Ахматов Абдулла Акбар ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар: 
    Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи):  “Қашқадарё воҳасида адабиёт ва санъатнинг ривожланиши (1920-1991йй.) ”,
 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  В2021.4.PhD/Tar980
Илмий раҳбар: Пардаев Асрор Абдужабборивич, тарих фанлари номзоди,доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети. 
DSc 03/2025.27.12.Tar.11.01.
Расмий оппонентлар: тарих фанлари доктори, профессор Хасанов Акрам Муминович; филология фанлари доктори, профессор Ахматов Амонкелди Хасанович
Етакчи ташкилот: Навоий давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: Совет даврида Қашқадарё воҳасида адабиёт ва санъатининг ривожланиши (1920 – 1991 йиллар) тарихини тадқиқ этиш ҳисобланади.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
ХХ асрнинг 20 – 40-йилларида Ўзбекистонда маданий қурилиш жараёнлари жуда мураккаб, зиддиятли ва тизимли бўлиб, социалистик мафкуранинг таъсирида бўлганлиги, бу даврда Қашқадарёда адабиёт ва маданиятнинг тараққий этиши, янги ижодкорларнинг пайдо бўлиши, ижодий муҳитнинг шаклланиши, шунга қарамасдан, совет ҳукумати ва партиянинг адиблар, ёзувчилар ва маданият соҳасидаги ишларни назоратга олишга уриниши, шунга қарамай, миллий қадриятлар сақланиб қолганлиги, ижодий ютуқларга эришилганлиги манбалар асосида далилланган;
Совет давридаги сиёсий ва ижтимоий ўзгаришлар Қашқадарё адабий муҳитига қандай таъсир кўрсатгани атрофлича ёритилиб, бу даврда маҳаллий адиб ва шоирлар бир томондан тузумнинг мафкуравий босими ва цензураси остида фаолият юритган бўлсалар, иккинчи томондан халқнинг дарди, ҳаёти, орзу-умидлари, миллий ўзликни ифода этишга интилганлари, таниқли ижодкорлар – Абдулла Орипов, Чори Ҳамро, Жуманиёз Жабборов, Орол Мўминов, Абдиолим Каримов ва бошқаларнинг ижоди, уларнинг адабиёт равнақига қўшган ҳиссаси, шунингдек, ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими фаолиятининг аҳамияти илмий манбалар асосида очиб берилган;
Қашқадарё вилоятида шаклланиб, юртимиз халқ оғзаки ижодиётида муҳим ўрин эгаллаган анъанавий достончилик мактабларининг тарихи, шаклланиш босқичлари ва маънавий-ижтимоий аҳамияти атрофлича ёритилиб, хусусан, Қамай, Чироқчи ва Шаҳрисабз достончилик мактаблари нафақат ўзаро ўхшаш, балки бир-бирини бойитувчи ва мукаммаллаштирувчи хусусиятларга эга бўлган мактаблар сифатида таҳлил этилган. Шунингдек, уларнинг асосчиларидан бўлган таниқли бахши ва халқ шоирларининг бебаҳо ижоди, устоз-шогирдлик анъанаси, эпик ва лирик жанрлар орасидаги мувозанат, маънавий мероснинг авлодлар тақдиридаги аҳамияти каби жиҳатлар ёритилиб, бу мактабларнинг халқ маънавиятини юксалтиришдаги ўрни очиб берилган;
Қашқадарёда театр санъатининг шаклланиши ва ривожланиши жадал суръатда кечганлиги, бу даврда театр идеологик тарғиботнинг муҳим воситасига айлантирилганлиги, ҳаваскор труппалар, миллий ва рус театрлари, шунингдек, инқилобий руҳдаги репертуарларнинг пайдо бўлиши, қийинчиликларга қарамай, хотин-қизларнинг саҳнага чиқиши, маҳаллий ёшларнинг театрга жалб этилиши ва спектакллар орқали аҳолига таъсир ўтказиш амалиёти йўлга қўйилиши, бундан ташқари, ХХ аср давомида Қашқадарёда мусиқа ва қўшиқчилик санъати муҳим ўзгариш ва ривожланиш босқичларини бошдан кечирганлиги, янги жанрлар ва таълим муассасаларининг пайдо бўлиши, халқ ижоди ва анъанавий қўшиқчилик усулларининг сақланиши ҳамда ривожи вилоятда мусиқа маданиятининг шаклланишига катта ҳисса қўшганлиги аниқланди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қашқадарё воҳасида адабиёт ва санъатнинг ривожланиши тарихига оид ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
ХХ асрнинг 20 – 40-йилларида Ўзбекистонда маданий қурилиш жараёнлари жуда мураккаб, зиддиятли ва тизимли бўлиб, социалистик мафкуранинг таъсирида бўлганлиги, бу даврда Қашқадарёда адабиёт ва маданиятнинг тараққий этиши, янги ижодкорларнинг пайдо бўлиши, ижодий муҳитнинг шаклланиши, шунга қарамасдан, совет ҳукумати ва партиянинг адиблар, ёзувчилар ва маданият соҳасидаги ишларни назоратга олишга уриниши, шунга қарамай, миллий қадриятлар сақланиб қолганлиги, ижодий ютуқларга эришилганлигига оид маълумотлардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (“Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали” давлат муассасасининг 2022 йилнинг 5 декабрдаги 02-31-1987-сон маълумотномаси). Бу эса натижада томошабинлар ўртасида шоирлар, ёзувчилар, санъат вакиллари ҳақида кенг маълумот берилишига олиб келди.
Совет тузуми давридаги сиёсий ва ижтимоий ўзгаришлар Қашқадарё адабий муҳитига қандай таъсир кўрсатгани атрофлича ёритилиб, бу даврда маҳаллий адиб ва шоирлар бир томондан тузумнинг мафкуравий босими ва цензураси остида фаолият юритган бўлсалар, иккинчи томондан халқнинг дарди, ҳаёти, орзу-умидлари, миллий ўзликни ифода этишга интилганлари, таниқли ижодкорлар – Абдулла Орипов, Чори Ҳамро, Жуманиёз Жабборов, Орол Мўминов, Абдиолим Каримов ва бошқаларнинг ижоди, уларнинг адабиёт равнақига қўшган ҳиссаси, шунингдек, ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими фаолиятининг аҳамиятига оид материалларидан “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (“Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали” давлат муассасасининг 2022 йилнинг 5 декабрдаги 02-31-1987-сон маълумотномаси). Натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши кенг жамоатчилик ўртасида воҳа адабий муҳити ҳақида маълумотларнинг шаклланишига хизмат қилган.
Қашқадарё вилоятида шаклланиб, юртимиз халқ оғзаки ижодиётида муҳим ўрин эгаллаган анъанавий достончилик мактабларининг тарихи, шаклланиш босқичлари ва маънавий-ижтимоий аҳамияти атрофлича ёритилиб, хусусан, Қамай, Чироқчи ва Шаҳрисабз достончилик мактаблари нафақат ўзаро ўхшаш, балки бир-бирини бойитувчи ва мукаммаллаштирувчи хусусиятларга эга бўлган мактаблар сифатида таҳлил этилган. Шунингдек, уларнинг асосчиларидан бўлган таниқли бахши ва халқ шоирларининг бебаҳо ижоди, устоз-шогирдлик анъанаси, эпик ва лирик жанрлар орасидаги мувозанат, маънавий мероснинг авлодлар тақдиридаги аҳамияти каби жиҳатлар ёритилиб, бу мактабларнинг халқ маънавиятини юксалтиришдаги ўрнига оид маълумотлардан Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фонди фаолияти давомида фойдаланилган (Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фондининг 2023 йил 5 майдаги 01-31-05/05-23-сон маълумотномаси). Ушбу натижа кенг жамоатчилик орасида воҳада бахшичилик санъати вакиллари фаолияти ҳақида кўпроқ илмий маълумотларнинг шаклланишига хизмат қилган;
Қашқадарёда театр санъатининг шаклланиши ва ривожланиши жадал суръатда кечганлиги, бу даврда театр идеологик тарғиботнинг муҳим воситасига айлантирилганлиги, ҳаваскор труппалар, миллий ва рус театрлари, шунингдек, инқилобий руҳдаги репертуарларнинг пайдо бўлиши, қийинчиликларга қарамай, хотин-қизларнинг саҳнага чиқиши, маҳаллий ёшларнинг театрга жалб этилиши ва спектакллар орқали аҳолига таъсир ўтказиш амалиёти йўлга қўйилиши, бундан ташқари, ХХ аср давомида Қашқадарёда мусиқа ва қўшиқчилик санъати муҳим ўзгариш ва ривожланиш босқичларини бошдан кечирганлиги, янги жанрлар ва таълим муассасаларининг пайдо бўлиши, халқ ижоди ва анъанавий қўшиқчилик усулларининг сақланиши ҳамда ривожи вилоятда мусиқа маданиятининг шаклланишига катта ҳисса қўшганлигига оид материалларидан фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2024 йил 4 июндаги 01-03/645-сон маълумотномаси). Ушбу илмий натижаларининг амалиётда қўлланилиши кенг жамоатчиликда вилоятда театр ва мусиқа санъантининг ҳолати ҳақидаги маълумотларнинг шаклланишига хизмат қилади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish