Хайриддинов Шухрат Батировичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Бюджет муассасаларида молиявий ресурслардан самарали фойдаланишни таъминлаш масалалари (Қашқадарй вилояти олий таълим муассасалари мисолида), 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/Iqt2455. 
Илмий раҳбар: Маликов Тохир Сатторович , иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.05. 
 Расмий оппонентлар: Хайдаров Низомиддин Хамраевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хамраев Мақсуд Сайидахмадовичлар, иқтисодиёт фанлари номзоди, досент.
Етакчи ташкилот: Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: давлат олий таълим муассасаларининг молиявий ресурсларидан самарали фойдаланишни таъминлаш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бюджет муассасаларида молиявий ресурслардан самарали фойдаланиш мақсадида олий таълим муассасаларини қисман хусусийлаштириш ва давлат улушини 55,0 фоиздан камайтирмаган ҳолда акциядорлик жамиятига трансформация қилиш амалиёти илмий жиҳатдан асосланган;
самарасиз йўналтирилган молиявий ресурсларни тезкор тарзда, тўлиқ ҳолда бюджет га қайтариш ва ушбу маблағлар учун белгиланган муддатлар доирасида Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкасидан кам бўлмаган ҳолда 2 фоизли пунктда йўқори қилиб белгилаш (ўрнатиш, ҳисоблаш) механизмини жорий этиш таклиф этилган;
вилоят олий таълим муассасаларида молиявий ресурслардан самарали фойдаланишни таъминлаш учун самарасиз сарфларни аниқлаш, уларни камайтириш ва бюджет  маблағларини мақсадли тақсимлашни оптималлаштириш таклиф этилган;
давлат олий таълим муассасаларида мавжуд молиявий ресурслар ва улардан фойдаланиш амалиёти комплекс таҳлил қилиш ва ресурслар самарадорлигига таъсир кўрсатувчи омиллар аниқланиб, уларни функсионал, ташкилий ва иқтисодий гуруҳларга ажратиш таклиф қилинган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Диссертация иши натижалари асосида ишлаб чиқилган қуйидаги илмий таклиф ва амалий тавсиялар натижасида:
бюджет  муассасаларида молиявий ресурслардан самарали фойдаланиш мақсадида олий таълим муассасаларини қисман хусусийлаштириш ва давлат улушини 55,0 фоиздан камайтирмаган ҳолда акциядорлик жамиятига трансформация қилиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан амалиётга жорий қилиш (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 15-декабрдаги 02/01-01-562 сон маълумотномаси). Натижада, муассасаларнинг молиявий мустақиллиги яхшилаш, уларнинг бошқарув тизими самаралилашиши ва уларда таълим сифатини оширишга қаратилган инвестицияларни жалб қилиш имконияти яратилади;
самарасиз йўналтирилган молиявий ресурсларни тезкор тарзда, тўлиқ ҳолда бюджет га қайтариш ва ушбу маблағлар учун белгиланган муддатлар доирасида Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкасидан кам бўлмаган ҳолда 2 фоизли пунктда йўқори қилиб белгилаш (ўрнатиш, ҳисоблаш) механизмини жорий этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан амалиётга жорий қилиш (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 15-декабрдаги 02/01-01-562 сон маълумотномаси). Натижада, бюджет  маблағларидан самарали фойдаланиш даражаси оширилишида, молиявий интизом мустаҳкамланади ва олий таълим муассасаларининг молиявий хавфлари камайтирилади;
Қашқадарё вилояти олий таълим муассасаларида молиявий ресурслардан самарали фойдаланишни таъминлаш учун самарасиз сарфларни аниқлаш, уларни камайтириш ва бюджет  маблағларини мақсадли тақсимлашни оптималлаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан амалиётга жорий қилинган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 15-декабрдаги 02/01-01-562 сон маълумотномаси). Натижада, муассасаларнинг молиявий барқарорлиги ва ресурслардан самарали фойдаланиш даражаси оширилган ҳамда таълим сифатини яхшилашга қаратилган инвестициялар учун қулай шарт-шароитлар яратилади;
давлат олий таълим муассасаларида мавжуд молиявий ресурслар ва улардан фойдаланиш амалиётини комплекс таҳлил қилиш ва ресурслар самарадорлигига таъсир кўрсатувчи омилларни аниқлаб, улар функсионал, ташкилий ва иқтисодий гуруҳларга ажратиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан амалиётга жорий қилинган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 15-декабрдаги 02/01-01-562 сон маълумотномаси). Натижада, муассасаларда молиявий ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини оширишга қаратилган мақсадли чора-тадбирларни ишлаб чиқиш имконияти яратилган, бу эса уларнинг иқтисодий барқарорлиги ва таълим сифатини яхшилашга хизмат қилади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish