Курбанбаев Джавод Аминбаевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тилшуносликда когнитивизм ва лингвомаданиятшуносликнинг шаклланиши ва ривожланиш стратегиялари (инглиз ва қорақалпоқ тилларидаги паремиологик бирликлар мисолида)”, 10.00.13 – Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.DSc/Fil1063.
Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Палуанова Халифа Дарибаевна, филология фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти, DSc.05/2025.27.12.Fil.16.01.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Г.К.Кдирбаева, ф.ф.д. (DSc), профессор; И.А.Сиддикова, ф.ф.д. (DSc), профессор; М.И.Гадоева, ф.ф.д. (DSc), профессор. 
Етакчи ташкилот номи: Урганч давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади антропоцентрик парадигма доирасида когнитивизм ва лингвомаданиятшуносликнинг назарий-методологик асосларини тизимлаштириш, инглиз ва қорақалпоқ тилларидаги паремиологик бирликларнинг консептуал, когнитив-семантик ва лингвокултурологик хусусиятларини ҳамда уларнинг консептуаллашуви ва вербаллашуви қонуниятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
антропоцентрик парадигма доирасида когнитивизм ва лингвомаданиятшуносликнинг назарий-методологик асослари тизимлаштирилиб, инглиз ва қорақалпоқ паремияларининг лисоний мақоми ҳамда функсионал-прагматик хусусиятлари қиёсий-типологик усулда асосланган; 
чоғиштирилаётган тиллар паремияларида оламнинг этнолисоний манзарасини ҳамда этномаданий қадрият ва стереотипларни кодлаштиришнинг когнитив-прагматик механизмлари субект-обект муносабатлари ва компонент таҳлили асосида очиб берилган; 
паремияларда воқеликнинг консептуаллашуви ва категориялашуви аниқланиб, уларнинг когнитив-семантик репрезентациясига хос инвариант ҳамда миллий-маданий вариант моделлари ишлаб чиқилган, уларнинг инглиз ва қорақалпоқ лисоний тафаккуридаги изоморф ва алломорф белгилари консептуал таснифланган; 
ҳар икки тилдаги паремиялар компонентларининг консептуал-комбинатор, структур-синтактик ва когнитив-семантик механизмлари, фонднинг семантик ядросини ташкил этувчи консептуал оппозицияларнинг универсал ва миллий-маданий табиати ҳамда маданиятлараро коммуникация ва таржимада трансформацияланиш қонуниятлари компонент таҳлили асосида аниқланган;
паремияларнинг когнитив ва лингвокултурологик таҳлили асосида фанлараро интеграциялашув тамойиллари, антропоцентрик парадигма доирасида комплекс ўрганишнинг истиқболли стратегиялари қиёсий-типологик усулда илмий далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқотда эришилган илмий натижалар асосида:
антропоцентрик парадигма доирасида когнитивизм ва лингвомаданиятшуносликнинг назарий-методологик асослари тизимлаштирилиб, инглиз ва қорақалпоқ паремияларининг лисоний мақоми ҳамда функсионал-прагматик хусусиятлари қиёсий-типологик усулда асосланганлигига доир назарий маълумотлардан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги Давлат тилини ривожлантириш департаменти томонидан муҳим манба сифатида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги Давлат тилини ривожлантириш департаментининг 2026-йил 22-апрел кунги 11-09/504/310-сон маълумотномаси). Натижада, тадқиқотнинг назарий хулосалари департамент йўл харитасида кўрсатилган вазифаларни амалга оширишда ёрдам бериб, илмий базасининг янада мукаммал бўлиши учун хизмат қилган;
чоғиштирилаётган тиллар паремияларида оламнинг этнолисоний манзарасини ҳамда этномаданий қадрият ва стереотипларни кодлаштиришнинг когнитив-прагматик механизмлари субект-обект муносабатлари ва компонент таҳлили асосида очиб берилганлигига доир хулоса ва тавсиялардан 2021-2023-йилларда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида бажарилган “Қорақалпоқ фолклори оламининг этнолингвистик тасвирини монографик аспектда таҳлил қилиш” номли фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2026-йил 21-апрелдаги 178/1-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳа материаллари диссертацияда келтирилган паремиологик бирликларнинг қорақалпоқ тилида қўлланилиши, уларнинг этимологик жиҳатдан келиб чиқиши сабаблари борасида янги манба ва маълумотлар билан янада бойитилган;
паремияларда воқеликнинг консептуаллашуви ва категориялашуви аниқланиб, уларнинг когнитив-семантик репрезентациясига хос инвариант ҳамда миллий-маданий вариант моделлари ишлаб чиқилган, уларнинг инглиз ва қорақалпоқ лисоний тафаккуридаги изоморф ва алломорф белгилари консептуал таснифлаш усули асосида ишлаб чиқилганлигига оид илмий қарашлардан Қорақалпоқ давлат университетида 2024-2025-йилларда бажарилган АЛ-662204393 рақамли “Қорақалпоғистон фолклоршунослиги антологиясини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада самарали фойдаланилган (Қорақалпоқ давлат университетининг 2026-йил 24-апрелдаги 01-21-04/1788-сон маълумотномаси). Натижада, мақол-маталларни қардош бўлмаган тиллар ва уларнинг маданиятлараро ҳамкорлиги асосида когнитив ва лингвокултурологик аспектда ўрганишда асосий омил сифатида хизмат қилиши далилланган;
ҳар икки тилдаги паремиялар компонентларининг консептуал-комбинатор, структур-синтактик ва когнитив-семантик механизмлари, фонднинг семантик ядросини ташкил этувчи консептуал оппозицияларнинг универсал ва миллий-маданий табиати ҳамда маданиятлараро коммуникация ва таржимада трансформацияланиш қонуниятлари компонент таҳлили асосида далилланганлиги хусусидаги қарашлардан Қорақалпоғистон телерадиокомпаниясининг “Хайрли тонг” ва “Хабар” дастури ссенарийларини тайёрлаш жараёнида зарур манба сифатида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпаниясининг 2026-йил 26-апрелдаги 05-22/285-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур телекўрсатувларнинг материаллари мазмун жиҳатдан янада такомиллашган, уларнинг илмий асосланган далилларга бой бўлишига эришилган;
паремияларнинг когнитив ва лингвокултурологик таҳлили асосида фанлараро интеграциялашув тамойиллари, антропоцентрик парадигма доирасида комплекс ўрганишнинг истиқболли стратегиялари қиёсий-типологик усулда илмий далилланганлигига доир илмий хулосалардан Эрасмус+ Интернатионал КА107 Cредит Мобилитй (Кей Аcтион 1 – Мобилитй фор леарнерс анд стафф – Ҳигҳер Эдуcатион Студент анд Стафф Мобилитй) дастури доирасидаги Италиянинг Cаъ Фосcари университети билан ҳамкорликда амалга оширилган халқаро лойиҳа фаолиятида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 25-май кунги 4/4 2537-сон маълумотномаси). Натижада, илгари сурилган назарий қарашлар ва илмий хулосалар Эрасмус+ халқаро таълим дастури доирасида бажарилган илмий-педагогик ҳамкорлик самарадорлигини ошириш, замонавий тилшунослик йўналишларида инновацион илмий тадқиқотларни кенгайтириш ҳамда халқаро академик мобилликни ҳамда когнитивизм ҳамда лингвомаданиятшуносликнинг ўзаро интеграциялашув тамойиллари аниқланиб, паремиологик бирликларни антропоцентрик парадигма доирасида комплекс тадқиқ этишнинг истиқболли стратегияларини ривожлантиришда муҳим илмий аҳамият касб этишига муваффақ бўлинган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish