Назаров Сардор Шамуродовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инглиз ва ўзбек тилларида кўп компонентли терминларнинг структур-грамматик хусусиятлари ва лексикографик талқини (тиббиёт ва ҳуқуқ соҳасига оид терминлар мисолида)”, 10.00.13 – Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик (филология фанлари).
Диссертация рўйхатга олинган рақам: B.2026.2.PhD/Fil7515.
Диссертация бажарилган муассаса: Қарши давлат университети.
Илмий раҳбар: Халилова Шахло Жалиловна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Турон университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.39.01. 
Расмий оппонентлар: Бахриддинова Башорат Маъдиевна, филология фанлари доктори, профессор, Ё'лдошев Акмал Гулямжанович, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат чет тиллар институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларидаги қўшма терминларнинг структур-семантик хусусиятлари, таржима эквивалентлари ҳамда лексикографик тавсифини тиббиёт ва ҳуқуқ соҳаларига оид терминлар мисолида аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
жаҳон ва ўзбек тилшунослигида қўшма терминларни структур-семантик жиҳатдан тадқиқ этишнинг назарий-методологик асослари тизимлаштирилиб, терминологик бирликларнинг структур яхлитлиги, номинатив хусусиятлари ва семантик шаклланиш қонуниятлари очиб берилган, қўшма терминларнинг терминологик тизимдаги ўрни ва функсионал имкониятлари асосланган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги қўшма терминларнинг структур моделлари қиёсий таҳлил қилиниб, уларнинг ҳосил бўлишида иштирок этувчи Н+Н, Адж+Н, Н+Н+Н, Адж + Н + Н  каби моделларнинг маҳсулдорлиги, компонентларнинг семантик муносабати ҳамда тиббиёт ва ҳуқуқ соҳаларига оид терминларнинг структур хусусиятлари аниқланган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги тиббиёт ва ҳуқуқ соҳаларига оид қўшма терминларнинг структур-семантик хусусиятлари тадқиқ этилиб, терминларнинг семантик яхлитлиги, соҳавий мазмунни ифодалаш имкониятлари, таржима эквивалентлари ҳамда изоҳли ва икки тилли луғатларда берилиш тамойиллари белгиланган;
қўшма терминларнинг лексикографик тавсифи, корпусларда ифодаланиш хусусиятлари ва электрон терминологик ресурсларда акс эттириш тамойиллари асосланиб, инглиз ва ўзбек тилларидаги қўшма терминларни стандартлаштириш, таржима қилиш ҳамда замонавий терминографик базаларни такомиллаштиришга доир илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек тилларида қўшма терминларнинг структур-семантик ва лексикографик таҳлил қилиш жарайонида эришилган илмий натижалар асосида:
жаҳон ва ўзбек тилшунослигида қўшма терминларни структур-семантик жиҳатдан тадқиқ этишнинг назарий-методологик асослари, терминологик бирликларнинг структур яхлитлиги, номинатив хусусиятлари ва семантик шаклланиш қонуниятлари, қўшма терминларнинг терминологик тизимдаги ўрни ва функсионал имкониятларига доир маʼлумотлардан давлат илмий техника дастурлари доирасида Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида олиб борилган “Эрасмус+ Интернатионал КА107 Cреидит мобилитй Кей аcтион 1- Мобилитй фор леарнерс анд стафф – Ҳигҳер эдуcатион студент анд стафф мобилитй” Гумболд университети, Германия 2022-2025” номли амалий лойиҳада фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 22-апрелдаги 04/1-2116-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа жаҳон ва ўзбек терминологиясининг илмий асосларига доир янги илмий манба ва маълумотлар билан бойитиш имконини берган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги қўшма терминларнинг структур моделлари, уларнинг ҳосил бўлишида иштирок этувчи Н+Н, Адж+Н, Н+Н+Н, Адж + Н + Н  каби моделларнинг маҳсулдорлиги, компонентларнинг семантик муносабати, инглиз ва ўзбек тилларидаги тиббиёт ва ҳуқуқ соҳаларига оид қўшма терминларнинг структур-семантик хусусиятлари, терминларнинг семантик яхлитлиги, соҳавий тушунчани ифодалаш имкониятлари, таржима эквивалентлари ҳамда изоҳли ва икки тилли луғатларда берилиш тамойилларига оид маълумотлардан Қарши давлат университетида Европа Иттифоқининг ЭРАСМУС+ дастури доирасида Испаниянинг Валладолид университети билан ҳамкорликда 2025-2026-йиллар мобайнида амалга оширилаётган “КА171: ПРОЖЕCТ 2025-1-ЭС01-КА171-ҲЕД-000317280” рақамли халқаро лойиҳа доирасида фойдаланилган (Қарши давлат университетининг 2026-йил 24-июндаги 04/6555-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳада терминологик бирликларнинг структур-семантик хусусиятлари, терминларнинг семантик яхлитлиги, соҳавий тушунчани ифодалаш имкониятлари, таржима эквивалентларини илмий асосда ёритиш имконини берган;
қўшма терминларнинг лексикографик тавсифи, корпусларда ифодаланиш хусусиятлари ва электрон терминологик ресурсларда акс эттириш тамойиллари, инглиз ва ўзбек тилларидаги қўшма терминларни стандартлаштириш, таржима қилиш ҳамда замонавий терминографик базаларни такомиллаштиришга доир маълумотлардан “Ўзбекистон” телерадиоканалининг “Таълим ва тараққиёт”, “Ўзбекистон ёшлари”, “Жаҳон адабиёти” номли дастурларининг 2025-2026 йиллардаги сонлари ссенарийсида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24” давлат муассасасининг 2026-йил 18-майдаги 02-09-996-сонли маълумотномаси). Бу эса телекўрсатувлар мазмунини илмий-назарий маълумотлар билан бойитиш, замонавий лексикография ва икки тилли ўқув луғатлар ҳақидаги қарашларни кенг жамоатчиликка тушунарли шаклда етказишга хизмат қилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish