Жумаев Музаффар Маҳмуд ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Рақамли банклар ресурс базасини оптималлаштириш масалалари”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Iqt5012. 
Илмий раҳбар: Рахманов Илхом Хуррамович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.05.
Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Бердияров Баҳриддин Тавашарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон Республикасида рақамли банклар ресурс базасини оптималлаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
депозитлар барқарор қолдиғини таъминлаш ва улар таркибини оптималлаштириш мақсадида минимал қолдиқ талаб қилиш ҳуқуқи билан қисман ечиб олиш имконияти бўлган депозит турларини амалиётга жорий этиш таклиф этилган;
банкнинг ресурс базасини кенгайтириш имкониятларини яратиш мақсадида операцион харажатларнинг активлар умумий суммасига нисбатини 1-3 фоиз даражасида таъминлаш таклиф этилган;
банкнинг бизнес моделини ривожлантириш мақсадида персонал харажатларнинг операцион даромадларга нисбати кўрсаткичини оптимал 30-40 даражасида таъминлаш таклиф этилган;
банкда актив ва пассивларни бошқаришнинг тақсимланган манбалар методига асосланган ҳолда банк капитали маблағларининг камида 10 фоиздан ортиқ қисмини ликвидли активларга мобилизация қилиш таклиф этилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Рақамли банклар ресурс базасини оптималлаштириш масалалари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
депозитлар барқарор қолдиғини таъминлаш ва улар таркибини оптималлаштириш мақсадида минимал қолдиқ талаб қилиш ҳуқуқи билан қисман ечиб олиш имконияти бўлган депозит турларини амалиётга жорий этиш таклифи “Опен банк” акциядорлик жамиятининг 2024-йил учун мўлжалланган “бизнес режаси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Опен банк” АЖнинг 2025-йил 19-ноябр 01-11-07-сонли маълумотномаси). Мазкур таклиф натижасида, банкда мижозлар депозитлари 2024-йилда 2023-йилга нисбатан 151,8 фоизга (93,7 млрд сўмга) ошган; 
банкнинг ресурс базасини кенгайтириш имкониятларини яратиш мақсадида операцион харажатларнинг активлар умумий суммасига нисбатини 1-3 фоиз даражасида таъминлаш таклифи “Опен банк” акциядорлик жамиятининг 2024-йил учун мўлжалланган “бизнес режаси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Опен банк” АЖнинг 2025-йил 19-ноябр 01-11-07-сонли маълумотномаси). Мазкур таклиф натижасида, банкда операцион харажатларнинг активлар умумий суммасига нисбати 2024-йилда 2023-йилга нисбатан 3,3 фоизга камайиб, 4,7 фоизни ташкил этган бўлса, банкнинг 2025-йилги бизнес режаси ҳисоб-китоб балансида мазкур кўрсаткични 3,8 фоиз даражасигача тушириш мақсад қилиб олинган; 
банкнинг бизнес моделини ривожлантириш мақсадида персонал харажатларнинг операцион даромадларга нисбати кўрсаткичини оптимал 30-40 даражасида таъминлаш таклифи “Опен банк” акциядорлик жамиятининг 2024-йил учун мўлжалланган “бизнес режаси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Опен банк” АЖнинг 2025-йил 19-ноябр 01-11-07-сонли маълумотномаси). Мазкур таклиф натижасида, банкда персонал харажатларнинг операцион даромадларга нисбати 2023-йилда 30,1 фоизни ташкил этган бўлса, 2024-йилда мазкур кўрсаткич 0,3 фоизли пунктга ошиб, 30,4 фоизни ташкил этган; 
банкда актив ва пассивларни бошқаришнинг тақсимланган манбалар методига асосланган ҳолда банк капитали маблағларининг камида 10 фоиздан ортиқ қисмини ликвидли активларга мобилизация қилиш таклифи “Опен банк” акциядорлик жамиятининг 2024-йил учун мўлжалланган “бизнес режаси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Опен банк” АЖнинг 2025-йил 19-ноябр 01-11-07-сонли маълумотномаси). Мазкур таклиф натижасида, банк томонидан 2024-йилда Марказий банк ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги облигацияларига сафарбар қилинган маблағлар 
337,6 млрд сўмни ташкил этиб, банк капиталининг 41,6 фоизи юқори ликвидли активларга йўналтирилган. 2023-йилда банк томонидан ликвидли инвестицион қимматли қоғозларга йўналтирилган маблағлар мавжуд бўлмаган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish