Абраева Маҳлиё Олимжон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Банк соҳасидаги ахборот коммуникация технологияларнинг ишлаш самарадорлигини ошириш йўллари”, 08.00.16 – Рақамли иқтисодиёт ва халқаро рақамли интеграция.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/Iqt4814.
Илмий раҳбар: Балтаев Жўшқин Болтабаевич, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университетида.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Халқаро Нордик университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/2025.27.12.I.26.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Ходиев Баҳодир Юнусович халқаро Нордик университети ректор маслаҳатчиси, иқтисодиёт фанлари доктори профессор, Насруллаев Нурбек Бахтиёрович иқтисодиёт фанлари доктори профессор.
Етакчи ташкилот: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади банк соҳасидаги ахборот тизимлари ва технологияларининг ишлаш самарадорлигини ошириш юзасидан илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
банкомат ва инфокиоскларнинг асинхрон ахборот узатиш модуллари узлюксиз ишлашини таъминлашда тайёргарлик коеффициентига асосланган ёндашувни такомиллаштириш орқали КСА параметрлари бўйича қурилмалар ишончлилигининг К(т)=0,99879–0,99996 оралиғидаги беш даражаси аниқланиб, банк операциялари узлюксизлигини таъминлаш ва операцион рискларни камайтириш таклифи асосланган;
банк ахборот тизимларида қўлланиладиган микропроцессорли қурилмаларда техник носозликларнинг молиявий йўқотишларга таъсирини баҳолаш услубиётини Марков занжирлари асосида такомиллаштириш орқали ҳолатлараро ўтиш эҳтимоллари ва носозликлар частотаси бўйича банк инфратузилмаси барқарорлиги ҳамда иқтисодий йўқотишлар даражасини аниқлаш таклифи асосланган;
микропроцессорли қурилмаларда сигнатурали диагностика ёндашувини эталон сигнатураларни шакллантириш ва компакт тестлаш асосида такомиллаштириш орқали 1-100 та сигнатурани ҳисоблаш вақтининг 0,08-25 соат оралиғидаги кўрсаткичлари аниқланиб, полиномли бўлиш амали қолдиғи асосида сигнатураларни тезкор ҳисоблаш ҳисобига техник носозликларни аниқлаш вақтини қисқартириш ҳамда банкомат ва инфокиоскларнинг бекор туриш ҳолатини камайтириш таклифи асосланган;
кўп каналли сигнатурали анализатор асосида микропроцессорли қурилмаларни текшириш моделини тест сигналларини кетма-кет узатиш ва жорий сигнатураларни эталон сигнатуралар билан солиштириш асосида шаклланган параметрлар кесимида банкомат ва инфокиоск қурилмаларидаги носозликларни функсионал тугунлар бўйича локализация қилиш ҳамда диагностика тезкорлигини ошириш орқали иқтисодий самарадорликни таъминлаш таклифи асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Давлат ОТМларининг тижорат фаолиятини бошқариш механизмини такомиллаштиришга оид илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
банкомат ва инфокиоскларнинг асинхрон ахборот узатиш модуллари узлюксиз ишлашини таъминлашда тайёргарлик коеффициентига асосланган ёндашувни такомиллаштириш орқали КСА параметрлари бўйича қурилмалар ишончлилигининг К(т)=0,99879–0,99996 оралиғидаги беш даражаси аниқланиб, банк операциялари узлюксизлигини таъминлаш ва операцион рискларни камайтириш таклифидан “Туронбанк” АТБ ва “Агробанк” АТБ амалиётида фойдаланилган (“Туронбанк” АТБнинг 2026-йил 21-январдаги №23/02-44-сон ҳамда “Агробанк” АТБнинг 2026-йил 22-январдаги №11-01/15-сон маълумотномалари). Натижада, банк операциялари узлюксизлигини таъминлаш ва операцион рискларни камайтиришга эришилган;
банк ахборот тизимларида қўлланиладиган микропроцессорли қурилмаларда техник носозликларнинг молиявий йўқотишларга таъсирини баҳолаш услубиётини Марков занжирлари асосида такомиллаштириш орқали ҳолатлараро ўтиш эҳтимоллари ва носозликлар частотаси бўйича банк инфратузилмаси барқарорлиги ҳамда иқтисодий йўқотишлар даражасини аниқлаш таклифидан “Туронбанк” Акциядорлик тижорат банки ҳамда “Агробанк” Акциядорлик тижорат банки фаолиятидан фойдаланилган (“Туронбанк” Акциядорлик тижорат банкининг 2026-йил 21-январдаги №23/02-44-сон маълумотномаси ҳамда “Агробанк” Акциядорлик тижорат банкининг 2026-йил 22-январдаги №11-01/15-сон маълумотномаси). Натижада, банк инфратузилмаси барқарорлиги ҳамда иқтисодий йўқотишлар даражасини аниқлашга эришилган;
микропроцессорли қурилмаларда сигнатурали диагностика ёндашувини эталон сигнатураларни шакллантириш ва компакт тестлаш асосида такомиллаштириш орқали 1-100 та сигнатурани ҳисоблаш вақтининг 0,08-25 соат оралиғидаги кўрсаткичлари аниқланиб, полиномли бўлиш амали қолдиғи асосида сигнатураларни тезкор ҳисоблаш ҳисобига техник носозликларни аниқлаш вақтини қисқартириш ҳамда банкомат ва инфокиоскларнинг бекор туриш ҳолатини камайтириш таклифидан “Туронбанк” Акциядорлик тижорат банки ҳамда “Агробанк” Акциядорлик тижорат банки фаолиятидан фойдаланилган (“Туронбанк” Акциядорлик тижорат банкининг 2026-йил 21-январдаги №23/02-44-сон маълумотномаси ҳамда “Агробанк” Акциядорлик тижорат банкининг 2026-йил 22-январдаги №11-01/15-сон маълумотномаси). Натижада, банкомат ва инфокиоскларнинг бекор туриш ҳолатини камайтиришга эришилган;
кўп каналли сигнатурали анализатор асосида микропроцессорли қурилмаларни текшириш моделини тест сигналларини кетма-кет узатиш ва жорий сигнатураларни эталон сигнатуралар билан солиштириш асосида шаклланган параметрлар кесимида банкомат ва инфокиоск қурилмаларидаги носозликларни функсионал тугунлар бўйича локализация қилиш ҳамда диагностика тезкорлигини ошириш орқали иқтисодий самарадорликни таъминлаш таклифидан “Туронбанк” Акциядорлик тижорат банки ҳамда “Агробанк” Акциядорлик тижорат банки фаолиятидан фойдаланилган (“Туронбанк” Акциядорлик тижорат банкининг 2026-йил 21-январдаги №23/02-44-сон маълумотномаси ҳамда “Агробанк” Акциядорлик тижорат банкининг 2026-йил 22-январдаги №11-01/15-сон маълумотномаси). Натижада, банкомат ва инфокиоск қурилмаларидаги носозликларни функсионал тугунлар бўйича локализация қилиш ҳамда диагностика тезкорлигини ошириш орқали иқтисодий самарадорликни таъминлаш таклифи асосланган.