Олий аттестация комиссиясининг «ОАК. Onlayn maslahat» боти тадқиқотчиларнинг илмий жараёнда юзага келаётган тезкор саволларига тезкор жавоб олишида муҳим аҳамият касб этмоқда. 

Ўтган вақт давомида олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар аттестацияси соҳаси бўйича 110 нафар мурожаатчидан саволлар келиб тушди. Уларнинг тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган талаблар ижроси ва жараёнда юзага келган саволларининг 98 фоизига тезкор ва тўлиқ жавоб берилди. Қўшимча ўрганишни талаб қилган аниқ иш юзасидан берилган 2 нафар мурожаатчининг саволи тегишли мутахассислар томонидан ўрганилмоқда.
Телеграм бот орқали мурожаат юбориш бўйича тегишли йўриқномани аввалги мақола орқали танишиб олиш тавсия этилади. 
Шунингдек, ОАКнинг ишонч телефон рақами — 95 193-11-43 орқали билдирилаётган мурожаат ва фикр-муносабатларга ҳам ўз вақтида низом талаблари асосида расмий жавоблар берилиши доимий назоратга олинган. 
Таъкидлаш лозимки, ҳар бир мурожаатга мутахассислар томонидан низом талаблари асосида холис жавоб берилади ва зарур ҳолларда тегишли маълумотлари юзасидан очиқланиши сўралмаган мурожаатчиларнинг шахси сир сақланади.

Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар аттестацияси тизимини такомиллаштириш, шунингдек очиқлик ва шаффофликни таъминлашда барчани фаолликка чақирамиз.
Ботга ҳавола:
“OAK. Onlayn maslahat” Telegram bot. 
Ишонч телефони: 95 193-11-43.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish