Ширинова Наргиза Нуритдин қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “ХВИ – ХВИИ асрлар мумтоз ўзбек адабиёти манбаларини илмий таснифлаш тамойиллари”, 10.00.10 – Матншунослик ва адабий манбашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Fil4277.
Илмий раҳбар: Зоҳидов Рашид Фозилович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.41.01
Расмий оппонентлар: Шодмонов Нафас Номазович, филология фанлари доктори, профессор; Ҳасанова Шафоат Саидбековна, филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: ЎР ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади фондларда тарқоқ сақланаётган ХВИ – ХВИИ асрга оид мумтоз ўзбек адабий манбаларини тўплаш, уларни хронологик принципда таснифлаш ва шу асосда адабий манбалар тўла каталоги базасини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ХВИ асрга дахлдор 95 та қўлёзма манба комплекс ўрганилиб, илгари илмий муомалага киритилмаган “Девони Хаёлий”, “Девони Тоййиб”, “Девони Боқи”, “Девони Нафи”, “Девони Алавий” ҳамда аруз вазнига оид янги асарлар қўлёзмалари аниқланган ва уларнинг тўлиқ илмий-монографик тавсифи ишлаб чиқилган;
ХВИИ асрга оид 153 та қўлёзма манбани ўрганиш орқали илмий адабиётларда қайд этилмаган “Девони Насимий”, “Девони Ғарибий”, “Фақирий қиссаси” каби янги манбалар илк марта илмий муомалага киритилди ҳамда ҳар бир янги адабий манба бўйича илмий-монографик тавсиф тайёрланган;
манбаларни тартиблаш жараёнида хронологик принципнинг устуворлиги ва қўлланиш механизмлари илмий жиҳатдан очиб берилган ва қўлёзма манбаларни мазмуни, йўналиши, шакли, тузилиши, жанри, хат тури ва ҳажмига кўра таснифлаш тамойиллари асосланган;
ХВИ – ХВИИ асрларга оид ўзбек мумтоз адабий манбалари илк бор изчиллик ва хронологик принциплар асосида таснифланди, мумтоз адабий меросни рақамлаштириш ва каталоглаштириш бўйича янги тавсиялар ишлаб чиқилган ҳамда илк бор фондларда сақланаётган қўлёзма адабий манбаларнинг тўлиқ рўйхати яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. ХВИ – ХВИИ асрлар манбаларини таснифлаш тамойиллари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ХВИ – ХВИИ асрларга оид адабий манбалар илк бор тизимли ва хронологик асосда таснифланиши, адабий манбалар каталогини яратишга оид илмий-назарий асослар ишлаб чиқилиши ҳамда уларни амалиётда қўллаш бўйича тавсиялар берилишига оид илмий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023-йилларда бажарилган ИЗ-2021020813 рақамли “Алишер Навоий ижодининг хорижда ўрганилиши ва тарғиботи асосида кўп тилли мултимедиа тўпламини яратиш” номли амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 13-ноябрдаги 04/1-5494-сонли маълумотномаси). Натижада ХВИ – ХВИИ аср адабий манбалари Алишер Навоий ижодининг хорижда ўрганилиши ва тарғиботи учун мўлжалланган кўп тилли мултимедиа топламини шакллантиришга илмий асос бўлиб хизмат қилган;
мумтоз адабий меросни рақамлаштириш ва каталоглаштириш йўналишида илгари мавжуд бўлмаган илмий тамойиллар илгари сурилгани, қўлёзма фондларида тарқоқ ҳолда сақланаётган ХВИ – ХВИИ асрларга оид адабий манбаларни тўлиқ рўйхат асосида умумлаштириш зарурлиги асослаб берилганлиги билан боғлиқ илмий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021–2023-йилларда бажарилган ПФ-201912258-рақамли “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” номли амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 3-ноябрдаги 04/1-5308-сонли маълумотномаси). Натижада мумтоз адабий манбаларни рақамли платформага жойлаштиришда тизимлилик ва изчиллик таъминланган;
ХВИ – ХВИИ аср адабий манбаларини таснифлаш жараёнида каталог тузишнинг илмий-назарий асослари ишлаб чиқилгани, уларни амалиётда қўллаш механизмлари белгилаб берилганлиги билан боғлиқ илмий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023-йилларда бажарилган ИЗ-2021020813 рақамли “Алишер Навоий ижодининг хорижда ўрганилиши ва тарғиботи асосида кўп тилли мултимедиа тўпламини яратиш” номли амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 13-ноябрдаги 04/1-5494-сонли маълумотномаси). Натижада адабий манбалар каталогини яратиш бўйича ягона илмий ёндашув шакллантирилган ҳамда мултимедиа тўплами материаллари илмий жиҳатдан бойитилган;
ХВИ – ХВИИ аср ўзбек мумтоз адабий манбалари комплекс тарзда йиғилиб, уларнинг илмий монографик тавсифи тузилгани билан боғлиқ илмий хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021–2023-йилларда бажарилган ПФ-201912258-рақамли “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” номли амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 3-ноябрдаги 04/1-5308-сонли маълумотномаси). Натижада ХВИ – ХВИИ аср ўзбек мумтоз адабий манбаларининг монографик тавсифлари асосида электрон платформа илмий жиҳатдан бойитилди ҳамда манбаларни тизимли ва кўп тилли форматда тақдим этиш имконияти яратилган.