Сейтжанов Жеткербай Элубаевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Риторик дискурсда ундалмаларнинг коммуникатив-функсионал аспекти (инглиз, ўзбек ва қорақалпоқ тиллари мисолида)”, 10.00.13 – Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.DSc/Fil659.
Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Тешабаева Дилфуза Муминовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти, DSc.05/2025.27.12.Fil.16.01.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Мирсанов Гайбулло Кулмуродович, филология фанлари доктори, профессор; Даниева Майсара Джамаловна, филология фанлари доктори, профессор; Юсупова Бибисанем Турдибоевна, филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз, ўзбек ва қорақалпоқ тиллари риторик дискурсида ундалмаларнинг бадиий ва медиа дискурслардаги воқеланиш механизмларини очиб бериш ҳамда ушбу бирликларнинг нутқий таъсир кучи, адресант-адресат муносабати, коммуникатив таъсир динамикаси ва прагматик мақсадларни амалга оширишдаги ўрнини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз, ўзбек ва қорақалпоқ тилларида ундалмаларнинг бадиий ва медиадискурсда воқеланишидаги миллий-специфик ва мулоқотдаги универсал қирралари аниқланиб, уларнинг адресант-адресат муносабатини шакллантиришдаги роли, мулоқотни фаоллаштириш механизмлари ва маданий-ижтимоий омиллар билан боғлиқ ёш, жинс, ижтимоий мақом, муносабат даражаси каби фарқлари асослаб берилган;
инглиз, ўзбек ва қорақалпоқ бадиий дискурсида ундалмаларнинг мурожаат, эътиборни тортиш, эмоционал тоналликни белгилаш, персонажлар ўртасидаги муносабатни шакллантириш каби вазифаларни бажаришда деярли бир хил хусусиятларга эгалиги, фарқлар эса асосан жанр ва контекстнинг прагматик талаблари билан белгиланиши асосланган;
инглиз, ўзбек ва қорақалпоқ медиадискурсида ундалмаларнинг аудитория эътиборини тортиш, ижтимоий масофани белгилаш, нутқий таъсирни кучайтириш каби универсал риторик вазифаларни бажаришда тил ва маданият билан боғлиқлиги сабабли умумий хусусиятларга эгалиги, уларнинг воқеланиши ҳар бир тилнинг миллий-маданий меъёрлари ва мулоқот анъаналари билан белгиланиши исботланган;
инглиз, ўзбек ва қорақалпоқ бадиий дискурсида ундалмаларнинг адресант ва адресат ўртасидаги эстетик-эмоционал муносабатни шакллантириб, персонажлар психологиясини очиб беришда ва бадиий образнинг таъсирчанлигини оширишда бажарадиган прагматик вазифалари жанр талаблари асосида далилланган;
ундалмаларнинг риторик дискурс доирасидаги семантик ва прагматик вазифалари ўртасидаги ўзаро боғлиқлиги, мазкур бирликларнинг риторик таъсир механизмларини шакллантирувчи интегратив лингвопрагматик параметрлар адресант интенсиясининг нутқий ифодаси, адресатнинг аниқ ва контекстуал идентификация қилиниши, эмоционал интенсивликнинг даражаланиши, ижтимоий масофанинг мулоқот меъёрлари орқали белгиланиши асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз, ўзбек ва қорақалпоқ тиллари риторик дискурсида ундалмаларнинг коммуникатив-функсионал аспектига оид ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
инглиз, ўзбек ва қорақалпоқ тилларида ундалмаларнинг бадиий ва медиадискурсда воқеланишидаги миллий-специфик ва мулоқотдаги универсал қирралари аниқланиб, уларнинг адресант-адресат муносабатини шакллантиришдаги роли, мулоқотни фаоллаштириш механизмлари ва маданий-ижтимоий омиллар билан боғлиқ ёш, жинс, ижтимоий мақом, муносабат даражаси каби фарқлари ҳақидаги маълумотлардан Урганч давлат университетида 2020–2022-йилларда амалга оширилган С-УЗ800-20-ГР-0038-рақамли “Аccесс Миcросчоларшип Програм” дастури доирасида унумли фойдаланилган (Урганч давлат университетининг 2026-йил 24-февралдаги 06-22/2-сон маълумотномаси). Натижада, мулоқотни фаоллаштириш механизмлари ва маданий-ижтимоий омиллар билан боғлиқ фарқлари илмий жиҳатдан асосланиб, ундалмаларнинг риторик дискурсдаги коммуникатив функсиялари, уларнинг контекстга мос ифода этилиши, услубий ранглари, шунингдек, миллий хусусиятларга мослашувини тизимли тарзда ўрганишга хизмат қилган;
инглиз, ўзбек ва қорақалпоқ бадиий дискурсида ундалмаларнинг мурожаат, эътиборни тортиш, эмоционал тоналликни белгилаш, персонажлар ўртасидаги муносабатни шакллантириш каби умумий прагматик вазифаларни бажаришда деярли бир хил хусусиятларга эгалиги, фарқлар эса асосан жанр ва контекстнинг прагматик талаблари билан белгиланиши ҳақидаги маълумотлардан Қорақалпоқ давлат университетида П3-20170930309 рақамли “Қорақалпоқ фолклори тилининг адабий тил ривожига таъсири масаласи” мавзусидаги амалий тадқиқот лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг 2026-йил 18-февралдаги 01-21-04/589-сон маълумотномаси). Натижада, фолклор ва адабий матнларни прагматик ва дискурсив жиҳатдан таҳлил қилиш методологиясини бойитишга, лингвопрагматик тадқиқотлар назариясини ривожлантиришга, шунингдек, қиёсий тилшунослик йўналишида янги илмий ёндашувларни шакллантиришга хизмат қилган;
инглиз, ўзбек ва қорақалпоқ медиадискурсида ундалмаларнинг аудитория эътиборини тортиш, ижтимоий масофани белгилаш, нутқий таъсирни кучайтириш каби универсал риторик вазифаларни бажаришда тил ва маданият билан боғлиқлиги сабабли умумий хусусиятларга эгалиги, уларнинг воқеланиши ҳар бир тилнинг миллий-маданий меъёрлари ва мулоқот анъаналари билан белгиланишига доир натижалардан Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпаниясининг қорақалпоқ тилида олиб бориладиган “Тил бойлиги – эл бойлиги” кўрсатуви ва “Тилга эътибор – элга эътибор” эшиттиришларининг ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Телерадиокомпаниясининг 2025-йил 30-декабрдаги 05-22/800-сон маълумотномаси). Натижада, эшитувчилар ва томошабинлар учун мазкур тадқиқот натижалари медиа нутқининг таъсир механизмларини чуқурроқ англаш, ахборотни онгли ва танқидий қабул қилиш кўникмаларини шакллантиришга хизмат қилган;
инглиз, ўзбек ва қорақалпоқ бадиий дискурсида ундалмаларнинг адресант ва адресат ўртасидаги эстетик-эмоционал муносабатни шакллантириб, персонажлар психологиясини очиб беришда ва бадиий образнинг таъсирчанлигини оширишда бажарадиган прагматик вазифалари жанр талаблари асосида далилланганлиги ҳақидаги маълумотлар Қорақалпоғистон ёзувчилар уюшмаси семинарида татбиқ этилган (Қорақалпоғистон ёзувчилар уюшмасининг 2026-йил 16-февралдаги 11-сон маълумотномаси). Натижада, замонавий қиёсий тилшунослик ва риторик дискурс тадқиқотларини бойитиши қайд этилан;
ундалмаларнинг риторик дискурс доирасидаги семантик ва прагматик вазифалари ўртасидаги ўзаро боғлиқлиги, мазкур бирликларнинг риторик таъсир механизмларини шакллантирувчи интегратив лингвопрагматик параметрлар адресант интенсиясининг нутқий ифодаси, адресатнинг аниқ ва контекстуал идентификация қилиниши, эмоционал интенсивликнинг даражаланиши, ижтимоий масофанинг мулоқот меъёрлари орқали белгиланишига доир натижаларидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-таддқиқот институтида 2017–2020-йилларда амалга оширилган ФА-Ф-1-005 “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ қилиш” мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2026-йил 17-февралдаги 61/1-сон маълумотномаси). Натижада, туркий халқлар фолклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ қилишда фолклор ва адабий матнларни прагматик ҳамда дискурсив жиҳатдан таҳлил қилиш методологиясини бойитишга, лингвопрагматик тадқиқотлар назариясини ривожлантиришга ҳамда қиёсий тилшунослик йўналишидаги ўрни алоҳида таъкидланган ва лойиҳа доирасида таййорланган мақолалар ва монографийаларнинг илмий савийасини оширишга хизмат қилган.