Миржонов Носир Нумоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумот
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Тиббий дискурснинг когнитив хусусиятлари” 10.00.01 – Ўзбек тили (филологиа фанлари).
Диссертация мавзуси роʻйхатга олинган рақам: В2025.4.PhD/Fil6702.
Илмий раҳбар: Ғайбуллаева Нафиса Иззатуллаевна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи (муассасалар), ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.08.07.
Расмий оппонентлар: Умурқулов Бекпўлат, филология фанлари доктори, профессор; Раупова Лайло Рахимовна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тиббий дискурснинг когнитив хусусиятларини аниқлаш, тил воситалари орқали тиббий билимларнинг шаклланиши, узатилиши ва талқин этилиш механизмларини очи беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тиббий дискурснинг формал, семантик ва прагматик ёндашувларининг қиёсий таҳлили, тиббий терминларнинг маъно ҳосил қилиши ва функсионаллашувида прагматик-когнитив омилларнинг устуворлиги, матн – дискурс – консепт занжири орқали амалга ошишнинг интегратив модели аниқланган;
тиббий дискурсдаги метафораларнинг когнитив ва коммуникатив табиати, уларнинг консептуаллаштириш жараёнидаги ўрни, гносеологик, экспликатив ҳамда прагматик функсиялари, ички тузилиши “белги → метафора → консепт → фрейм → матн” кетма-кетлиги асосида ёритилиб, унда метафора консептни фаоллаштириши, фрейм билимларни тизимлаштириб структураллаштириши, матн эса мазкур билимларнинг коммуникатив реализациясини таъминлаши далилланган;
профессионал дискурснинг коммуникатив-семиотик модели ишлаб чиқилиб, унда вербал ва новербал воситаларнинг ўзаро муносабати, эмоционал компонентлар ҳамда касбий-коммуникатив стратегиялар, тиббий дискурснинг консептуал макони ядро – марказ – периферия тамойили асосида тавсифланиб, “соғлиқ”, “касаллик”, “даволаш”, “шифокор”, “бемор” консептларининг иерархик муносабатлари, функсионал юкламаси асосланган;
тиббий дискурсда симптоматик, диагностик ва нозологик матнлар тизимида белгиларни қайта кодлаш жараёни метафорик консептуализация, фреймли билим структураси ва деривацион номинация механизмлари бирлигида тадқиқ этилиб, тиббий терминлар ҳамда тиббий консептларнинг шаклланишини изоҳловчи когнитив-семиотик компонентларининг лингвистик таснифи далилланган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Шифокор нутқига прагматик ёндашув асосида ўрганиш бўйича олинган натижалар асосида:
тиббий дискурснинг формал, семантик ва прагматик ёндашувларининг қиёсий таҳлили, тиббий терминларнинг маъно ҳосил қилиши ва функсионаллашувида прагматик-когнитив омилларнинг устуворлиги, матн – дискурс – консепт занжири орқали амалга ошишнинг интегратив моделига оид хулосалардан А-ОТ-2021-2-рақамли, “Тиббиётга оид атамалар электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда (2020-2021-йилларда) фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 2026-йил 2-июндаги 01-4066-сон маълумотномаси). Натижада, тиббий платформада шифокор мулоқоти стратегиялари янги илмий манба ва маълумотлар билан бойиган;
тиббий дискурсдаги метафораларнинг когнитив ва коммуникатив табиати, уларнинг консептуаллаштириш жараёнидаги ўрни, гносеологик, экспликатив ҳамда прагматик функсиялари, ички тузилиши “белги → метафора → консепт → фрейм → матн” кетма-кетлиги асосида ёритилиб, унда метафора консептни фаоллаштириши, фрейм билимларни тизимлаштириб структураллаштириши, матн эса мазкур билимларнинг коммуникатив реализациясини таъминлашига оид хулосалардан 2024-2025-йилларда ЎзМТРК Бухоро вилоят телерадиоканалининг “Ижод завқи”, “Таълим ва тараққиёт” эшиттиришлари, “Нажот билимда” кўрсатувларининг ссенарийсини ёзишда фойдаланилган ва муаллиф билан суҳбатлар уюштирилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси Бухоро вилоят телерадиоканали давлат муассасасининг 2026-йил 21-апрелдаги 01-09-42-сон маълумотномаси). Натижада, тиббий маданият билан боғлиқ лексик тизим шаклланишига манба бўлган;
профессионал дискурснинг коммуникатив-семиотик модели ишлаб чиқилиб, унда вербал ва новербал воситаларнинг ўзаро муносабати, эмоционал компонентлар ҳамда касбий-коммуникатив стратегиялар, тиббий дискурснинг консептуал макони ядро – марказ – периферия тамойили асосида тавсифланиб, “соғлиқ”, “касаллик”, “даволаш”, “шифокор”, “бемор” консептларининг иерархик муносабатлари, функсионал юкламасига оид таҳлиллардан “Ўзбек шевалари” номли дарсликда самарали фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 7-майдаги 149-сон буйруғига асосан берилган 149158-рақамли нашр рухсатномаси). “Ўзбек шевалари” номли дарсликдан 60110700 – Ўзбек тили ва адабиёти йўналишида “Ўзбек диалектологияси” фани маъруза ва амалий машғулотларида фойдаланиб келинмоқда. Натижада, топшириқли машқлар учун тиббий матнлар ва лингвистик таҳлиллардан фойдаланилган.