Айтиева Севара Аллабердиевнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи):“Ўзбекистонда йўловчи ташишни ташкил этишнинг кичик тадбиркорлик шаклларидан фойдаланиш методологиясини такомиллаштириш”, 08.00.15 - Тадбиркорлик ва кичик бизнес иқтисодиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.DSc/Iqt933.
Илмий маслаҳатчи: Гафуров Убайдулло Вахабович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc.03/2025.27.12.I.23.04 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Турсунов Бобир Ортиқмирзаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Мирджалилова Дилдора Шухратовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Тураев Баходир Хатамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда йўловчи ташишни ташкил этишнинг кичик тадбиркорлик шаклларидан фойдаланиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндошувга кўра “йўловчи ташишни ташкил этишда кичик тадбиркорлик шаклларидан фойдаланиш” тушунчасининг иқтисодий мазмуни транспорт хизматлари бозорида кичик бизнес субектлари, хусусий операторлар ва индивидуал тадбиркорларнинг иштироки орқали йўловчи ташиш жараёнини ташкил этиш, хизматлар таклифини кенгайтириш, рақобат муҳитини шакллантириш ҳамда транспорт тизимининг иқтисодий самарадорлиги ва мослашувчанлигини оширишга қаратилган ташкилий-иқтисодий механизм нуқтаи-назаридан такомиллаштирилган;
йўловчи ташишни ташкил этишнинг кичик тадбиркорлик шаклларидан фойдаланиш самарадорлигини баҳолаш услуби самарадорлик даражаларининг “жуда паст” [0,00 – 0,20], “паст” [0,21 – 0,40], “ўрта” [0,41 – 0,60], “юқори” [0,61 – 0,80] ҳамда “жуда юқори” [0,81 – 1,00] миқдорий чегарасини белгилаш асосида такомиллаштирилган;
йўловчи ташиш хизматлари бозорида кичик тадбиркорлик субектларининг рақобатбардошлигини оширишга қаратилган ташкилий-иқтисодий ривожланиш механизми лицензиялаш, тариф сиёсатини диверсификация қилиш, давлат-хусусий шериклик ва рақамли транспорт платформаларини жорий этиш асосида транспорт хизматлари бозорини институционал ривожлантириш таклиф этилган;
йўловчи ташиш хизматларини бошқариш самарадорлигини оширишга қаратилган рақамли мониторинг ва таҳлил тизимининг концептуал модели ГПС-навигация, интеллектуал транспорт тизимлари (ИЦ) ва катта маълумотлар (Биг Дата) технологияларини жорий этиш орқали такомиллаштирилган;
Ўзбекистонда автомобил транспортида йўловчи ташиш ҳажмига таъсир этувчи омиллар ўртасидаги боғлиқликнинг АРИМА, САРИМА ва ЭЦ моделлари асосида ташиладиган йўловчилар сонининг 2030-йилга қадар прогноз қийматлари ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистонда йўловчи ташишни ташкил этишнинг кичик тадбиркорлик шаклларидан фойдаланиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
услубий ёндошувга кўра “йўловчи ташишни ташкил этишда кичик тадбиркорлик шаклларидан фойдаланиш” тушунчасининг иқтисодий мазмунини транспорт хизматлари бозорида кичик бизнес субектлари, хусусий операторлар ва индивидуал тадбиркорларнинг иштироки орқали йўловчи ташиш жараёнини ташкил этиш, хизматлар таклифини кенгайтириш, рақобат муҳитини шакллантириш ҳамда транспорт тизимининг иқтисодий самарадорлиги ва мослашувчанлигини оширишга қаратилган ташкилий-иқтисодий механизм нуқтаи-назаридан такомиллаштириш бўйича назарий-услубий ишланмалардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Яшил логистика” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректорининг 2025-йил 25-декабрдаги 511-сонли буйруғи). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда йўловчи ташиш жараёнини ташкил этишда транспорт тизимининг иқтисодий самарадорлиги ва мослашувчанлигини оширишга қаратилган ташкилий-иқтисодий механизм нуқтаи-назаридан такомиллаштирилган “йўловчи ташишни ташкил этишда кичик тадбиркорлик шаклларидан фойдаланиш” тушунчаси бўйича назарий билимларни кенгайтириш имкони яратилган;
темир йўл транспортида йўловчи ташишни ташкил этишда кичик тадбиркорлик шаклларидан фойдаланиш самарадорлигини баҳолаш услуби самарадорлик даражаларининг “жуда паст” [0,00 – 0,20], “паст” [0,21 – 0,40], “ўрта” [0,41 – 0,60], “юқори” [0,61 – 0,80] ҳамда “жуда юқори” [0,81 – 1,00] миқдорий чегарасини белгилаш асосида такомиллаштириш бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти соҳасини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўгʻрисида”ги қарорида белгиланган темир йўл транспорти хизматлари бозорида рақобатни ривожлантириш, хусусий секторни кенг жалб қилиш, хизматлар сифатини ва операцион самарадорликни ошириш ҳамда соҳани рақамлаштиришга оид вазифаларни амалга оширишга хизмат қилган. (“Ўзтемирйўлйўловчи” акциядорлик жамияти 2026-йил 01-июлдаги маълумотномаси, Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлигининг 2026-йил 06-июлдаги 4/6164-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида темир йўл транспортида йўловчи ташиш хизматларини кўрсатишда кичик тадбиркорлик субектлари иштирокини кенгайтириш, хизматлар самарадорлигини баҳолашнинг ягона мезонларини қўллаш, мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда йўловчиларга кўрсатилаётган хизматлар сифати ва иқтисодий самарадорлигини ошириш имконияти яратилган;
темир йўл транспортида йўловчи ташиш хизматлари бозорида кичик тадбиркорлик субектларининг рақобатбардошлигини оширишга қаратилган ташкилий-иқтисодий ривожланиш механизми лицензиялаш, тариф сиёсатини диверсификация қилиш, давлат-хусусий шериклик механизмларини кенгайтириш ҳамда рақамли хизмат платформаларини жорий этиш асосида такомиллаштириш бўйича таклиф транспорт хизматлари бозорини ривожлантиришга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга хизмат қилган. (“Ўзтемирйўлйўловчи” акциядорлик жамияти 2026-йил 01-июлдаги маълумотномаси, Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлигининг 2026-йил 06-июлдаги 4/6164-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида темир йўл транспортида йўловчиларга хизмат кўрсатишда хусусий тадбиркорлик субектларини жалб этиш, сервис хизматларини кенгайтириш ҳамда замонавий рақамли ечимларни қўллаш имкониятлари оширилган;
темир йўл транспортида йўловчи ташиш хизматларини бошқариш самарадорлигини оширишга қаратилган рақамли мониторинг ва таҳлил тизимининг концептуал модели ГПС-навигация, интеллектуал транспорт тизимлари (ИЦ), электрон чипта тизимлари ҳамда катта маълумотлар (Биг Дата) технологияларини жорий этиш асосида такомиллаштириш бўйича таклиф транспорт соҳасини рақамлаштириш бўйича белгиланган вазифаларни амалга оширишга хизмат қилган. (“Ўзтемирйўлйўловчи” акциядорлик жамияти 2026-йил 01-июлдаги маълумотномаси, Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлигининг 2026-йил 06-июлдаги 4/6164-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида темир йўл транспортида йўловчи ташиш жараёнларини реал вақт режимида мониторинг қилиш, таҳлил этиш ва бошқарув қарорларини қабул қилиш самарадорлигини ошириш имконияти яратилган;
Ўзбекистонда темир йўл транспортида йўловчи ташиш ҳажмига таъсир этувчи омиллар ўртасидаги боғлиқликни АРИМА, САРИМА ва ЭЦ моделлари асосида баҳолаш ҳамда 2030-йилгача йўловчи оқими прогноз кўрсаткичларини ишлаб чиқиш бўйича илмий таклиф транспорт-логистика инфратузилмасини ривожлантириш ва темир йўл транспорти хизматлари самарадорлигини оширишга қаратилган вазифаларни амалга оширишга хизмат қилган. (“Ўзтемирйўлйўловчи” акциядорлик жамияти 2026-йил 01-июлдаги маълумотномаси, Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлигининг 2026-йил 06-июлдаги 4/6164-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида темир йўл транспортида йўловчи ташиш ҳажмини узоқ муддатли режалаштириш, ташиш қувватларини оқилона тақсимлаш ҳамда хизматлар сифатини ошириш бўйича бошқарув қарорларини қабул