Киъдиърбаева Алтиънай Махсетбаевнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларида хотин-қизларнинг хизмат ўташ тартибини ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш”, 12.00.02 – “Конституциявий ҳуқуқ. Маъмурий ҳуқуқ. Молия ва божхона ҳуқуқи” ихтисослиги боʼйича (юридик фанлар).
Илмий раҳбар: Кутибаева Елизавета Дуйсенбаевна, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети PhD.03/2025.27.12.Yu.04.05.
Расмий оппонентлар: юридик фанлар доктори, профессор Юлдашев Джахангир Хайитович;
юридик фанлар доктори (DSc), профессор Юсупов Сардорбек Бахадирович. 
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлик университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда ички ишлар органларида аёлларнинг хизмат ўташ тартибини ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга қаратилган илмий хулоса, таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборатдир.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги: қуйидагилардан иборат:
хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторлар бўлмаган вақтда унинг бевосита раҳбари умумий назоратни амалга ошириши зарурлиги асослантирилган;
 ходимлардан бола парваришлаш таътили даврида қарз тўлаш вақтинча тўхтатилиб, хизмат фаолиятини амалда давом эттиришни бошлаган кундан сўнг қарзни тўлаш давом эттирилиши зарурлиги исботланган;
ҳомиладорлик, туғиш ва бола парваришлаш таътилидаги ходимларнинг махсус унвони бериш муддати таътил даврига тўғри келса, унвон поғонаси бўйича ўқув курслари ҳамда аттестациядан озод этилган ҳолда навбатдаги махсус унвони бола парваришлаш учун берилган таътил даврининг ҳаммасини жамлаганда кўпи билан олти йили навбатдаги унвон муддатига киритилиши, ушбу муддатдан зиёд бўлган давр навбатдаги унвон муддатига қўшилмаслиги лозимлиги асослантирилган;
ҳомиладор аёлларга ва бола туққан аёлларга асосий таътиллар, уларнинг хоҳишига кўра, тегишлича ҳомиладорлик ва туғиш таътилидан олдин ёки ундан кейин (биринчи хизмат йили учун қанча муддат ишлаганидан қатъий назар) берилиши лозимлиги асослантирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда ички ишлар органларида аёлларнинг хизмат ўташини ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:
хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторлар бўлмаган вақтда унинг бевосита раҳбари умумий назоратни амалга оширишига доир таклифидан Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2025-йил 27-февралдаги 118-сон буйруғи билан тасдиқланган “Ички ишлар органларига “Э-ҳимоя” ахборот тизимини жорий этиш тўғрисида”ги Низомнинг 2-боб, 6-бандининг бешинчи хатбошисини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ташкилий департаменти Юридик таъминлаш бошқармасининг 2026-йил 6-февралдаги 33/03-01/372-сонли далолатномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторлар ўртасида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлашни такомиллашувига хизмат қилган ҳамда бунинг натижасида ходимларнинг фаолият самарадорлиги ошишига эришилган;
ходимлардан бола парваришлаш таътили даврида қарз тўлаш вақтинча тўхтатилиб, хизмат фаолиятини амалда давом эттиришни бошлаган кундан сўнг қарзни тўлаш давом эттирилишига қаратилган таклифидан Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2026-йил 12-январдаги 16-сон буйруғи билан тасдиқланган “Ички ишлар вазирлигида доимий фаолият юритувчи комиссиялар ишини ташкил этиш тўғрисида”ги Низомнинг 120-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ташкилий департаменти Юридик таъминлаш бошқармасининг 2026-йил 6-февралдаги 33/03-01/372-сонли далолатномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши ички ишлар органларида хизмат қилаётган аёл ходимларга имтиёзлар яратилишига хизмат қилган;
ҳомиладорлик, туғиш ва бола парваришлаш таътилидаги ходимларнинг махсус унвони бериш муддати таътил даврига тўғри келса, унвон поғонаси бўйича ўқув курслари ҳамда аттестациядан озод этилган ҳолда навбатдаги махсус унвони бола парваришлаш учун берилган таътил даврининг ҳаммасини жамлаганда кўпи билан олти йили навбатдаги унвон муддатига киритилиши, ушбу муддатдан зиёд бўлган давр навбатдаги унвон муддатига қўшилмаслиги билан боғлиқ таклифидан Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2023-йил 20-февралдаги “Ички ишлар органларида кадрлар билан таъминлаш фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 75-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Ички ишлар органларида кадрлар билан таъминлаш фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида Низом”нинг 4-боб 57-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ташкилий департаменти Юридик таъминлаш бошқармасининг 2026-йил 15-апрелдаги 33/03-01/1185-сонли далолатномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши ҳомиладорлик, туғиш ва бола парваришлаш таътилидаги ходимларнинг навбатдаги махсус унвонларини олиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишга хизмат қилган;
ҳомиладор аёлларга ва бола туққан аёлларга асосий таътиллар, уларнинг хоҳишига кўра, тегишлича ҳомиладорлик ва туғиш таътилидан олдин ёки ундан кейин (биринчи хизмат йили учун қанча муддат ишлаганидан қатъий назар) берилиши лозимлиги билан боғлиқ таклифидан Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2023-йил 20-февралдаги “Ички ишлар органларида кадрлар билан таъминлаш фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 75-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Ички ишлар органларида кадрлар билан таъминлаш фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида Низом”нинг 9-боб 280-банди 3-хатбошисини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ташкилий департаменти Юридик таъминлаш бошқармасининг 2026-йил 15-апрелдаги 33/03-01/1185-сонли далолатномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши ҳомиладорлик ва туғиш таътилига чиққан ёки чиқмоқчи бўлган аёл ходимларнинг асосий таътилларидан фойдаланмай қолиши амалиётига чек қўйишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish