Қаюмова Гуласал Абдурауфовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “ХХ аср ўзбек адабиёти ҳикояларида ота образи”, 10.00.14 – ХХ аср ўзбек адабиёти ва ҳозирги адабий жараён (филология фанлари).
Диссертация рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Fill3339.
Диссертация бажарилган муассаса: Шаҳрисабз давлат педагогика институти.
Илмий раҳбар: Джуракулова Гулноза Шавкатовна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Турон университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.39.01.
Расмий оппонентлар: Матёқубова Тозагул Ражаповна, филология фанлари доктори, профессор; Худаймуродова Хурият Мухиддиновна, филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ХХ аср ўзбек адабиёти ҳикояларида ота образининг бадиий-эстетик, ижтимоий, маънавий ва психологик функсияларини тизимли равишда таҳлил қилиш, ушбу образнинг ўзбек миллий менталитети ва давр руҳияти билан боғлиқ ҳолда ривожланиш эвалуциясини ёритиш, шунингдек, ота образининг анъанавий қадриятлар ташувчиси сифатидаги моҳияти, унинг оила ва жамиятдаги ўрни, фарзандлар билан муносабатларидаги бадиий ифода воситалари ҳамда турли тарихий босқичларда юз берган трансформациясини илмий жиҳатдан асослаб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ХХ аср ўзбек ҳикояларида ота образининг шаклланиши ва бадиий такомиллашуви тарихий-адабий жараён билан узвий алоқадорликда тадқиқ этилиб, унинг даврлар кесимидаги ўзгариш тамойиллари аниқланган;
ўзбек ҳикоячилигида ота образининг миллий-маънавий, ахлоқий ва ижтимоий моҳияти очиб берилиб, образнинг халқнинг оилавий қадриятлари, анъанавий қарашлари ҳамда давр ижтимоий муҳитини акс эттиришдаги функсиялари асосланган;
ота ва фарзанд муносабатларининг бадиий талқинлари таҳлил қилиниб, ушбу муносабатлар орқали ота образининг характери, ички кечинмалари, руҳий зиддиятлари ва маънавий-ахлоқий қиёфасини очиб беришнинг ўзига хос поетик хусусиятлари аниқланган;
ХХ аср ўзбек ҳикояларидаги ота образининг типологик ва индивидуал кўринишлари таснифланиб, унинг яратилишида портрет, диалог, психологик тасвир, ички монолог, детал ва конфликт каби бадиий воситаларнинг ўрни илмий асосланган;
ота образининг сюжет-композицион, ғоявий-эстетик ва бадиий-функсионал хусусиятлари умумлаштирилиб, унинг ХХ аср ўзбек ҳикоячилиги тараққиётидаги ўрни ҳамда миллий ва умуминсоний қадриятларни ифодалашдаги аҳамияти бўйича илмий хулосалар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
ота образининг илоҳий, мифологик, диний, тарихий ва фолклорга оид манбалардаги талқинлари тизимли таҳлил қилиниб, ушбу образнинг қадимий дунёқараш, мифологик тасаввурлар ҳамда диний қадриятлар билан узвий боғлиқлиги илмий асосда ёритилиб, ота образи ўзбек халқининг маънавий хотирасидаги узлюксиз эволюцияси бадиий адабиётдаги эстетик тимсол даражасигача бўлган тараққиёт босқичларига оид хулосалардан Тошкент давлат шарқшунослик университетида бажарилган “Шарқ мамлакатларида гендер муносабатлари” (Шарқнинг энг машҳур 100 аёли) лойиҳасини шакллантиришда фойдаланилган (Тошкент давлат шарқшунослик университетининг 2025-йил 25-октябрдаги 02-04-01/2696-сонли маълумотномаси). Натижада ота образининг тадрижий такомили, турли манбалардаги талқинлари ҳақида муҳим хулосалар чиқариш имконияти юзага келган;
ота образининг психологик илдизлари таҳлил қилиниб, миллий адабиётдаги “ота архетипи”нинг шаклланиш механизмлари, ёзувчиларнинг ота образини яратишдаги прототипик асослари, портретлаш усуллари, образга хос индивидуал нутқ аломатлари, у билан боғлиқ маънавий-руҳий кодлар ва уларнинг ёзувчи тафаккуридаги ифодаси ҳақидаги хулосалардан Тошкент шаҳридаги АҚШ элчихонаси ҳамда Халқаро таълим бўйича Америка Кенгаши билан ҳамкорликда АҚШ давлат департаменти томонидан молиялаштириладиган “Энглиш Аccесс Миcросчоларшип Программ” лойиҳасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2025-йил 25-июндаги 1894/02-сонли маълумотномаси). Натижада жаҳон ва миллий адабиётда ота образи генезиси, тараққиёт босқичлари, шарқ ва ғарб адабиётида ота образининг илмий таҳлили, ота образи психологик илдизларининг келиб чиқиши каби муҳим масалалар ёритилган;
истиқлол даври ўзбек ҳикояларида ота образининг бадиий вазифаси ва ижтимоий-маънавий мазмуни янгича талқинда ўрганилиб, эркак шахсининг жамиятдаги масʼулияти, маънавий таянч ва тарбиявий куч сифатидаги ўрни бадиий ифодалашдаги аҳамияти таҳлилий асосда аниқланди ҳамда бу давр насрида ота образининг ўзига хос жиҳатлари ғоявий жараён сифатида кўрсатиб берилганлигига оид қарашлардан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан ўтказилган турли адабий-маърифий тадбирларда фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2025-йил 8-октябрдаги №01-03-311-сонли маълумотномаси). Натижада бугунги адабий жараёнда юз бераётган адабий-назарий ўзгаришлар, замонавий ўзбек насрида ота образининг поетик такомили, отанинг жамият ва оила ҳаётидаги ўрни бадиий асарларда тасвирланиши каби адабий-эстетик таҳлиллар очиб берилган;
реалистик ва нореалистик ҳикояларда ота образининг янгича талқин йўналишлари аниқланиб, уларнинг поетик тузилиши, бадиий-эстетик вазифаси ҳамда психологик талқин тамойиллари илмий асосда таҳлил қилиниб, модерн, рамзий ва метафорик талқинларда ота образининг шахс ва жамият ўртасидаги зиддиятларни ёритишдаги бадиий вазифаси очиб берилди. Бу эса замонавий ўзбек насрида ота образининг семантик кенгайиши ва янги эстетик қирралар касб этганини кўрсатувчи хулосалардан “Қорақалпоқ оғзаки насри (жанрлар тузилиши, генезиси, образлар тизими, сюжет ва мотивлари, поетикаси)” мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2025-йил 4-ноябрдаги 706/1-сонли маълумотномаси). Натижада насрий асарларнинг жанр хусусиятлари, образ, сюжет ва мотивлар тизими доирасида илмий лойиҳага муҳим ҳисса қўшилган.