Умрзақов Исломжон Исроиловичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): АҚШ адабиёти “Жануб Ренессанси”даври ёзувчилари ижодида “Америка” образини яратишнинг асосий тамойиллари, 10.00.04 – Европа, Америка ва Австралия халқлари тили ва адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.DSc/Fil932.
Илмий раҳбар: Раҳмонов Насимхон Аскарович филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат чет тиллари институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/2025.27.12.Fil.32.02.
Расмий оппонентлар: Саидхонов Маъмуржон Муҳаммедович, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Халлиева Гулноз Искандаровна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Хажиева Феруза Мелсовна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади “Жануб Ренессанси” даври ёзувчилари ижодида “Америка” образининг шаклланиш механизмларини очиб бериш, унинг нарратив, мифопоетик, темпорал, ирқий ва маконий компонентларининг ўзаро алоқадорлигини асослаш ҳамда мазкур образнинг минтақавий тажриба, тарихий хотира ва миллий идентиклик билан боғлиқ бадиий талқинининг ўзига хос хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
“Америка орзуси” консепсияси ва “Жануб мифи” Жануб Уйғониш даври насрида икки мустақил ва бир-бирига қарама-қарши мафкура эмас, балки меҳнат, тараққиёт ҳамда индивидуал муваффақиятга асосланган умуммиллий ғоя билан ер, анъана ва жамоавийликка асосланган минтақавий тасаввурни бирлаштирувчи ягона миллий мифологик механизмнинг икки турлича конфигурацияси эканлиги, Фолкнер, Уоррен, Портер ва Тейт ижодида ушбу икки қатламнинг ўзаро зиддияти орқали “Америка” образининг ички мураккаблиги шаклланиши асосланган;
“Жануб Ренессанси” насрида макон воқеалар кечадиган нейтрал фон эмас, балки “Америка” образининг ички зиддиятларини ҳудудий шаклда намоён этувчи хронотопик тизим экани, Фолкнерда Ёкнапатофа маҳаллий маконни миллий ва трансатлантик тарих билан боғловчи микрокосмга, Уорренда йўл тарихий ва ахлоқий ҳаракатнинг маконий эквивалентига, Маккаллерсда ёпиқ шаҳарча ижтимоий бегоналашув маконига, Уелтида эса Миссисипи делтаси ва йўл тарихий, ирқий ҳамда ижтимоий тўсиқларнинг моддий ифодасига айланиши аниқланган;
“Америка” образининг кўп қатламлилиги унинг маконий, темпорал, мафкуравий-мифологик, имагологик ва нарратив-поетик даражаларда бир вақтнинг ўзида ва бир-бирига боғлиқ ҳолда қурилиши, Шимол ва Жанубнинг маконий қарама-қаршилиги модернизация ва анъана ўртасидаги темпорал зиддиятни, у эса ўз навбатида “Америка орзуси” ва “Жануб мифи” ўртасидаги мафкуравий қарама-қаршиликни юзага чиқариши орқали “Америка” образи алоҳида образлар йиғиндиси эмас, балки яхлит тизим эканлиги исботланган;
“Жануб Ренессанси” даври бадиий анъанасидаги тарихий хотиранинг травматик, носталгик, диалектик, гротеск ва циклик каби бешта модели ҳамда улардаги маконнинг хотира сақловчиси, оилавий нарративнинг жамоавий тарих ташувчиси, овоз ва оғзаки ҳикоянинг эса тирик хотира шакли сифатидаги умумий таркибий белгилари аниқланган;
ирқий нарация ва жисмоний зўравонликнинг жануб прозасида мавзуий мотив эмас, балки сюжет архитектоникасини, персонажлар тизимини ва рамзий образлиликни ташкил этувчи таркибий тамойиллар эканлиги, бунда зўравонлик нарацияси жанубий жамиятнинг бутун вертикал ижтимоий спектрини қамраб олиб, “Америка” образини яхлит, аммо ички жиҳатдан бўлинган тарихий тизим сифатида шакллантириши очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. АҚШ адабиёти “Жануб Ренессанси” даври ёзувчилари ижодида “Америка” образини яратишнинг асосий тамойиллари бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
ирқий нарация ва жисмоний зўравонликнинг жануб прозасида мавзуий мотив эмас, балки сюжет архитектоникасини, персонажлар тизимини ва рамзий образлиликни ташкил этувчи таркибий тамойиллар эканлиги, бунда зўравонлик нарацияси жанубий жамиятнинг бутун вертикал ижтимоий спектрини қамраб олиб, “Америка” образини яхлит, аммо ички жиҳатдан бўлинган тарихий тизим сифатида шакллантириши очиб берилганлигини ўз ичига олган илмий натижалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида давлат илмий-техника дастурлари доирасида бажарилган ПФ-201912258 рақамли “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” номли давлат грант лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 6-июлдаги 01/4-2891-сон маълумотномаси). Натижада, платформанинг Америка адабиётига оид илмий-назарий мазмуни бойитилиб, “Америка” образининг тарихий, ижтимоий ва поетик жиҳатдан ички зиддиятли тизим сифатида талқин қилинишига хизмат қилган;
Жануб Ренессанси насрида макон воқеалар кечадиган нейтрал фон эмас, балки “Америка” образининг ички зиддиятларини ҳудудий шаклда намоён этувчи хронотопик тизим экани, хусусан Фолкнерда Ёкнапатофа маҳаллий маконни миллий ва трансатлантик тарих билан боғловчи микрокосмга, Уорренда йўл тарихий ва ахлоқий ҳаракатнинг маконий эквивалентига, Маккаллерсда ёпиқ шаҳарча ижтимоий бегоналашув маконига, Уелтида эса Миссисипи делтаси ва йўл тарихий, ирқий ҳамда ижтимоий тўсиқларнинг моддий ифодасига айланиши аниқланганлигига оид илмий хулосаларидан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида давлат илмий-техника дастурлари доирасида 2023-2025-йилларда бажарилган ИЛ-27-4722022413-сон ““Қиёсий адабиётшунослик” фанининг “Компаративистика” электрон платформасини яратиш” мавзусидаги инновацион лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2026-йил 8-июлдаги 11-25/598-сон маълумотномаси). Натижада, “Компаративистика” электрон платформасининг мазмуни такомиллаштирилиб, Жануб Ренессанси насрида маконнинг “Америка” образини ифодалашдаги бадиий ва хронотопик аҳамиятини ёритишга оид материаллар билан бойитилган.
“Америка” образининг кўп қатламлилиги унинг маконий, темпорал, мафкуравий-мифологик, имагологик ва нарратив-поетик даражаларда бир вақтнинг ўзида ва бир-бирига боғлиқ ҳолда қурилиши, хусусан Шимол ва Жанубнинг маконий қарама-қаршилиги модернизация ва анъана ўртасидаги темпорал зиддиятни, у эса ўз навбатида “Америка орзуси” ва “Жануб мифи” ўртасидаги мафкуравий қарама-қаршиликни юзага чиқариши орқали “Америка” образи алоҳида образлар йиғиндиси эмас, балки яхлит тизим эканлиги исботлангалигҳига оид илмий хулосалардан Наманган давлат чет тиллари институтида 2024-2026-йилларда бажарилган Эрасмус+ мобилитй прожеcт “Прожеcт Н. 2024-1-ИТ02-КА171-ҲЕД-000209878 бетwеен Писа Университй (Италй) анд Наманган Стате Институте оф Фореигн ЛангуаГЭС (Узбекистан)” лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Наманган давлат чет тиллари институтининг 2026-йил 1-июлдаги КА171-УНИПИ/НамСИФЛ-0062-сон маълумотномаси). Натижада диссертацияда ишлаб чиқилган назарий-методологик ёндашув ва “Америка” образининг таҳлил тамойиллари Эрасмус+ лойиҳаси доирасида Италия ва Ўзбекистон олий таълим муассасалари ўртасидаги академик ҳамкорликни мустаҳкамлашга, қиёсий адабиётшунослик соҳасидаги илмий-тадқиқот ва ўқув-услубий фаолиятни такомиллаштиришга хизмат қилган;
“Жануб Ренессанси” даври бадиий анъанасидаги тарихий хотиранинг травматик, носталгик, диалектик, гротеск ва циклик каби бешта модели ҳамда улардаги маконнинг хотира сақловчиси, оилавий нарративнинг жамоавий тарих ташувчиси, овоз ва оғзаки ҳикоянинг эса тирик хотира шакли сифатидаги умумий таркибий белгилари аниқланганлигига оид илмий натижаларидан Полшанинг Лодз университети билан академик ҳамкорлик доирасида олиб борилган илмий-тадқиқот ишларида фойдаланилган (Полша, Лодз технология университетининг 2026-йил 23-июндаги РН4-1.733.2.1.2.54.2026-сон маълумотномаси). Натижада, диссертацияда ишлаб чиқилган назарий-методологик ёндашув ва “Америка” образининг таҳлил тамойиллари халқаро илмий журналда чоп этилган мақола орқали жаҳон адабиётшунослиги доирасида муҳокама қилиш ва қиёсий адабиётшунослик йўналишидаги тадқиқотларни янги илмий хулосалар билан бойитиш имконини берган;
“Америка орзуси” консепсияси ва “Жануб мифи” Жануб Уйғониш даври насрида икки мустақил ва бир-бирига қарама-қарши мафкура эмас, балки меҳнат, тараққиёт ҳамда индивидуал муваффақиятга асосланган умуммиллий ғоя билан ер, анъана ва жамоавийликка асосланган минтақавий тасаввурни бирлаштирувчи ягона миллий мифологик механизмнинг икки турлича конфигурацияси эканлиги, жумладан Фолкнер, Уоррен, Портер ва Тейт ижодида ушбу икки қатламнинг ўзаро зиддияти орқали “Америка” образининг ички мураккаблиги шаклланиши асосланганлигига оид илмий хулосалардан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳузуридаги Бадиий таржима ва адабий алоқалар кенгашининг ҳисобот йиғилишлари ҳамда Исҳоқхон Ибрат ижод мактабида ўтказилган ижодий учрашувлар ва маҳорат дарсларида фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2026-йил 30-июндаги 01-03/306-сон маълумотномаси). Натижада, бадиий таржима ва адабий алоқалар йўналишидаги илмий-маърифий материаллар бойитилган, “Америка” образининг миллий ва минтақавий хусусиятларини қиёсий ёритиш ҳамда ижодий учрашув ва маҳорат дарсларининг мазмунини такомиллаштиришда фойдаланилган.