Исаев Жасурбек Музаффаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «От (Equus caballus), Пржевальский оти (Equus przewalskii) ва қулонларнинг (Equus hemionus) асосий гельминтозлари», 03.00.06–Зоология (ветеринария фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/V8.
Илмий раҳбар: Орипов Анвар Орипович, ветеринария фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ветеринария илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд ветеринария медицинаси институти, DSc.30.08.2018.V.12.01.
Расмий оппонентлар: Салимов Бўри Салимович, ветеринария фанлари доктори, профессор; Дадаев Сайдулла Дадаевич, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Л.М.Исаев номидаги Тиббий паразитология илмий-текшириш институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: турли географик иқлим минтақаларда от, Пржевальский оти ва қулонларнинг гельминтофаунаси, асосий гельминтозлари ва мавсумий динамикасини аниқлаш ва уларга қарши даволаш-профилактика тадбирларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистоннинг турли вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида отларнинг гельминтофаунаси аниқланган;
республикани турли географик-иқлим минтақаларида отлар гельминтларининг тарқалиш даражаси, асосий гельминтозлари ва уларнинг мавсумий динамикаси илмий асосланган;
отларнинг асосий гельминтозларига қарши даволаш-профилактика чора-тадбирларининг мақбул муддатлари аниқланган;
Пржевальский оти ва қулонларнинг гельминтлари ва уларнинг мавсумий динамикаси аниқланган;
табиатни муҳофаза қилиш муассасалари шароитда Пржевальский оти ва қулонларнинг асосий гельминтозларига қарши чора-тадбирлар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
От (equus caballus), Пржевальский оти (E. Przewalskii) ва қулон (E. hemionus)ларнинг асосий гельминтозлари бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
гельминтларга қарши восита ишланмаси учун Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти (№IАР 20150269, 19.10.2018 й.) олинган. Натижада ҳайвонларда гельминтоз касалликларининг олдини олишда ва чорва молларида гельминтозларни даволашга хизмат қилган;
«Жайрон» Экомарказида жайронлар, қулонлар ва Пржевальский отлари асосий гельминтозларини профилактика қилиш бўйича тавсиялар» ишлаб чиқилган ва амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2019 йил 5 июлдаги 02/16-399-сон маълумотномаси). Натижада табиатни муҳофаза қилиш муассасаларида сақланадиган ноёб, «Қизил китоб»га киритилган Пржевальский оти ва қулонларни гельминтлар билан зарарланишини кескин камайтириш имконини берган;
отларнинг асосий гельминтозларини даволаш, профилактика ҳамда дегельминтизация ишларини амалга ошириш бўйича ишлаб чиқилган мақбул муддатлар ветеринария амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2019 йил 5 июлдаги 02/16-399-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида чорвачилик хўжаликлари, йилқичилик фермалари, фермер-деҳқон, ёрдамчи ва шахсий хўжаликларда отлар гельминтозларининг тарқалиш даражасини 70–80 фоизга камайтиришга эришилган.