик функсиялари, семантик юкламаси ҳамда бадиий образ яратишдаги, шунингдек, метафора, эпитет, ўхшатиш каби услубий воситаларни шакллантиришдаги ўрни далилланган;
эски ўзбек адабий тили манбаларида ва мумтоз адабиётда қўлланилган Ҳамал, Савр, Жавзо, Саратон, Асад, Сунбула, Мезон, Ақраб, Қавс, Жадий, Далв, Ҳут каби буржларни ифодаловчи, Каҳкашон, Сомон йўли каби галактикани ифодаловчи, шунингдек, Сурайё, Ҳулкар, Парвин, Зуҳал, Суҳайл каби машҳур юлдузларни ифодаловчи космонимларнинг экспрессив-эмоционал имкониятлари ҳамда трансонимизация жараёнларидаги ўзига хосликлари қиёсий-тарихий ва стилистик нуқтайи назардан илмий асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек тили космонимларининг лингвокултурологик ва лингвостилистик хусусиятлари бўйича олиб борилган тадқиқот асосида:
ўзбек тилидаги космонимларнинг этномаданий, мифологик ва тарихий-маданий илдизлари илк бор яхлит тизим сифатида лингвокултурологик ёндашув асосида тадқиқ этилиб, уларнинг миллий дунёқарашдаги инъикоси аниқ тил далиллари ёрдамида асосланганига, хусусан, космонимлар тизимидаги туркий, эроний, арабий ва бошқа лексик қатламлар ҳамда уларнинг ўзбек халқи олам лисоний манзарасидаги миллий-ментал хусусиятларига доир таҳлиллардан Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази томонидан бажарилган АЛМ-202310132634 рақамли “Янги сўз ва атамаларнинг ўзбекча муқобилини сунъий интеллект асосида автоматик тақдим қилувчи атамаcом.уз дастурий таъминоти платформаси ва мобил иловасини яратиш” мавзусидаги инновацион лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказининг 2025-йил 20-июндаги 971-сон маълумотномаси). Натижада мобил иловадаги янги тушунча ва брендларни миллий анъана ва қадриятларга мувофиқ номлаш жараёни такомиллаштирилган;
Ҳулкар, Етти қароқчи, Темир қозиқ, Чўлпон, Уторуд, Муштарий, Ноҳид каби космонимик бирликлар семантикасида халқнинг миллий-маданий қадриятлари, анъанавий тасаввурлари, рамзий ва ассоциатив маънолари лисоний тафаккур доирасида қандай намоён бўлиши ўзбек халқ оғзаки ижоди ҳамда бадиий адабиёт манбалари асосида очиб берилгани, шунингдек, Шамс, Қуёш, Кун, Меҳр, Хуршид; Бақир сўқум, Миррих, Баҳром, Қизил юлдуз, Ўт юлдуз; Ой, Моҳ, Қамар, Ҳилол, Бадр; Чўлпон, Венера, Тонг юлдузи, Оқ юлдуз, Ноҳид каби космонимларнинг бадиий матнлардаги стилистик функсиялари, семантик юкламаси ҳамда бадиий образ яратишдаги, шунингдек, метафора, эпитет, ўхшатиш каби услубий воситаларни шакллантиришдаги ўрни далилланганига, хусусан, космонимларнинг ўзбек тили лексикасидаги ўрни, уларнинг семантик ҳамда лингвокултурологик хусусиятларига оид илмий хулоса ва таҳлиллардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Хоразм вилояти телерадиоканали” давлат муассасасининг “Ассалом, Хоразм!”, “Адабий муҳит” ҳамда “Тилимизни ўрганамиз” кўрсатув ва эшиттиришларини тайёрлашда фойдаланилган (“Хоразм вилояти телерадиоканали” давлат муассасасининг 2025-йил 10-июлдаги 565-сон маълумотномаси). Натижада ушбу медиалойиҳалар орқали кенг жамоатчиликка тилимиздаги осмон жисмлари номларининг миллий-маданий ва тарихий моҳияти етказилган, ёш авлодни ватанпарварлик, миллий ғурур ва ифтихор руҳида тарбиялашга ҳамда ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқейини оширишга хизмат қилувчи илмий-маърифий контент яратишга эришилган;
эски ўзбек адабий тили манбаларида ва мумтоз адабиётда қўлланилган Ҳамал, Савр, Жавзо, Саратон, Асад, Сунбула, Мезон, Ақраб, Қавс, Жадий, Далв, Ҳут каби буржларни ифодаловчи, Каҳкашон, Сомон йўли каби галактикани ифодаловчи, шунингдек, Сурайё, Ҳулкар, Парвин, Зуҳал, Суҳайл каби машҳур юлдузларни ифодаловчи космонимларнинг экспрессив-эмоционал имкониятлари ҳамда трансонимизация жараёнларидаги ўзига хосликлари қиёсий-тарихий ва стилистик нуқтайи назардан илмий асосланганига, хусусан, осмон жисмлари номларининг ўзбек тилининг турли тараққиёт босқичларига хос бўлган шакллари, тарихий ва архаик вариантлари, турли лексик қатламларга мансуб космонимларнинг эски ва ҳозирги ўзбек адабий тили матнларидаги лингвокултурологик ҳамда лингвостилистик вазифаларига оид илмий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказида 2022–2023-йилларда бажарилган ИИ-4721101717-рақамли “Хизмат кўрсатиш обектлари миллий номлари интерактив электрон платформасини яратиш” мавзусидаги инновацион лойиҳада фойдаланилган (Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказининг 2025-йил 20-июндаги 972-сон маълумотномаси). Натижада яратилган электрон платформа базасини миллий менталитетга ва тарихий илдизларга хос бўлган қадимий ҳамда замонавий астрономик обектлар номлари билан бойитиш ва хизмат кўрсатиш обектларининг миллий номларини тўғри шакллантириш имконияти кенгайтирилган.