Азизова Нилуфар Ражавалиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ижтимоий муносабатларни ифодаловчи лексемалар семантик майдонининг “Девону луғатит турк” ва ўзбек адабий тилида воқеланиши”, 10.00.13 – Қиёсий ва чогʻиштирма тилшунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Fil3449.
Илмий раҳбар: Дадабоев Ҳамидулла Арипович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/2026.10.06.Fil.41.02.
Расмий оппонентлар: Тешабоева Зиёда Қодировна, филология фанлари доктори, профессор; Омонов Қудратилла Шарипович, филология фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ХИ-ХИИ аср эски туркий тилда қўлланган ижтимоий муносабатларни ифодаловчи лексик бирликларнинг “Девону луғотит турк”даги маъно хусусиятларини аниқлаш, уларни  мазмуний майдон асосида тизимлаштириш ва ҳозирги ўзбек адабий тили сўз бойлигига муносабатини очиб беришдан  иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“Девону луғотит турк”даги ижтимоий муносабатни ифодаловчи  лексемаларнинг ижтимоий воқелик билан боғлиқлиги, ижтимоий соҳа тушунчаларини ифодаловчи лексемалар  семантик макромайдонлар, хоссатан, давлат бошқаруви, уруғ-аймоқлар бирлашмаси, урф-одат, расм-русум, қариндошлик-яқинлик муносабатлари, чорвачилик, деҳқончилик, озиқ-овқат,  тиббиёт ҳамда касб-ҳунарга оид микромайдонлар ва микрогуруҳларга ажратилиб, уларнинг лексик-семантик хусусиятлари  изоҳланган, тарихий-этимологик хусусиятлари очиб берилган;
“ижтимоий муносабат” семали семантик майдон  бирликларининг ҳозирги ўзбек адабий тилига муносабати ёритилиб, лексемаларнинг структур-семантик тараққиётидаги ўзгаришлар, айни шакл ва маъноларда қўлланадиган, интра- ва экстралингвистик омиллар оқибатида  истеъмолдан чиқиб, тарихий ва архаик бирликларга айланган лексемалар маъноси очиб берилган; 
 “Девону луғотит турк”да қайд этилган эски туркий адабий тилга хос ижтимоий муносабатларни ифодаловчи бирликлар, ҳозирги ўзбек адабий тилида истеъмолдан қолган ёки архаик бирликларнинг маъно хусусиятлари изоҳланган, ижтимоий семали микромайдон бирликлари ўртасидаги гипер-гипонимик, бутун-бўлак (холо-меронимик), градуонимик муносабатлар таҳлил қилиниб, ҳозирги ўзбек тилида воқеланиш даражаси  кўрсатиб берилган;
“Девон”да ишлатилган ижтимоий муносабат лексемалари майдонида акс этган синоним ва антонимларнинг ҳозирги ўзбек адабий тилига муносабати белгиланиб,  маъно қирралари ва қўлланиш даражаси асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Девону луғотит турк”даги ижтимоиймуносабат ифодаловчи лексик тизим тадқиқи бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
“Девон” матнида аксини топган ижтимоий муносабатни ифодаловчи  лексемаларнинг ижтимоий воқелик билан боғлиқлиги, ижтимоий соҳа тушунчаларини ифодаловчи лексемалар  семантик макромайдонлар, хусусан, давлат бошқаруви, уруғ-аймоқлар бирлашмаси, урф-одат, расм-русум, қариндошлик-яқинлик муносабатлари, чорвачилик, деҳқончилик, озиқ-овқат,  тиббиёт ҳамда касб-ҳунарга оид микромайдонлар ва микрогуруҳларга ажратилиб, уларнинг лексик-семантик хусусиятлари  изоҳланган, тарихий-этимологик хусусиятлари очиб берилган
 илмий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2023-2024-йилларда бажарилган АЛ-662205561 рақамли “Алишер Навоий муаллифлик корпусини яратиш (“Хазойинул-маоний” куллиётидаги газаллар асосида)” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 7-апрелдаги 01/4-1275-сон маълумотномаси). Натижада тадқиқотда аниқланган туркий лексиканинг махсуслаштирилиши ва термин сифатида қоʻлланиши, семантик хусусиятлари ҳақидаги таҳлиллар муаллифлик корпусидаги архаик лексика изоҳига аниқлик киритишга хизмат қилган; 
          “ижтимоий муносабат” семали семантик майдон  бирликларининг ҳозирги ўзбек адабий тилига муносабати ёритилиб, лексемаларнинг структур-семантик тараққиётидаги ўзгаришлар, айни шакл ва маъноларда қўлланадиган, интра- ва экстралингвистик омиллар оқибатида  истеъмолдан чиқиб, тарихий ва архаик бирликларга айланган лексемалар маъноси очиб бериш  даражасига оид таҳлиллардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2022-2024-йилларда амалга оширилган № ИЛ-402104209 рақамли “Ахборот-қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” мавзусидаги инновацион грант лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 26-сентябрдаги 01/4-4524-сон маълумотномаси). Натижада, тадқиқотда аниқланган ижтимоий муносабат ифодаловчи туркий лексемалар ўртасидаги семантик алоқадорлик ҳақидаги таҳлиллар дастурий воситанинг маълумотлар базасини архаик лексемалар ҳақидаги маълумотлар билан таъминлаган; 
“Девону луғотит турк”да қайд этилган эски туркий адабий тилга хос ижтимоий муносабатларни ифодаловчи бирликлар, ҳозирги ўзбек адабий тилида истеъмолдан қолган ёки архаик бирликларнинг маъно хусусиятлари изоҳланган, ижтимоий семали микромайдон бирликлари ўртасидаги гипер-гипонимик, бутун-бўлак (холо-меронимик), градуонимик муносабатлар таҳлил қилиниб, ҳозирги ўзбек тилида воқеланиш даражасгаи доир хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2019-2022-йилларда бажарилган АМ-Ф3-201908172-рақамли “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 13-сентябрдаги 01/4-4193-сон маълумотномаси). Натижада, синоним бирликларнинг турлари, ўз қатлам, ўз қатлам ва ўзлашган қатлам сўзлари ўртасидаги синонимик муносабатга доир таҳлиллар таълим корпусининг лексикология, терминологияга бағишланган бўлимларини янги маълумотлар билан бойитган; 
“Девон”да ишлатилган ижтимоий муносабат лексемалари майдонида акс этган синоним ва антонимларнинг ҳозирги ўзбек адабий тилига муносабати белгиланиб,  маъно қирралари ва қўлланиш даражаси асосланган хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2022-2024-йилларда амалга оширилган № ИЛ-402104209 рақамли “Ахборот-қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” мавзусидаги инновацион грант лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 26-сентябрдаги 01/4-4524- сон маълумотномаси). Натижада, дастурий восита маълумотлар базасига туркий лексемаларнинг ижтимоий муносабатларни ифодалаш хусусиятлари акс этган лексемалар жойлаштирилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish