Хўжамуродова Файёза Рустамжон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инглиз ва оʻзбек тиллари “сахийлик” консептининг лингвокултурологик таҳлили”, 10.00.13 – Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Fil5827.
Илмий раҳбар: Низомова Моҳинур Баратбоевна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.11.05.
Расмий оппонентлар: Мирсанов Ғайбулла Қулмуродович, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Эшмуминов Асқар Алламуродович, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Абдулла Қодирий номидаги Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларида “сахийлик” консептининг лисоний воқеланиши, лингвокултурологик мазмуни ҳамда универсал ва миллий-маданий хусусиятларини чоғиштирма аспектда аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз ва ўзбек тилларида “сахийлик” консепти илк бор қиёсий-лингвокултурологик аспектда яхлит тадқиқ этилиб, унинг ҳар икки тил эгаларининг миллий тафаккури, қадриятлар тизими, ахлоқий-меъёрий қарашлари ҳамда маданий дунё манзарасидаги консептуал ўрни илмий асосланган;
“сахийлик” консептининг инглиз ва ўзбек тилларидаги вербализация воситалари тизимли равишда аниқланиб, мазкур консептнинг лексик-семантик, фразеологик, паремиологик ва бадиий-дискурсив бирликлар орқали воқеланиш жараёнлари қиёсий таҳлил қилинган;
“сахийлик” консептининг универсал ва миллий-маданий дифференциал белгилари очиб берилиб, инглиз лингвомаданиятида унинг чаритй, донатион, волунтееринг, соcиал респонсибилитй, беневоленcе каби ижтимоий-институционал қадриятлар билан, ўзбек лингвомаданиятида эса эҳсон, савоб, ҳиммат, мурувват, меҳмондўстлик, қўни-қўшничилик каби диний-ахлоқий ва жамоавий қадриятлар билан боғлиқ ҳолда намоён бўлиши далилланган;
“сахийлик” консептининг қиёсий лингвокултурологик модели ишлаб чиқилиб, унинг ядро ва периферик бирликлари, аксиологик мазмуни, миллий-маданий семалари ҳамда бадиий матндаги функсионал-прагматик хусусиятлари асосида консептуал тузилмаси тавсифланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Сахийлик” консептининг ўзбек ва инглиз тилларида лисоний воқеланиши ҳамда таржима жараёнида юзага келадиган муаммоларни аниқлашга қаратилган мазкур тадқиқотда эришилган илмий натижалар асосида бир қатор амалий ишлар амалга оширилди:
шахснинг консептуал тизими шаклланишида лисоний таркиб муайян консептнинг образли, эмоционал ва ассоциатив мазмун касб этишини таъминлаши, шунингдек, консепт ядро ва периферия тузилмасига эга бўлган билимлар, тасаввурлар, ғоялар ва семантик уюшмалар мажмуаси сифатида миллий, маданий-тарихий ҳамда индивидуал тажриба асосида намоён бўлишига оид назарий хулосалардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 12-декабрдаги 2/24-4/7-690-сонли хатига асосан 2022-2024-йилларда амалга оширилган ва Тошкент шаҳридаги АҚШ элчихонаси ҳамда АҚШ давлат департаменти томонидан молиялаштирилган СУЗ80020ГР0039-рақамли “Энглиш Аccесс Миcросчоларшип Програм” лойиҳаси мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳа доирасида фойдаланилди (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 1491/02-сон маълумотномаси). Натижада маданий-баҳоловчи консептларнинг лисоний фаоллашувини белгиловчи омилларни аниқлашга доир илмий хулосалар ишлаб чиқилди;
“сахийлик/генероситй” консептининг тафаккур бирлиги ва ижтимоий онг маҳсули сифатида лисоний воқеланган ҳодиса эканлиги, унинг когнитив (мантиқий) ва маданий-баҳоловчи талқинлари ўртасидаги оппозиция объективлик/субъективлик ҳамда умуминсонийлик/индивидуаллик мезонларига асосланиши ҳақидаги хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2022-2024-йилларда олиб борилган ИЛ-402104209 “Ахборот-қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” номли инновацион лойиҳада фойдаланилди (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 04/1-1248-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа контентини шакллантириш жараёнида когнитив тилшунослик, психолингвистика ва лингвомаданиятшунослик терминларининг изоҳи, типологик таҳлили ҳамда ўзбек ва инглиз тилларида “сахийлик/генероситй” консептининг фаоллашуви билан боғлиқ тавсиялар амалиётга жорий этилди.
“сахийлик” консептининг қиёсий лингвокултурологик модели ишлаб чиқилиб, унинг ядро ва периферик бирликлари, аксиологик мазмуни, миллий-маданий семалари ҳамда бадиий матндаги функсионал-прагматик хусусиятлари асосида консептуал тузилмаси тавсифланган таклифлар “Қашқадарё вилояти телерадиоканали” ДМ таркибидагу “Файли кун” тонги дастурида чиқиш қилинди (Қашқадарё вилояти телерадиканалининг 17-05/27-сон маълумотномаси).