Бадалова Жамила Жамоловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳозирги ўзбек драматургиясида ижодкорлар образи”, 10.00.14 — Ўзбек адабиёти (ХХ аср ўзбек адабиёти ва ҳозирги адабий жараён) (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Fil4342.
Илмий раҳбар: Юлдашев Нормат Темирович, филология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.11.05.
Расмий оппонентлар: Насиров Азимидин Нормаматович, филология фанлари доктори, профессор; Серобов Хуршид Рашид ўғли, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ҳозирги ўзбек драматургиясида ижодкорлар, сўз санъаткорлари образи тасвири билан боғлиқ муаммоларни ёритиш, мумтоз ва замонавий адиблар образи яратилган драмаларда тарихий ҳақиқат ва бадиий талқин масалаларини илмий баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек драматургиясида мумтоз шоирлар: Навоий, Бобур, Огаҳий, Нодира, Муқимий образининг талқинлари қиёсий-типологик аспектда таҳлил қилиниб, тарихий ва замонавий адабиётшунослик контекстида текширилган ва илмий жиҳатдан асосланган;
тарихий ва замонавий мавзулардаги, хусусан, Усмон Носир ҳақидаги тарихий-биографик драмаларда давр ва қаҳрамон тақдири билан боғлиқ муаммолар аниқланиб, илмий-назарий хулосалар асосида далилланган;
Чўлпон, Ойбек, Абдулла Қаҳҳор образлари яратилган драматик асарларда ижодкорлар тақдири мавжуд ижтимоий муҳит воқелиги билан уйғун талқин этиш самарали эканлиги исботланган;
ижодкорлар образини яратишда драматик конфликт, бадиий психологизм, персонаж нутқи, драматик шартлиликнинг аҳамияти далилланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўқув таҳлилида автобиографик романлардан фойдаланиш тадқиқи бўйича олинган натижалар асосида:
ўзбек драматургиясида мумтоз шоирлар: Навоий, Огаҳий, Нодира, Муқимий образларининг талқинлари қиёсий-типологик аспектда таҳлил қилиниб тарихий ва замонавий адабиётшунослик контекстида текширилганлигига доир хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023-йилларга мўлжалланган ПФ-201912258-рақамли “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети 2025-йил 9-сентябрдаги 01/4-4088 сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида ўзбек драматургиясида ижодкорлар образи яратилган драмаларда давр ва қаҳрамон тақдири билан боғлиқ муаммоларни аниқлашга хизмат қилган;
тарихий ва замонавий мавзулардаги, хусусан, Усмон Носир ҳақидаги тарихий-биографик драмаларда давр ва қаҳрамон тақдири билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишга қаратилган илмий-назарий хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023-йилларга мўлжалланган ИЛ402104474 “Болаларадабиёти.уз” электрон платформа ва унинг мобил иловасини яратиш” номли инновацион лойиҳа доирасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети 2025-йил 17-сентябрдаги 01/4-4265 сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа ишида тарихий-биографик драмаларда давр ва қаҳрамон тақдири ўртасидаги муносабатларни очиб беришда, хусусан, Усмон Носир ва бошқа ижодкорлар сиймосини ижтимоий муҳит билан уйғун ҳолда талқин этишда мазкур илмий хулосалар зарурий манба вазифасини ўтаган;
Чўлпон, Ойбек, Абдулла Қаҳҳор образлари яратилган драматик асарларда ижодкорлар тақдири мавжуд ижтимоий муҳит воқелиги билан уйғун талқин этиш санмарали эканлигига доир таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Тарих майдони” кўрсатувини тайёрлаш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маърифат” ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 2026-йил 30-апрелдаги 15-33/306-сон маълумотномаси). Натижада келтирилган хулосалар миллий адабиётимиз ва тарихимизни ўрганувчилар учун муҳим манба сифатида хизмат қилиш билан бирга, кўрсатув дастурларининг илмий-маърифий савиясини оширишга ҳамда бадиий адабиётнинг маънавий-маърифий аҳамиятини кенгроқ ёритишга хизмат қилган.