Носиров Юнус Убайдуллоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Болаларда ёт жисмни кеч ташхислашда бронх-ўпка тизимнинг клиник-морфологик хусусиятлари” 14.00.02 – Морфология; 14.00.35 – Болалар хирургияси (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/Tib5104.
Илмий раҳбарлар: Илясов Азиз Саидмуратович, биология фанлар доктори, профессор; Раупов Фарход Сайидович, DSc, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти ҳузуридаги DSc.06/2025.27.12.Tib.05.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Ҳасанова Дилноза Ахроровна, тиббиёт фанлар доктори, профессори; Сапаев Отабек Қодирович, тиббиёт фанлари доктори профессор.
Етакчи ташкилот: Хўжа Ахмад Яссавий номидаги халқаро қозоқ-турк университети (Қозоғистон Республикаси).
II. Тадқиқотнинг мақсади: нафас йўлларидаги турли ёт жисмларининг кеч муддатларда ўпка - бронх тизимида кузатиладиган асоратларни клиник хамда морфологик хусусиятларини ўрганиш ва солиштирма таҳлилини динамик бахолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
экспериментал “Шиншилла” зотли қуёнлар трахеобронхиал тизимига турли физик-кимёвий хусусиятларга эга табиий органикдан ерёнғоқ, синтетик материалдан пластмасса ва ноорганик темир бўлакчаси каби ёт жисмлар киритилгандан кейин бронхлар диаметри ва девори қалинлиги, шунингдек, ўпка микроциркулятор ўзани томирлари — артериолалар, венулалар ва капиллярларнинг диаметри ҳамда девор қалинлигида юзага келадиган ўзгаришлар морфометрик аниқланган;
“Шиншилла” зотли қуёнлар тизимга турли ёт жисмлар киритилиши натижасида ўпка тўқимасида юзага келадиган яллиғланиш ва регенератив-пролифератив жараёнларнинг динамикаси иммуногистокимёвий маркерлари экспрессияси асосида баҳоланиб, CD45-мусбат ҳужайралар экспрессияси орқали лейкоцитар инфильтрациянинг, Ki-67-мусбат ҳужайралар экспрессияси орқали эса ҳужайралар пролифератив фаоллигининг ўзгариш хусусиятлари аниқланган;
тажрибада қуёнлар нафас йўлларига турли ерёнғоқ, пластмасса ва темир бўлакалри каби ёт жисмлар киритилиши натижасида ўпка тўқимасида юзага келадиган коллаген толаларининг тарқалиши, бронх девори ва перибронхиал соҳалардаги бириктирувчи тўқима ўзгаришлари ҳамда фиброзланиш жараёнларинининг кучайишига сабаб бўлиши исботланган;
экспериментал ҳайвонлар нафас йўлларида турли ёт жисмлар таъсирида юзага келадиган морфологик ўзгаришлар билан болаларда нафас йўлларига ёт жисм тушишининг клиник белгилари ва кеч аниқланиши ўртасидаги эҳтимолий корреляцион боғлиқликлар қиёсий таҳлил қилинган ҳамда ёт жисмнинг хусусияти ва нафас йўлларида қолиш муддатини ҳисобга олган ҳолда бронх-ўпка тўқимасидаги патологик ўзгаришларнинг шаклланиш хусусиятлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Болаларда ёт жисмни кеч ташхислашда бронх-ўпка тизимнинг клиник-морфологик хусусиятларини ўрганиш натижасида олинган илмий хулосалар асосида:
биринчи илмий янгилик: экспериментал “Шиншилла” зотли қуёнлар трахеобронхиал тизимига турли физик-кимёвий хусусиятларга эга табиий органикдан ерёнғоқ, синтетик материалдан пластмасса ва ноорганик темир бўлакчаси каби ёт жисмлар киритилгандан кейин бронхлар диаметри ва девори қалинлиги, шунингдек, ўпка микроциркулятор ўзани томирлари — артериолалар, венулалар ва капиллярларнинг диаметри ҳамда девор қалинлигида юзага келадиган ўзгаришлар морфометрик аниқланганлиги Самарқанд вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг (СВБКТТМ) 10.07.2025 йилдаги 119-U-сон, ҳамда Республика Шошилич Тиббий Ёрдам Илмий Маркази Бухоро филиалининг (РШТТЁИМ Б/ф) 12.07.2025 йил 255-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: Тажрибавий моделнинг мавжудлиги тиббиёт талабалари ва ёш жарроҳлар учун ўқув-амалий база бўлиб хизмат қилади. Бу инсонларда ўтказиладиган хавфли тадқиқотларга эҳтиёжни камайтиради ва клиник амалиётда учрайдиган мураккаб вазиятларни олдиндан прогноз қилиш орқали даволаш сифатини оширишга замин яратади. Иқтисодий самарадорлиги: Нафас йўллари ёт жисмлари фонида ўпка тўқимасидаги морфологик ўзгаришлар хисобга олган холда диагностик ва даволаш усулларини кўллаш 1 нафар бемор хисобига бюджет маблағларини 1.217.940 сўмга, 114 нафар бемор учун 138.845.160 сўм иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: Қуёнларда патоморфологик ўзгаришларнинг босқичма-босқич исботланиши, нафас йўллари шикастланишининг назарий моделини яратиш ва касаллик динамикасини назорат қилиш имконини берди.
иккинчи илмий янгилик: “Шиншилла” зотли қуёнлар тизимга турли ёт жисмлар киритилиши натижасида ўпка тўқимасида юзага келадиган яллиғланиш ва регенератив-пролифератив жараёнларнинг динамикаси иммуногистокимёвий маркерлари экспрессияси асосида баҳоланиб, CD45-мусбат ҳужайралар экспрессияси орқали лейкоцитар инфильтрациянинг, Ki-67-мусбат ҳужайралар экспрессияси орқали эса ҳужайралар пролифератив фаоллигининг ўзгариш хусусиятлари аниқланганлиги СВБКТТМ 10.07.2025 йилдаги 119-U-сон, ҳамда РШТТЁИМ Б/ф 12.07.2025 йил 255-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: Ушбу маркерлар ёрдамида олинган натижалар яллиғланишга қарши энг мақбул дори воситаларини танлашда илмий мезон бўлиб хизмат қилади. Бу беморларга асоссиз дори воситаларини тайинлашнинг олдини олади ва даволаш жараёнининг иқтисодий харажатларини оптималлаштиради. Иқтисодий самарадорлиги: Нафас йўллари ёт жисмларида ўпка тўқимасидаги морфологик ўзгаришлар хисобга олган холда диагностик ва даволаш усулларини кўллаш 1 нафар бемор хисобига бюджет маблағларини 815.550 сўмга, 114 нафар бемор учун 92.972.700 сўм иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: трахеобронхиал тизимдаги ўзгаришларнинг иммунгистокимёвий кўрсаткичлар орқали аниқланиши, касалликнинг яширин кечиш босқичларини ва тўқима деструкциясининг ҳақиқий кўламини баҳолашда янги методологик ёндашувни тақдим этди.
учинчи илмий янгилик: тажрибада қуёнлар нафас йўлларига турли ерёнғоқ, пластмасса ва темир бўлакалри каби ёт жисмлар киритилиши натижасида ўпка тўқимасида юзага келадиган коллаген толаларининг тарқалиши, бронх девори ва перибронхиал соҳалардаги бириктирувчи тўқима ўзгаришлари ҳамда фиброзланиш жараёнларинининг кучайишига сабаб бўлиши исботланганлиги СВБКТТМ 10.07.2025 йилдаги 119-U-сон, ҳамда РШТТЁИМ Б/ф 12.07.2025 йил 255-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: трахеобронхиал тизимга тушган турли ёт жисмлар таъсирида кечадиган морфологик ва гистокимёвий ўзгаришларни эрта аниқлаш имкониятлари кенгаяди. Бу эса нафас йўллари ёт жисмларини ўз вақтида ташхислаш, оғир асоратларнинг (ателектаз, пневмония, бронхоэктаз ва сурункали яллиғланиш жараёнлари) олдини олиш, даволаш натижаларини яхшилаш ҳамда беморларнинг ҳаёт сифатини оширишга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: Нафас йўллари ёт жисмлари фонида ўпка тўқимасидаги морфологик ўзгаришлар хисобга олган холда диагностик ва даволаш усулларини кўллаш 1 нафар бемор хисобига бюджет маблағларини 1.150.000 сўмга, 114 нафар бемор учун 131.100.000 сўм иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: тажриба ва клиника ўртасидаги узвий боғлиқликнинг аниқланиши, болаларда нафас йўллари ёт жисмларини ташхислашда янги дифференциал-диагностик мезонларни шакллантирди.
тўртинчи илмий янгилик: экспериментал ҳайвонлар нафас йўлларида турли ёт жисмлар таъсирида юзага келадиган морфологик ўзгаришлар билан болаларда нафас йўлларига ёт жисм тушишининг клиник белгилари ва кеч аниқланиши ўртасидаги эҳтимолий корреляцион боғлиқликлар қиёсий таҳлил қилинган ҳамда ёт жисмнинг хусусияти ва нафас йўлларида қолиш муддатини ҳисобга олган ҳолда бронх-ўпка тўқимасидаги патологик ўзгаришларнинг шаклланиш хусусиятлари аниқланганлиги СВБКТТМ 10.07.2025 йилдаги 119-U-сон, ҳамда РШТТЁИМ Б/ф 12.07.2025 йил 255-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: бемор болаларнинг тўлиқ соғайиш кўрсаткичларини яхшилайди ва сурункали ўпка касалликларининг (бронхэктазия, пневмония) шаклланиш хавфини камайтиради. Бу эса болаларнинг келажакдаги ҳаёт сифатини оширади ва такрорий госпитализациялар сонини камайтиради. Иқтисодий самарадорлиги: Нафас йўллари ёт жисмлари фонида ўпка тўқимасидаги морфологик ўзгаришлар хисобга олган холда диагностик ва даволаш усулларини кўллаш 1 нафар бемор хисобига бюджет маблағларини 1.217.940 сўмга, 114 нафар бемор учун 138.845.160 сўм иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: Нафас йўлларидаги морфологик ўзгаришларнинг даволаш ва тикланиш учун асосий мезон этиб белгиланиши, болалар хирургиясида стандарт ёндашувларни қайта кўриб чиқиш ва такомиллаштириш учун илмий платформа бўлиб хизмат қилади.
Олинган натижалар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2026 йил 12 январдаги қарори асосида 1-сон билан ягона хулоса олинган.