Ҳасанов Муртоза Абдивалиевичнинг
диссертация ҳимоясисиз селекция ютуғи (ихтиро патенти) асосида фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини бериш бўйича эълон матни
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Картошканинг ҳосилдор, вирусли касалликларга чидамли янги навларини яратиш», 06.01.05–Селекция ва уруғчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.PhD/Qx203.
Илмий раҳбар: Эргашев Ибрагим Ташкентович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Самарқанд ветеринария медицинаси институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.27.06.2017.Qx.13.01.
Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган: картошканинг «Феруза» нави (NАР 00204, 30.11.2018 й.).
Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг 2019 йил 22 январдаги 01-11/210-сон хулосаси.
II. Тадқиқотнинг мақсади: картошка селекциясида турли усуллар ёрдамида олинган дастлабки ашёларидан якка клонли танлаш усулини қўллаш асосида ҳосилдор, вирус касалликларига чидамли янги навларини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
картошканинг тезпишар, вирус касалликларига чидамли, ҳосилдорлиги юқори бошланғич манбалари танлаб олинган ва баҳоланган;
картошка селекцион дурагай намуналарининг фенологияси, биометрик кўрсаткичлари, вирус касалликларига чидамлилик ва ҳосилдорлик кўрсаткичлари аниқланган;
картошка дурагайлари, дурагай популяциялари ва ўзидан чанглатилган линиялари орасидан якка клонли танлаш асосида ҳосилдор, ўрта тезпишар, вирус касалликларига чидамли ва бир йилда икки марта ҳосил олишга яроқли бўлган «Феруза» нави яратилган;
картошка селекциясида тезпишарлилик, ҳосилдорлик ва вирусли касалликларга чидамлилик ва бошқа қимматли хўжалик белгилари бўйича хизмат қилиши мумкин бўлган намуналар ажратилган ва амалий селекция учун тавсия этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Картошканинг юқори ҳосилли ва вирус касалликларига чидамли бўлган янги навини яратиш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
ҳосилдор ва вирус касалликларига чидамли картошканинг янги «Феруза» нави яратилган ва ушбу нав 2019 йилдан экиш учун тавсия этилган қишлоқ хўжалик экинлари Давлат реестрига киритилган (Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш марказининг 2019 йил 15 январдаги Т-6-4-25 сон маълумотномаси). Натижада ушбу навдан андоза навга нисбатан юқори ва сифатли ҳосил олишга эришилган;
республиканинг барча ҳудудларига экиш учун мос бўлган картошканинг «Феруза» навига 2018 йилда Интеллектуал мулк агентлигининг селеция ютуғига патент (NАР 00204) олинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 6 мартдаги 02/029-131-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида ушбу нав республика шароитида ўрта тезпишар бўлиб, эрта баҳор ва такрорий муддатларда етиштириш имконияти яратилган;
Марказий Осиё ва Жанубий Кавказ деҳқончилиги бўйича Халқаро Марказнинг “Adaptation and utilization of advanced virus-resistant clones and TPS in CAC” мавзусидаги халқаро лойиҳасида Марказий Осиё тупроқ-иқлим шароитларида картошка уруғчилигида вирусларга чидамли клонларни ажратиб олиш ва қўллаш бўйича баҳолашда фойдаланилган (ICARDA халқаро ташкилотининг 2019 йил 14 мартдаги ICT/0066-сон маълумотномаси). Натижада Марказий Осиё минтақасида картошка бўйича тадқиқотлар олиб бориш, озиқ-овқат маҳсулотларини ва уларнинг хавфсизлигини ошириш имконини берган;
картошканинг юқори ҳосилли ва вирус касалликларига чидамли бўлган «Феруза» нави Самарқанд вилояти Самарқанд, Булунғур, Жомбой, Тайлоқ ва Ургут туманларидаги фермер хўжаликларида жами 98 гектар майдонга жорий қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 6 мартдаги 02/029-131-сон маълумотномаси). Натижада ушбу навидан ўртача ҳосилдорлик бир гектар майдонда гектаридан 28–32 тоннани ташкил этган ва андоза навига нисбатан 2–3 тонна қўшимча ҳосил олишга эришилган.