Нурмурадова Диловар Бохадировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Абдурашид Нурмуродов романларида уруш тасвири”, 10.00.14 – ХХ аср ўзбек адабиёти ва ҳозирги адабий жараён 
(филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Fil4807.
    Илмий раҳбар: Жураева Гулноза  Ахматовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.41.01. 
Расмий оппонентлар: Жўрақулов Узоқ Ҳайдарович, филология фанлари доктори, профессор; Адиба Давлатова Рахматовна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
 II. Тадқиқотнинг мақсади Абдурашид Нурмуродов романларида уруш тасвирининг бадиий-эстетик хусусиятларини, ёзувчининг Иккинчи жаҳон уруши ва афғон уруши воқеаларини акс эттириш поетикаси, шахс руҳияти, тарихий хотира ва давр фожиаси тасвирини илмий-назарий таҳлил қилиш ҳамда ёзувчи ижодининг ўзбек адабиётидаги ўрни ва аҳамиятини белгилаш.
 III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
 ўзбек романларида уруш мавзусининг бадиий эволюцияси аниқланиб, эвалюция тадрижида ёзувчи Абдурашид Нурмуродов романлари илк бор монографик тадқиқ этилди ва ёзувчи ижодининг бадиий-эстетик тизими очиб берилган;
 Афғон уруши мавзуси замонавий ўзбек насрида мустақил бадиий йўналиш сифатида шакллангани ва ушбу йўналишда “пост-травматик реализм” унсурларининг мавжудлиги биринчи марта илмий асосланган;
“Қон ҳиди” ва “Қонли йўргаклар” романларида ташқи (ижтимоий-тарихий) ва ички (психологик-ахлоқий) конфликтларнинг ўзаро муносабати ҳамда асосий ва ёрдамчи сюжет тармоқлари тадқиқот обекти сифатида ёритилган;
ёзувчи таржимайи ҳолининг асарлардаги бадиий-психологик акси – Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси бўлган ота, афғон урушидан ногирон қайтган ука ва бошқа прототип образлари – илмий жиҳатдан тасниф этилган ва ижодкор консепсиясида муҳим ўрин тутиши исботланган.
  IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Абдурашид Нурмуродов романларида уруш тасвири” мавзусидаги диссертацияси доирасида эришилган илмий натижалар ва материаллардан қуйидаги лойиҳаларда фойдаланилган:
ўзбек насрида уруш қатнашчиларининг руҳий ҳолатлари, ички кечинмалари ҳамда руҳий жароҳатларни ифодалашда қўлланилган ички монолог, туш тасвирлари, хотира ва табиат манзаралари каби бадиий воситаларга оид назарий хулоса ва материаллардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021 – 2023-йилларда амалга оширилган ПФ-201912258 рақамли “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” номли амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 19-мартдаги № 04/1-1482-сонли маълумотномаси). Натижада ўзбек адабиётининг электрон платформаси Афғон уруши, Абдурашид Нурмуродов асарларидан олинган адабий материаллар, назарий таҳлил ва фактлар билан бойиган; 
ёзувчи ижодининг бадиий-эстетик тизими, ёзувчи таржимайи ҳолининг асарлардаги бадиий-психологик акси, замонавий ўзбек насрида мустақил бадиий йўналиш сифатида ўқитишнинг илмий-амалий аҳамияти, адабиётга доир назарий билим ва амалий кўникмаларни шакллантирувчи атамаларни аниқлаш, ўқувчиларни мустақил фикрлаш, муаммоли вазиятга ечим таклиф қилишга ўргатишдаги ўрнига оид хулоса ва натижалардан 2020 – 2023-йилларда амалга оширилган АМ-Ф3-201908172 рақамли “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш мавзуси” номли амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 19-январдаги № 04/1-283-сонли маълумотномаси). Натижада лойиҳага адабиёт дарсларида ўқувчиларнинг назарий билим ва амалий кўникмаларини шакллантирувчи урушга оид сўз ва атамалар, муаммоли вазиятда мустақил ечим таклиф қилиш йўллари ҳамда “назариядан амалиётга” тамойили асосида такомиллаштиришга доир методик тавсияларни жорий этишга эришилган;
ёзувчи таржимайи ҳолининг романлардаги бадиий-психологик акси, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси бўлган ота, афғон урушидан ногирон қайтган ука ва бошқа прототип образлари – илмий жиҳатдан тасниф этилгани ва ижодкор консепсиясида муҳим ўрин тутишига оид назарий умумлашмалардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон тарихи” телеканали ижодкорлари томонидан тайёрланган муайян кўрсатувлар, хусусан, “Ҳамма учун” дастури ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали давлат муассасасининг 2024-йил 17-декабрдаги 06-28/677-сонли маълумотномаси). Натижада тадқиқотдаги Иккинчи жаҳон уруши оқибатларининг инсонлар ҳаётида қолдирган салбий асоратлари, “пост-травматик реализм”га оид илмий-назарий қарашлар кўрсатув мазмунини бойитишга ва тарихий мавзуда илмий асосланган маълумотлар беришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish