Саломов Нарзулла Сойибовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инглиз ва ўзбек тилларида хушмуомалалик категориясининг лексик-семантик, грамматик ва лингвопрагматик хусусиятлари”, 10.00.13 – Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/Fil4952.
Илмий раҳбар: Примов Азамат Искандарович, филология фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.06.05.
Расмий оппонентлар: Эрметова Жамила Исмоиловна, филология фанлари номзоди, профессор; Жумаев Турсунали, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Урганч РАНЧ технологиялар университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларида хушмуомалалик категориясининг турли тизимли тилларда умуминсоний ва миллий ўзига хосликларини лексик-семантик, грамматик ҳамда лингвопрагматик аспектларда қиёсий-чоғиштирма аспектда очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз ва ўзбек тилларида хушмуомалалик категорияси яхлит лисоний макротизим сифатида ёритилиб, унинг ҳурмат, эҳтиром, илтифот, миннатдорлик, узр, илтимос ва мурожаат каби лексик-семантик, олмошлар, феълнинг шахс-сон ва майл шакллари, модал бирликлар, синтактик конструксиялар ҳамда гапнинг коммуникатив турлари сингари грамматик, шунингдек, нутқий этикет, коммуникатив стратегия ва тактикалар, бевосита ва билвосита нутқий актлар, ижтимоий масофа, мақом ва коммуникатив вазиятга мос нутқий хатти-ҳаракатлар каби лингвопрагматик сатҳлардаги структуравий моделлари комплекс тарзда қиёсий асослаб берилган;
илтимос, узр сўраш, таклиф, рад этиш каби турли интенсионал нутқий актлар қолипида хушмуомалаликни юзага чиқарувчи тўғридан-тўғри мурожаат, ҳурмат ва эҳтиром ифодалари, миннатдорлик билдириш, нутқий этикет формулаларидан фойдаланиш сингари очиқ ҳамда билвосита илтимос, ишора, киноя, тагмаъно, эвфемистик ифодалар, модал юмшатиш ва коммуникатив ниятни билвосита ифодалаш каби яширин стратегияларнинг прагматик воқеланиш механизмлари, шунингдек, уларнинг инглиз тилида шахсий дахлсизлик, индивидуал эркинлик, ижтимоий масофа ва билвосита мулоқот меʼёрлари, ўзбек тилида эса ёш ва ижтимоий мақомга асосланган ҳурмат, катталарга эҳтиром, ўзаро яқинлик, андиша, камтарлик каби миллий нутқий этикет анъаналари билан боғлиқ лингвомаданий хусусиятлари қиёсий таҳлиллар доирасида далилланган;
маданиятлараро мулоқотда самимийлик, ҳамжиҳатлик, бирдамлик, ўзаро яқинлик, маъқуллаш ва қўллаб-қувватлаш каби позитив ҳамда шахсий дахлсизлик, мустақиллик, ижтимоий масофани сақлаш, нутқий босимни юмшатиш ва билвосита ифодалаш сингари негатив хушмуомалалик стратегияларининг ўзбек мулоқот хулқига хос воқеланиш қонуниятлари, хусусан, коммуникантларнинг ёши, жинси, ижтимоий мавқейи, ўзаро яқинлик даражаси, қариндошлик муносабатлари, ижтимоий масофа, коммуникатив вазият ва миллий нутқий этикет меʼёрлари каби социопрагматик омилларнинг хушмуомалалик воситаларини танлаш ҳамда қўллашга таъсири очиб берилган;
хушмуомалаликни ифодаловчи ҳурмат, эҳтиром, мурожаат шакллари, модал бирликлар ва нутқий этикет формулалари каби лисоний ҳамда илтимос, узр, миннатдорлик, таклиф ва рад этиш сингари нутқий воситаларнинг ифода услуби, эмоционаллик ва коммуникатив стратегиялар билан боғлиқ гендер, миллий қадриятлар, мулоқот анъаналари, андиша ва ҳурмат меʼёрлари билан боғлиқ этномаданий тафовутлари қиёсий-типологик жиҳатдан тизимлаштирилиб, уларнинг расмий, норасмий, оилавий ва маданиятлараро мулоқот каби дискурсив вазиятлардаги прагмасемантик хусусиятлари асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек тилларида хушмуомалалик категориясининг лексик-семантик, грамматик ва лингвопрагматик хусусиятларини тадқиқ этиш бўйича олинган илмий-амалий натижалар асосида қуйидагилар амалиётга жорий этилган:
Инглиз ва ўзбек тилларида хушмуомалалик категорияси яхлит лисоний макротизим сифатида ёритилиб, унинг ҳурмат, эҳтиром, илтифот, миннатдорлик, узр, илтимос ва мурожаат каби лексик-семантик, олмошлар, феълнинг шахс-сон ва майл шакллари, модал бирликлар, синтактик конструксиялар ҳамда гапнинг коммуникатив турлари сингари грамматик, шунингдек, нутқий этикет, коммуникатив стратегия ва тактикалар, бевосита ва билвосита нутқий актлар, ижтимоий масофа, мақом ва коммуникатив вазиятга мос нутқий хатти-ҳаракатлар каби лингвопрагматик сатҳлардаги структуравий моделлари комплекс тарзда қиёсий асослаб берилгани, илтимос, узр сўраш, таклиф, рад этиш каби турли интенсионал нутқий актлар қолипида хушмуомалаликни юзага чиқарувчи тўғридан-тўғри мурожаат, ҳурмат ва эҳтиром ифодалари, миннатдорлик билдириш, нутқий этикет формулаларидан фойдаланиш сингари очиқ ҳамда билвосита илтимос, ишора, киноя, тагмаъно, эвфемистик ифодалар, модал юмшатиш ва коммуникатив ниятни билвосита ифодалаш каби яширин стратегияларнинг прагматик воқеланиш механизмлари, шунингдек, уларнинг инглиз тилида шахсий дахлсизлик, индивидуал эркинлик, ижтимоий масофа ва билвосита мулоқот меʼёрлари, ўзбек тилида эса ёш ва ижтимоий мақомга асосланган ҳурмат, катталарга эҳтиром, ўзаро яқинлик, андиша, камтарлик каби миллий нутқий этикет анъаналари билан боғлиқ лингвомаданий хусусиятлари қиёсий таҳлиллар доирасида далиллангани билан боғлиқ янгилилардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказининг АЛМ-202310132634-рақамли “Янги сўз ва атамаларнинг ўзбекча муқобилини сунъий интеллект асосида автоматик тақдим қилувчи атамаcом.уз дастурий таъминоти платформаси ва мобил иловасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳаси доирасида, шунингдек, икки тилли сўзлашгичлар яратишда ҳамда таржимонларнинг касбий-коммуникатив малакасини оширишда жорий этилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказининг 2026-йил 30-апрелдаги 01-296-сон маълумотномаси). Натижада, оғзаки ва ёзма таржима амалиётида юзага келиши мумкин бўлган коммуникатив конфликтлар ҳамда прагматик хатоларнинг олдини олиш методикаси такомиллаштирилган;
Маданиятлараро мулоқотда самимийлик, ҳамжиҳатлик, бирдамлик, ўзаро яқинлик, маъқуллаш ва қўллаб-қувватлаш каби позитив ҳамда шахсий дахлсизлик, мустақиллик, ижтимоий масофани сақлаш, нутқий босимни юмшатиш ва билвосита ифодалаш сингари негатив хушмуомалалик стратегияларининг ўзбек мулоқот хулқига хос воқеланиш қонуниятлари, хусусан, коммуникантларнинг ёши, жинси, ижтимоий мавқейи, ўзаро яқинлик даражаси, қариндошлик муносабатлари, ижтимоий масофа, коммуникатив вазият ва миллий нутқий этикет меʼёрлари каби социопрагматик омилларнинг хушмуомалалик воситаларини танлаш ҳамда қўллашга таъсири очиб берилганига доир янгиликлардан 2026–2027-йилларда бажарилаётган АЛ-91 24093978-сонли “Ўзбек мавсумий, тақвимий ва оилавий маросим фолклори намуналарини ёзиб олиш, илмий тадқиқ этиш ва веб-сайт яратиш” номли амалий лойиҳа доирасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказининг 11-сентябрдаги 66-сон маълумотномаси). Натижада сунъий интеллект четдан кириб келаётган хушмуомалалик бирликларига қуруқ таржима бериш билан чекланмай, ижтимоий масофа, ёш, мақом ва гендер омилларини ҳисобга олган, миллий мулоқот меʼёрларига мос ўзбекча муқобилларни автоматик шакллантириш аниқлиги ва самарадорлиги ошишига эришилган;
Хушмуомалаликни ифодаловчи ҳурмат, эҳтиром, мурожаат шакллари, модал бирликлар ва нутқий этикет формулалари каби лисоний ҳамда илтимос, узр, миннатдорлик, таклиф ва рад этиш сингари нутқий воситаларнинг ифода услуби, эмоционаллик ва коммуникатив стратегиялар билан боғлиқ гендер, миллий қадриятлар, мулоқот анъаналари, андиша ва ҳурмат меʼёрлари билан боғлиқ этномаданий тафовутлари қиёсий-типологик жиҳатдан тизимлаштирилиб, уларнинг расмий, норасмий, оилавий ва маданиятлараро мулоқот каби дискурсив вазиятлардаги прагмасемантик хусусиятлари асослаб берилганига оид хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали томонидан 2026-йил 17-сентябр куни эфирга узатилган “Ўзбекистон ёшлари”, “Таълим ва тараққиёт”, “Адабий жараён” дастурларида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиоканалининг 2026-йил 17-сентябрдаги 05-09-1576-сон маълумотномаси). Натижада мазкур чиқишларда ҳар қандай тилнинг ривожида хушмуомалаликни юзага чиқарувчи бирликлар ҳақида тўхталиб, илтимос, узр сўраш, таклиф, рад этиш каби турли интенсион нутқий актлар ифодаси бўйича маълумотлар берилган ҳамда шулар асосида кўрсатув ва эшиттиришларнинг илмий-маърифий савияси бойитилишига эришилган.

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish