Муйдинов Эркин Джамалдиновичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Кичик ва ўрта бизнес субектларида аудит услубиётини такомиллштириш”, 08.00.08 – “Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.I.DSc/Iqt883.
Илмий маслаҳатчи: Каримов Неъматилла Фатхуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.05.
Расмий оппонентлар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Ахмеджанов Каримжон Бакиджанович; иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Ибрагимов Абдугапур Каримович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Уразов Комил Бахромович
Етакчи ташкилот: Наманган давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: республикадаги кичик ва ўрта бизнес субектларини МҲХСга ўтиши, молиявий маълумотларнинг ишончлилиги, аудит сифати ва халқаро амалиётга мувофиқлигини ошириш шароитида аудитни такомиллаштиришнинг услубий ёндашувларини илмий асослаш ва ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
кичик ва ўрта бизнес корхоналарининг ташкилий-иқтисодий хусусиятлари ҳамда молиявий ҳисоботларни халқаро молиявий ҳисобот стандартлари асосида шакллантириш шароитларини ҳисобга олган ҳолда уларни аудитдан ўтказишнинг назарий-услубий асослари такомиллаштирилган;
кичик ва ўрта бизнес корхоналарида молиявий ҳисоботларни сохталаштириш хавфини аниқлашга хизмат қилувчи индикаторлар тизими ишлаб чиқилиб, аудиторлик текширувини ўтказишда уларни қўллашнинг методик асослари ишлаб чиқилган;
кичик ва ўрта бизнес корхоналарида ички назорат тизими самарадорлигини баҳолашнинг аудиторлик амалиётига мослаштирилган беш босқичли этуклик шкаласидан фойдаланиш усули ишлаб чиқилиб, унинг асосида назорат муҳити, рискларни баҳолаш, назорат тартиб-таомиллари, ахборот-коммуникация ҳамда мониторинг жараёнларини комплекс баҳолаш механизми таклиф этилган;
аудиторлик ташкилотлари фаолияти сифатини назорат қилишнинг беш даражали модели ишлаб чиқилиб, унда аудиторлик текширувининг режалаштирилиши, аудиторлик далилларининг етарлилиги, аудит ҳужжатлари сифати, халқаро аудит стандартларига мувофиқлик ҳамда аудиторлик хулосасининг ишончлилиги меъзонлари асосида баҳолаш услубиёти таклиф этилган;
кичик ва ўрта бизнес корхоналарида солиқ таваккалчиликларини аниқлаш ҳамда молиявий ва солиқ ҳисоботлари ишончлилигини баҳолашга қаратилган аудиторлик хизматларининг янги тури сифатида Солиқ Дуе Дилигенcени қўллашнинг услубий ёндашуви ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтган кичик ва ўрта бизнес субектларида халқаро аудит стандартлари асосида аудит ўтказиш услубиётини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган қуйидаги таклифлар асосида:
кичик ва ўрта бизнес корхоналарининг ташкилий-иқтисодий хусусиятлари ҳамда молиявий ҳисоботларни халқаро молиявий ҳисобот стандартлари асосида шакллантириш шароитларини ҳисобга олган ҳолда уларни аудитдан ўтказиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 15 сентябрдаги ПҚ-282-сон қарорининг “Молиявий ҳисоб тизимини халқаро стандартларга мувофиқлаштириш бўйича “Йўл харитаси” да кўрсатилган 9-вазифани ишлаб чиқишда фойдаланилган ( «Бизнес Эркин Тех» Масъулияти чекланган жамиятининг 2025 йил 27 августдаги 35-сонли маълумотномаси, «МИC БРО ТЕХТИЛЕ» хорижий корхонасининг 2025 йил 9 сентябрдаги 116-сонли маълумотномаси, Савдо-Саноат Палатаси “Андижон вилояти бошқармаси” нинг 2025 йил 25 декабрдаги № 06-149 сонли малумотномаси ҳамда Ўзбекистон Бухгалтерлар ва Аудиторлар Миллий Ассоциациайсининг 2026 йил 06 март санасидаги 10/ММ сонли маълумотномаси). Натижада, такомиллаштирилган назарий-услубий асослар ва халқаро стандартлар асосида молиявий ҳисоботларни шакллантириш ва аудит қилиш жараёнларини ривожлантириш, кичик ва ўрта бизнес корхоналарининг иқтисодий барқарорлигини мустаҳкамлашга, уларнинг рақобатбардошлигини оширишга ва миллий иқтисодиётнинг барқарор ўсишига хизмат қилади.
кичик ва ўрта бизнес корхоналарида молиявий ҳисоботларни сохталаштириш хавфини аниқлашга хизмат қилувчи индикаторлар тизими ишлаб чиқилиб, аудиторлик текширувини ўтказишда уларни қўллашнинг методик асослари ишлаб чиқиш таклифи («Бизнес Эркин Тех» Масъулияти чекланган жамиятининг 2025 йил 27 августдаги 35-сонли маълумотномаси, «МИC БРО ТЕХТИЛЕ» хорижий корхонасининг 2025 йил 9 сентябрдаги 116-сонли маълумотномаси, Савдо-Саноат Палатаси “Андижон вилояти бошқармаси” нинг 2025 йил 25 декабрдаги № 06-149 сонли малумотномаси ҳамда Ўзбекистон Бухгалтерлар ва Аудиторлар Миллий Ассоциациайсининг 2026 йил 06 март санасидаги 10/ММ сонли маълумотномаси). Натижада, молиявий ҳисоботларни сохталаштириш хавфини аниқлашга хизмат қилувчи индикаторлар тизими ва уларни қўллаш методикаси, кичик ва ўрта бизнескорхоналарида молиявий назоратни кучайтириш, иқтисодий барқарорликни таъминлаш ва мамлакат иқтисодиётининг барқарор ривожланишига хизмат қилади.
кичик ва ўрта бизнес корхоналарида ички назорат тизими самарадорлигини баҳолашнинг аудиторлик амалиётига мослаштирилган беш босқичли этуклик шкаласидан фойдаланиш усули ишлаб чиқилиб, унинг асосида назорат муҳити, рискларни баҳолаш, назорат тартиб-таомиллари, ахборот-коммуникация ҳамда мониторинг жараёнларини комплекс баҳолаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 15 сентябрдаги ПҚ-282-сон қарорининг “Молиявий ҳисоб тизимини халқаро стандартларга мувофиқлаштириш бўйича “Йўл харитаси” да кўрсатилган 18-вазифани ишлаб чиқишда фойдаланилган («Бизнес Эркин Тех» Масъулияти чекланган жамиятининг 2025 йил 27 августдаги 35-сонли маълумотномаси, «МИC БРО ТЕХТИЛЕ» хорижий корхонасининг 2025 йил 9 сентябрдаги 116-сонли маълумотномаси, Савдо-Саноат Палатаси “Андижон вилояти бошқармаси” нинг 2025 йил 25 декабрдаги № 06-149 сонли малумотномаси ҳамда Ўзбекистон Бухгалтерлар ва Аудиторлар Миллий Ассоциациайсининг 2026 йил 06 март санасидаги 10/ММ сонли маълумотномаси). Натижада, кичик ва ўрта бизнес корхоналарининг ички назорат тизими янада ривожланган, назорат жараёнлари самарали, хавфлар камайган ва иқтисодий барқарорлик таъминланган бўлади, бу эса мамлакат иқтисодиётининг барқарор ўсиши ва ривожланишига хизмат қилади.
аудиторлик ташкилотлари фаолияти сифатини назорат қилишнинг беш даражали модели ишлаб чиқилиб, унда аудиторлик текширувининг режалаштирилиши, аудиторлик далилларининг етарлилиги, аудит ҳужжатлари сифати, халқаро аудит стандартларига мувофиқлик ҳамда аудиторлик хулосасининг ишончлилиги меъзонлари асосида баҳолаш услубиёти таклифи («Бизнес Эркин Тех» Масъулияти чекланган жамиятининг 2025 йил 27 августдаги 35-сонли маълумотномаси, «МИC БРО ТЕХТИЛЕ» хорижий корхонасининг 2025 йил 9 сентябрдаги 116-сонли маълумотномаси, Савдо-Саноат Палатаси “Андижон вилояти бошқармаси” нинг 2025 йил 25 декабрдаги № 06-149 сонли малумотномаси ҳамда Ўзбекистон Бухгалтерлар ва Аудиторлар Миллий Ассоциациайсининг 2026 йил 06 март санасидаги 10/ММ сонли маълумотномаси). Натижада, ушбу модел ва услубиёт натижасида, аудиторлик ташкилотларининг фаолияти юқори сифатли, халқаро стандартларга мувофиқ, ишончли ва самарали бўлиб, иқтисодий ва молиявий барқарорликни таъминлашга хизмат қилади ҳамда мамлакатдаги аудиторлик амалиётининг обрўсини оширади.
кичик ва ўрта бизнес корхоналарида солиқ таваккалчиликларини аниқлаш ҳамда молиявий ва солиқ ҳисоботлари ишончлилигини баҳолашга қаратилган аудиторлик хизматларининг янги тури сифатида Солиқ Дуе Дилигенcени қўллашнинг услубий ёндашуви ишлаб чиқиш таклифи («Бизнес Эркин Тех» Масъулияти чекланган жамиятининг 2025 йил 27 августдаги 35-сонли маълумотномаси, «МИC БРО ТЕХТИЛЕ» хорижий корхонасининг 2025 йил 9 сентябрдаги 116-сонли маълумотномаси, Савдо-Саноат Палатаси “Андижон вилояти бошқармаси” нинг 2025 йил 25 декабрдаги № 06-149 сонли малумотномаси ҳамда Ўзбекистон Бухгалтерлар ва Аудиторлар Миллий Ассоциациайсининг 2026 йил 06 март санасидаги 10/ММ сонли маълумотномаси). Натижада, Солиқ Дуе Дилигенcе услубий ёндашуви ёрдамида кичик ва ўрта бизнес корхоналарининг солиқ ва молиявий хавфларини камайтириш, ҳисоботларнинг ишончлилигини таъминлаш ва солиқ тизимига мослашувчанликни ошириш имкониятлари кенгаяди, бу эса уларнинг иқтисодий ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади.