Саломова Моҳибону Ўткир қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Оилавий зўравонликка учраган аёлларда посттравматик стресс синдромини коррексиялашнинг инновацион механизмлари”, 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси (психология фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.2.PhD/P1656.
Илмий раҳбар: Юсупжонова Иродахон Абдурайимжоновна психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро халқаро университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро халқаро университети, PhD.03/2025.27.12.P.43.01.
Расмий оппонентлар: Қабулов Қосимбой Пиржонович, психология фанлари доктори (DSc), профессор; Шарофутдинова Хадича Гулямутдиновна, психология фанлари доктори (DSc), доцент
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади оилавий зўравонликка учраган аёлларда посттравматик стресс синдромини коррексиялашнинг инновацион механизмларини аниқлаш ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
оилавий зўравонликка учраган аёлларда посттравматик стресс синдромини коррексиялаш механизми психологик детерминантларнинг адаптив модели асосида ишлаб чиқилиб, бунда эмоционал барқарорлик, стрессга бардошлилик, ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва рефлексив таҳлилнинг ўзаро интеграцияси травматик ҳолатларни камайтириш ҳамда психологик тикланиш самарадорлигини ошириши илмий жиҳатдан асосланган;
оилавий зўравонликка учраган аёлларда посттравматик стресс синдромини коррексиялашда когнитив-хулқий терапия, арт-терапия, релаксацион машқлар, коммуникатив тренинглар ва психологик қўллаб-қувватлашнинг ўзаро функсионал боғлиқлиги аниқланиб, улар асосида инновацион психокоррексион модел ишлаб чиқилган ҳамда ушбу модел аёлларнинг эмоционал ҳолатини барқарорлаштириш ва ижтимоий мослашувини таъминловчи муҳим детерминант сифатида илмий жиҳатдан асосланган;
оилавий зўравонликка учраган аёлларда психологик тикланиш жараёнида стрессга чидамлилик, ўзини бошқариш, эмоционал назорат, адаптив мослашув ва ижтимоий фаоллик кўрсаткичлари асосида посттравматик стресс синдромини камайтиришнинг психологик механизми аниқланиб, ушбу механизм мураккаб травматик вазиятлардан кейинги руҳий барқарорликни тиклашга хизмат қилувчи интегратив омил сифатида илмий жиҳатдан далилланган;
оилавий зўравонликка учраган аёлларда посттравматик стресс синдромини коррексиялаш жараёнида психологик барқарорлик, рефлексив ёндашув, ижтимоий қўллаб-қувватлаш, мотивацион фаоллик, ички назорат ва инновацион психотерапевтик технологияларнинг ўзаро боғлиқлиги аниқланиб, уларнинг комплекс таъсири психокоррексион самарадорликни ошириши ҳамда аёлларнинг ижтимоий-психологик реабилитациясини таъминлаши илмий жиҳатдан такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Оилавий зўравонликка учраган аёлларда посттравматик стресс синдромини коррексиялашнинг инновацион механизмларини ўрганишга қаратилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
оилавий зўравонликка учраган аёлларда посттравматик стресс синдромини коррексиялаш механизми психологик детерминантларнинг адаптив модели асосида ишлаб чиқилиб, бунда эмоционал барқарорлик, стрессга бардошлилик, ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва рефлексив таҳлилнинг ўзаро интеграцияси травматик ҳолатларни камайтириш ҳамда психологик тикланиш самарадорлигини ошириши илмий жиҳатдан асосланганлиги ҳақидаги илмий хулосалар Ўзбекистон миллий педагогика университети Психология ўқув-илмий маркази аъзоларининг 2026-йил 2-июндаги ПМ-114-сон буйруғи билан “Консултатив психология ва психокоррексия” модулига киритилган. (Ўзбекистон миллий педагогика университети Психология ўқув-илмий Марказининг 2026-йил 2-июндаги ПМ-114-сонли маълумотномаси). Натижада, зўравонликка учраган аёлларнинг психологик барқарорлигини тиклаш самарадорлиги оширилган.
оилавий зўравонликка учраган аёлларда посттравматик стресс синдромини коррексиялашда когнитив-хулқий терапия, арт-терапия, релаксацион машқлар, коммуникатив тренинглар ва психологик қўллаб-қувватлашнинг ўзаро функсионал боғлиқлиги аниқланиб, улар асосида инновацион психокоррексион модел ишлаб чиқилган ҳамда ушбу модел аёлларнинг эмоционал ҳолатини барқарорлаштириш ва ижтимоий мослашувини таъминловчи муҳим детерминант сифатида илмий жиҳатдан асосланганлиги бўйича илмий хулосалар Ўзбекистон миллий педагогика университети Психология ўқув-илмий маркази аъзоларининг 2026-йил 2-июндаги ПМ-114-сон буйруғи билан “Консултатив психология ва психокоррексия” модулига киритилган. (Ўзбекистон миллий педагогика университети Психология ўқув-илмий Марказининг 2026-йил 2-июндаги ПМ-114-сонли маълумотномаси). Натижада, посттравматик стресс синдромини коррексиялашнинг инновацион психокоррексион модели ишлаб чиқилган.
оилавий зўравонликка учраган аёлларда психологик тикланиш жараёнида стрессга чидамлилик, ўзини бошқариш, эмоционал назорат, адаптив мослашув ва ижтимоий фаоллик кўрсаткичлари асосида посттравматик стресс синдромини камайтиришнинг психологик механизми аниқланиб, ушбу механизм мураккаб травматик вазиятлардан кейинги руҳий барқарорликни тиклашга хизмат қилувчи интегратив омил сифатида илмий жиҳатдан далилланганлиги бўйича илмий тавсиялардан Ўзбекистон миллий педагогика университети Психология ўқув-илмий маркази аъзоларининг 2026-йил 2-июндаги ПМ-114-сон буйруғи билан “Консултатив психология ва психокоррексия” модулига киритилган. (Ўзбекистон миллий педагогика университети Психология ўқув-илмий Марказининг 2026-йил 2-июндаги ПМ-114-сонли маълумотномаси). Натижада, зўравонликка учраган аёллар билан ишлашнинг психологик-реабилитацион фаолияти такомиллаштирилган.
оилавий зўравонликка учраган аёлларда посттравматик стресс синдромини коррексиялаш жараёнида психологик барқарорлик, рефлексив ёндашув, ижтимоий қўллаб-қувватлаш, мотивацион фаоллик, ички назорат ва инновацион психотерапевтик технологияларнинг ўзаро боғлиқлиги аниқланиб, уларнинг комплекс таъсири психокоррексион самарадорликни ошириши ҳамда аёлларнинг ижтимоий-психологик реабилитациясини таъминлаши илмий жиҳатдан такомиллаштирилганлиги бўйича илмий хулосалардан Ўзбекистон миллий педагогика университети Психология ўқув-илмий маркази аъзоларининг 2026-йил 2-июндаги ПМ-114-сон буйруғи билан “Консултатив психология ва психокоррексия” модулига киритилган. (Ўзбекистон миллий педагогика университети Психология ўқув-илмий Марказининг 2026-йил 2-июндаги ПМ-114-сонли маълумотномаси). Натижада, аёлларнинг мураккаб травматик вазиятлардан кейинги руҳий мослашуви ва эмоционал барқарорлиги ривожлантирилган.