Сиддиқова Осиё Нормурод қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Комик вазият ва характер яратиш маҳорати: Ҳамза ва Шекспир”, 10.00.06.– Қиёсий адабиётшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Fil3572.
Илмий раҳбар: Мелиев Сувонқул, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.41.01.
Расмий оппонентлар:     Нусратулло Жумахўжа Атоулло ўғли, филология фанлари доктори, профессор; Маҳмудова Наргиза Алимовна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD),   доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат чет тиллари институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Ҳамза ва Шекспир комедияларини илмий-қиёсий таҳлил қилиш орқали комик вазият ва комик характер турларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ҳамза миллий адабиётда комедия пойдеворини яратган ижодкор, Шекспир эса жаҳон адабиётида комедия жанрини янги босқичга кўтарган драматург сифатида асосланиб, уларнинг ижоди мисолида комедия жанрининг илмий-назарий асослари, мавзу кўлами ва комизм шакллари аниқланган;
Ҳамза ва Шекспир комедияларида комик вазиятни юзага келтирувчи характерлар, детал образлар, ижтимоий танқид, маиший муносабатлар ҳамда психологик ўйин каби усуллар аниқланиб, уларнинг ўзаро уйғунлиги ва драматургик функсияси қиёсий асосда очиб берилган;
Ҳамза ва Шекспир комедияларидаги комик характерлар илк бор типологик жиҳатдан таснифланиб, “қўрқоқ-мақтанчоқ”, “айёр”, “лаганбардор”, “ақлли тентак” каби образларнинг умумий ва индивидуал хусусиятлари белгиланиб, уларнинг ижтимоий муҳит, миллий менталитет ва муаллиф эстетик қарашлари билан узвий боғлиқлиги асосланган;
Ҳар икки драматург асарларида конфликт, диалог, муболаға ва ирониялар орқали комик вазият яратгани аниқланиб, уларнинг услубий ва типологик хусусиятлари ёритилиб, Ҳамза комедияларида туркий тилнинг содда, халқчил ифода воситалари, Шекспир асарларида эса мураккаб ва кўп қатламли консептуал тил устуворлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Комик вазият ва характер яратиш маҳорати: Ҳамза ва Шекспир” мавзуси тадқиқи бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Ҳамза миллий адабиётда комедия пойдеворини яратган ижодкор сифатида, Шекспир эса глобал адабий доирадаги жанрни янги босқичга кўтарган драматург эканлиги далилланиб, икки адибнинг ижоди мисолида комедия жанри қиёсий жиҳатдан тизимли равишда ўрганилиб, уларнинг комедияларидаги умумий ва типологик хусусиятлар, шунингдек, тил, маданият ва ғоявий уйғунлик жиҳатларига оид илмий-назарий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021–2023-йилларда бажарилган ПФ-201912258  рақамли “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” мавзусидаги лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети 2025-йил 30-сентябрдаги 01/4-4626-сон маълумотномаси). Натижада, Ҳамза миллий адабиёт пойдеворини яратган ижодкор сифатида, Шекспир эса глобал адабий жараёнда  адабиётини интеграция қилувчи кўприк вазифасини бажарган драматург сифатидаги таҳлилий маълумотлар электрон платформа материалларини бойитишга хизмат қилган;
комик вазиятни ҳосил қилишнинг бадиий механизмлари тизимли равишда таҳлил қилиниб, унинг персонаж характери, детал образ, ижтимоий-танқидий ёндашув, маиший муносабатлар ҳамда психологик ўйинлар орқали юзага келиш усуллари орқали туркий тилнинг бадиий имкониятлари, услуби нафақат тил ўрганишда, балки адабий дидни шакллантиришда ҳам муҳим рол ўйнаши, Ҳамза асарларидаги адабий матнлар маданият ва тарихни ўз ичига олган лингвистик муҳитни яратганига оид илмий-назарий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023-йилларда бажарилган ПЗ-2020042022 рақамли “Туркий тилларнинг лингводидактик электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети 2025-йил 30-сентябрдаги 01/4-4606-сон маълумотномаси). Натижада илмий-назарий хулосалар электрон платформа материалларининг бойишига салмоқли ҳисса қўшган;
Ҳамза ва Шекспир комедияларидаги комик характерлар илк бор типологик жиҳатдан тасниф қилиниб, “қўрқоқ-мақтанчоқ”, “айёр”, “лаганбардор”, “ақлли тентак” каби образларнинг умумий ва индивидуал белгилари қиёсий таҳлил асосида аниқлангани, мазкур тасниф орқали комик қаҳрамонларнинг ижтимоий муҳит, миллий менталитет ҳамда муаллиф эстетик қарашлари билан узвий боғлиқлиги ҳақидаги хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021 – 2023-йилларда бажарилган ПФ-201912258  рақамли “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” мавзусидаги лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети 2025-йил 30-сентябрдаги 01/4-4626-сон маълумотномаси). Натижада, ҳар икки драматург комедияларидаги комик характерлар қиёсий текширилган ва характер нуқтайи назаридан категорияларга ажратилганига доир хулосалар электрон платформа материалларини бойитган;
ҳар икки драматург асарларида комик вазият яратиш усуллари – конфликт қурилиши, диалог, муболаға ва ирониядан фойдаланиш жиҳатлари аниқланиб, уларнинг услубий ҳамда типологик ўхшаш ва фарқли томонлари,  Ҳамза комедияларининг туркий тилнинг содда ва халқчил ифода воситаларида яратилгани, Шекспир асарларида эса мураккаб, кўп қатламли консептуал тил устувор эканига оид хулосалардан  Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканали томонидан тайёрланган “Бедорлик”, “Саҳна ва экран”, “Адабий жараён”, “Жаҳон адабиёти” дастурлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24” ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 2025-йил 3-октябрдаги 05-091541-сонли маълумотномаси). Натижада, Ҳамза ва Шекспир комедиялари таҳлилига оид материаллар билан кўрсатувлар илмий савияси ошган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish