Кадирова Шахина Хикматовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Оилада сепарациянинг ижтимоий-психологик шартлари” 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.3.PhD/P1376.
Илмий раҳбар: Камалова Зулфия Хасановна,  рсихология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
 Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро халқаро университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро халқаро университети, PhD.03/2025.27.12.Р.43.01.
Расмий оппонентлар: Элмуратова Айсулув Усаховна, психология фанлари доктори (DSc), профессор;   Сатторова Шахноза Қўчқаровна, психология фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи  ташкилот: Маъмун университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: оилада психологик сепарациянинг ижтимоий-психологик шартлари ва унинг шахс ривожланишига таъсир этувчи эмпирик жиҳатдан ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
оилада психологик сепарациянинг шаклланишида шахснинг ўзини ўзи бошқариши, қадриятлар йўналиши, ўзига муносабати ва ижтимоий-психологик мослашувининг сепарация даражаларига кўра дифференциал намоён бўлишига асосланиб, мустақиллик, режалаштириш, ўзини қабул қилиш ва ижтимоий мослашув конструктив сепарацияни таъминловчи устувор шахсий-психологик шартлар эканлиги далилланган;
ота-онадан психологик сепарациянинг эмоционал, аттитюд, функсионал ва конфликтологик компонентлари шахснинг ўзини ўзи бошқариш услублари, қадриятлар тизими, ўзига муносабати ва ижтимоий-психологик мослашуви билан статистик аҳамиятли алоқадорликда намоён бўлишига асосланиб, психологик мустақилликнинг шахсий автономия ва ижтимоий мослашув билан интегратив боғлиқлиги исботланган;
психологик сепарация даражаларининг дифференциал хусусиятлари шахснинг ўзини ўзи бошқариши, мустақиллиги, қадриятлар йўналиши ва ўзига муносабатидаги статистик тафовутларга асосланиб, конструктив сепарациянинг ички назорат, автоном қарор қабул қилиш ва ижобий ўзига муносабат билан, паст сепарациянинг эса ташқи баҳога қарамлик, конформлик ва ўз-ўзини айблаш билан тавсифланиши исботланган;
оилада конструктив психологик сепарациянинг шаклланишида оилавий муносабатлар тизими, шахсий-психологик механизмлар, эмоционал мустақиллик ва ижтимоий мослашувнинг ўзаро интегратив намоён бўлиши муҳимлигига асосланиб, психологик сепарациянинг ижтимоий-психологик шартлари ва шахсий ривожланиш траекториясини акс эттирувчи таркибий-функсионал модел такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. «Оилада сепарациянинг ижтимоий-психологик шартлари» юзасидан ўтказилган илмий-тадқиқот натижалари асосида:
оилада психологик сепарациянинг шаклланишида шахснинг ўзини ўзи бошқариши, қадриятлар йўналиши, ўзига муносабати ва ижтимоий-психологик мослашувининг сепарация даражаларига кўра дифференциал намоён бўлишига асосланиб, мустақиллик, режалаштириш, ўзини қабул қилиш ва ижтимоий мослашув конструктив сепарацияни таъминловчи устувор шахсий-психологик шартлар эканлиги далилланган илмий натижалардан «Оила ва гендер» илмий-тадқиқот институтининг ЖҲБЛ-Б-7 “Оилаларда барқарор маънавий муҳитни шакллантиришга хизмат қилувчи “Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш” веб-порталини яратиш” амалий лойиҳаси доирасида фойдаланилган («Оила ва гендер» илмий-тадқиқот институтининг 2026-йил 20-июлдаги 01-09-3363-сонли маълумотномаси). Натижада, оилавий муносабатларда конструктив психологик сепарацияни диагностика қилиш, шахснинг мустақиллиги, ўзини ўзи бошқариши, ўзини қабул қилиши ва ижтимоий мослашувини ривожлантиришга қаратилган илмий-амалий тавсияларни такомиллаштириш имконияти яратилган;
ота-онадан психологик сепарациянинг эмоционал, аттитюд, функсионал ва конфликтологик компонентлари шахснинг ўзини ўзи бошқариш услублари, қадриятлар тизими, ўзига муносабати ва ижтимоий-психологик мослашуви билан статистик аҳамиятли алоқадорликда намоён бўлишига асосланиб, психологик мустақилликнинг шахсий автономия ва ижтимоий мослашув билан интегратив боғлиқлиги исботланган илмий натижалардан «Оила ва гендер» илмий-тадқиқот институтининг ЖҲБЛ-Б-7 “Оилаларда барқарор маънавий муҳитни шакллантиришга хизмат қилувчи “Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш” веб-порталини яратиш” амалий лойиҳаси доирасида фойдаланилган («Оила ва гендер» илмий-тадқиқот институтининг 2026-йил 20-июлдаги 01-09-3363-сонли маълумотномаси). Натижада, ота-она ва фарзанд муносабатлари тизимида психологик сепарациянинг таркибий компонентларини комплекс баҳолаш, шахсий автономия ва ижтимоий-психологик мослашув билан боғлиқ диагностик кўрсаткичларни аниқлаш ҳамда психологик маслаҳат амалиётини такомиллаштириш имконияти кенгайтирилган;
психологик сепарация даражаларининг дифференциал хусусиятлари шахснинг ўзини ўзи бошқариши, мустақиллиги, қадриятлар йўналиши ва ўзига муносабатидаги статистик тафовутларга асосланиб, конструктив сепарациянинг ички назорат, автоном қарор қабул қилиш ва ижобий ўзига муносабат билан, паст сепарациянинг эса ташқи баҳога қарамлик, конформлик ва ўз-ўзини айблаш билан тавсифланиши исботланган илмий натижалардан «Оила ва гендер» илмий-тадқиқот институтининг ЖҲБЛ-Б-7 “Оилаларда барқарор маънавий муҳитни шакллантиришга хизмат қилувчи “Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш” веб-порталини яратиш” амалий лойиҳаси доирасида фойдаланилган («Оила ва гендер» илмий-тадқиқот институтининг 2026-йил 20-июлдаги 01-09-3363-сонли маълумотномаси). Натижада, психологик сепарация даражасини баҳолаш, паст сепарацияга хос ташқи баҳога қарамлик, конформлик ва ўз-ўзини айблаш ҳолатларини аниқлаш ҳамда шахснинг мустақил қарор қабул қилиши ва ижобий ўзига муносабатини ривожлантиришга қаратилган психологик тавсияларни такомиллаштириш имконияти яратилган;
оилада конструктив психологик сепарациянинг шаклланишида оилавий муносабатлар тизими, шахсий-психологик механизмлар, эмоционал мустақиллик ва ижтимоий мослашувнинг ўзаро интегратив намоён бўлиши муҳимлигига асосланиб, психологик сепарациянинг ижтимоий-психологик шартлари ва шахсий ривожланиш траекториясини акс эттирувчи таркибий-функсионал модел такомиллаштирилган илмий натижалардан «Оила ва гендер» илмий-тадқиқот институтининг ЖҲБЛ-Б-7 “Оилаларда барқарор маънавий муҳитни шакллантиришга хизмат қилувчи “Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш” веб-порталини яратиш” амалий лойиҳаси доирасида фойдаланилган («Оила ва гендер» илмий-тадқиқот институтининг 2026-йил 20-июлдаги 01-09-3363-сонли маълумотномаси). Натижада, оилавий муносабатлар тизимида конструктив психологик сепарацияни таъминловчи шахсий ва ижтимоий-психологик омилларни комплекс баҳолаш, шахсий автономия, эмоционал мустақиллик ва ижтимоий мослашувни ривожлантиришга қаратилган илмий-методик ёндашувларни такомиллаштириш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish