Ғайратова Раъно Ғайрат қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Озиқ-овқат номларининг нутқда ифодаланиши ва лингвомаданий хусусиятлари” (ўзбек ва инглиз тиллари мисолида), 10.00.13 – Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Fil.5051.
Илмий раҳбар: Тиллаева Мияссар Батировна, филология фанлари номзоди, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.06.05.
Расмий оппонентлар: Примов Азамат Искандарович, филология фанлари доктори, профессор; Тешабоева Дилфуза Мўминовна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек ва инглиз тилларида озиқ-овқат номларининг нутқда ифодаланиши ва лингвистик, прагматик ва маданий хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек ва инглиз тилларидаги нон/бреад консепти орқали тириклик, барака, меҳнат ва муқаддаслик; ош/пилаф консепти орқали жамоавийлик, маросимийлик ва ижтимоий бирдамлик; чой/теа консепти орқали меҳмондўстлик, мулоқот, ижтимоий яқинлик ва коммуникатив мувозанат каби консептуал белгилар тизими аниқланиб, уларнинг тил ва маданият уйғунлигидаги роли асосланган;
бадиий матнлар, фолклор намуналари, кундалик сўзлашув, этикет формулалари ҳамда “Келинг, чой ичамиз”, “Бир пиёла чой устида гаплашдик”, “То бреак бреад”, “Теа брингс пеопле тогетҳер” каби ижтимоий-маданий контекстлар мисолида озиқ-овқат номларининг баҳоловчи, экспрессив, таъсирчанлик ва идентификацион функсиялари аниқланиб, уларнинг нутқ иштирокчилари ўртасидаги мулоқот самарадорлигини таъминлашдаги прагматик функсияси асослаб берилган;
ўзбек ва инглиз тилларидаги кўк чой, сутли чой, нонушта, традитионал Энглиш бреакфаст, афтерноон теа каби бирликларнинг структур-семантик, нутқ вазияти, адресант-адресат муносабати, ижтимоий рол каби прагматик ҳамда миллий урф-одатлар, диний қарашлар, маросимлар, ҳудудий тафовутлар каби маданий-специфик хусусиятлари қиёсий-типологик таҳлил асосида аниқланиб, ўзбек маданиятида чой умумий овқатланиш ва мулоқотни бошлаб берувчи универсал бирлик сифатида, инглиз маданиятида теа анъанавий вақт меъёри, ижтимоий тартиб ва маданий идентификатор вазифасини бажариши исботланган;
озиқ-овқат номларида маданий мосликни таъминлаш, миллий менталитет ва консептуал тафовутларни ҳисобга олиш, семантик-прагматик эквивалентликка эришиш механизмлари лингвистик ёндашувлари асосида ишлаб чиқилиб, палов – пилаф, сумалак – ритуал спринг диш, ош – натионал риcе диш, чой – теа каби бирликларнинг меню ва рецептларда берилиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Озиқ-овқат номларининг нутқда ифодаланиши ва лингвомаданий хусусиятларини ўрганиш жараёнида олинган натижалар асосида:
ўзбек ва инглиз тилларидаги нон/бреад консепти орқали тириклик, барака, меҳнат ва муқаддаслик; ош/пилаф консепти орқали жамоавийлик, маросимийлик ва ижтимоий бирдамлик; чой/теа консепти орқали меҳмондўстлик, мулоқот, ижтимоий яқинлик ва коммуникатив мувозанат каби консептуал белгилар тизими аниқланиб, уларнинг тил ва маданият уйғунлигидаги ролига доир материалллардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпогʻистон бўлими, Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2017-2020-йилларда бажарилган ФА-Ф-1-005 рақамли “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослик тарихини тадқиқ қилиш” номли фундаментал тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпогʻистон бўлими, Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2025-йил 30-январдаги 51/1-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳани ўзбек ва инглиз тилларидаги қиёсий муаммоларга янгича ёндашувлар, озиқ-овқат номларининг мулоқот жараёнидаги маданий мослик ифодасининг берилиши таҳлиллар билан тўлдирилишида тадқиқот иши зарурий манба вазифасини ўтаган;
бадиий матнлар, фолклор намуналари, кундалик сўзлашув, этикет формулалари ҳамда “Келинг, чой ичамиз”, “Бир пиёла чой устида гаплашдик”, “То бреак бреад”, “Теа брингс пеопле тогетҳер” каби ижтимоий-маданий контекстлар мисолида озиқ-овқат номларининг баҳоловчи, экспрессив, таъсирчанлик ва идентификацион функсиялари аниқланиб, уларнинг нутқ иштирокчилари ўртасидаги мулоқот самарадорлигини таъминлашдаги прагматик функсиясига оид далиллардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказининг 2023-2024-йилларда бажарилган ИИ-4721101717-рақамли “Хизмат кўрсатиш обектлари миллий номлари интерактив электрон платформасини яратиш” мавзусидаги инновацион лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказининг 2025-йил 1-июлдаги 1152-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу лойиҳа ишида таом номлари, уларнинг реклама ва интернет матнларида келтирилиши, хизмат кўрсатиш обектларига қўйилган номларда озиқ-овқат билан боғлиқ номларнинг ишлатилиши тўғрисидаги маълумотлардан ушбу лойиҳа ишида кенг фойдаланилган;
ўзбек ва инглиз тилларидаги кўк чой, сутли чой, нонушта, традитионал Энглиш бреакфаст, афтерноон теа каби бирликларнинг структур-семантик, нутқ вазияти, адресант-адресат муносабати, ижтимоий рол каби прагматик, миллий урф-одатлар, диний қарашлар, маросимлар, ҳудудий тафовутлар каби маданий-специфик хусусиятлари қиёсий-типологик таҳлил асосида аниқланиб, ўзбек маданиятида чой умумий овқатланиш ва мулоқотни бошлаб берувчи универсал бирлик сифатида, инглиз маданиятида теа анъанавий вақт меъёри, ижтимоий тартиб ва маданий идентификатор вазифасини бажариши ҳамда маданий мосликни таъминлаш, миллий менталитет ва консептуал тафовутларни ҳисобга олиш, семантик-прагматик эквивалентликка эришиш механизмлари замонавий таржимашунослик ёндашувлари асосида ишлаб чиқилиб, палов – пилаф, сумалак – ритуал спринг диш, ош – натионал риcе диш, чой – теа каби бирликларнинг маданий адаптациядаги самарадорлигига оид натижалардан Хоразм вилояти телерадиокомпанияси томонидан 2024-йил 21-июн куни эфирга узатилган “Ассалом Хоразм!” дастурида ҳамда 2024-йил 3-август куни Хоразм вилояти телерадиокомпаниясининг “Тилимизни ўрганамиз” радиоешиттиришида фойдаланилган (Хоразм вилоят телерадиокомпаниясининг 2025-йил 26-февралдаги 201-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур чиқишларда ҳар қандай тилнинг ривожида озиқ-овқат номлари, хусусан, уларнинг оламнинг лисоний манзарасини акс эттиришдаги ўрни ҳақида тўхталиб, овқатланиш маданияти ва унинг тилдаги ифодаси бўйича маълумотлар берилган ва шулар асосида кўрсатув ва эшиттиришларнинг илмий-маърифий жиҳатдан салоҳияти ортишига эришилган.