Эгамов Назирбек Нуруллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда кутубхона иши ва кутубхоначилик тарихи: муаммо ва натижалар (Сурхондарё вилояти мисолида)”, 07.00.01 – Оъзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Tar2235.
Илмий раҳбар: Қабулов Эшболта Атамуратович, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Tar.12.01.
Расмий оппонентлар: Турсунов Сайпулла Нарзуллаевич, тарих фанлари доктори, профессор; Ирисқулов Олимжон Жаҳонгирович, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат педагогика институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Сурхондарё вилоятида кутубхоначилик иши соҳаси ва унинг тарихи, ундаги муаммолар ва ривожланиш истиқболларини ўрганиб, уни илмий таҳлил қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мустақилликнинг дастлабки йилларида кутубхоначилик соҳасидаги иқтисодий муаммолар, аввало, янги китоблар сотиб олиш, кутубхона биноларининг таъмирталаблиги ва айниқса, кутубхона ходимлари маошининг пастлиги билан боғлиқ бўлиб, олий маълумотли етук кадрларнинг етишмаслиги ортидан соҳа ходимлари мавқеининг пасайиши ёшлар орасида келажакда кутубхоначилик бўйича мутахассис бўлиб етишишга бўлган қизиқишни маълум даражада сусайишига олиб келганлиги далилланган;
2006-йилдан бошлаб Маданият ишлари вазирлиги тизимидаги оммавий кутубхоналар, хусусан, марказий ва қишлоқ кутубхоналарининг фонди таълим муассасаларидаги ахборот-ресурс марказлари тизимга жойлаштирилган бўлса-да, аҳолига хизмат кўрсатиш учун қулай шарт-шароит ва имкониятлар яратилмаганлиги боис республика аҳолисини ахборот-кутубхона билан таъминлаш бўйича кўзланган натижаларни бермаганлиги асосланган;
сўнгги йилларда Сурхондарё вилояти кутубхоналарида ҳам бир қатор замонавийлаштириш ишлари олиб борилиб, адиб Собир Термизий номидаги Сурхондарё вилоят ахборот-кутубхона маркази учун янги, замонавий бинонинг қуриб топширилганлиги, вилоят ва туман АКМ ларида мавжуд фондларни рақамлаштириш ишлари йўлга қўйилганлиги, 2020-2022-йиллар давомида жами 21030 та китоб рақамлаштирилиб китобхонларга тавсия этилганлиги Сурхондарё вилояти туманларидаги АКМ ларга қатновлар сонининг ортишига ижобий таъсир кўрсатганлиги аниқланган, шунингдек, ахборот технологияларининг кутубхона тизимига таъсири ҳамда кутубхоналар ва жамият тараққиёти ўртасидаги боғлиқлик Сурхондарё вилояти мисолида илмий асосланган;
Сурхондарё вилоятида кутубхоначилик соҳасидаги ўрганишлар асосида аниқланган ойлик маошнинг камлиги, кадрлар масаласидаги муаммолар, рағбатлантиришларнинг етарли эмаслиги ёки умуман йўқлиги, соҳанинг давлат томонидан кам молиялаштирилиши, илмий салоҳиятнинг етарли эмаслиги, маҳаллий ва халқаро ҳамкорликнинг йўлга қўйилмаганлиги каби соҳа ривожига тўсиқ бўлаётган энг асосий муаммолар кутубхона ишига замонавий ёндашувларни жорий этишни тақозо этаётганлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда кутубхоначилик тарихи ва кутубхона ишини тадқиқ этиш бўйича ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда амалга оширилган кутубхоначилик соҳасидаги ислоҳотлар, кутубхоналарнинг замонавий ривожланиш даражаси ва муаммолари бўйича илмий хулосалар, ахборот технологияларининг кутубхона тизимига таъсири ва рақамли кутубхоначилик истиқболлари, кутубхоналар ва жамият тараққиёти ўртасидаги боғлиқлик каби материаллардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24” ижодий бирлашмасида эфирга узатилган “Таълим ва тараққиёт”, “Тарих кўзгуси” номли кўрсатувларнинг ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2025-йил 21-апрелдаги 05-09-517-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида томошабинларда кутубхоначилик тарихи бўйича мамлакатимизда амалга оширилган ишлар ҳақида янги маълумотларга эга бўлиш имконияти пайдо бўлган.
Шунингдек, тадқиқот материалларидан Республика Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг 2024-2025-йилларда ўтказилган тарғибот фаолиятида фойдаланилган. Жумладан, 4-Республика китобхонлик ҳафталиги доирасида Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг 2024-йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг “Мамлакатимизда “Ўзбекистон – китобхонлар юрти” шиори остида ўтказилаётган китобхонлик ҳафталиги доирасида кенг нишонланадиган байрамлар, шонли саналарни кенг аҳоли орасида тарғиб қилишга қаратилган маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этиш” мақсадида “Китоб – бебаҳо бойлигимиз” мавзусида маънавият соатлари ташкил этишда диссертация материалларидан фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг 2025-йил 24-июндаги 02-02/930-сонли маълумотномаси). Натижаларнинг қўлланилиши маънавият соатлари илмий асосда ташкил этишга имкон берган.