Назаров Элбек Тухлиевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.  
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Рақамли иқтисодиёт шароитида  банк ва кредит муассасаларини ривожлантиришни эконометрик моделлаштириш (Қашқадарё вилояти мисолида)”
08.00.06 – Эконометрика ва статистика
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Iqt3233
Илмий раҳбар: Исматуллаев Жасурбек Анварович иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат  университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/2025.27.12.I.11.03 бир марталик илмий кенгаш
Расмий оппонентлар:
Қодиров Фаррух Эргаш ўғли - иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), доцент
Эркаева Гулбаҳор Панжиевна - иқтисодиёт фанлари номзоди, профессор
Етакчи ташкилот: Наманган давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. рақамли иқтисодиёт шароитида  банк ва кредит муассасаларини ривожлантиришнинг  эконометрик моделлаштириш юзасидан илмий-услубий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
молиявий хизматлар ва маҳсулотлар сотувини оптималлаштиришда финтекс технологиялардан фойдаланиш таклифи асосида банкнинг операцион харажатлари ва даромадлари нисбати 33.9% фоизга яхшиланган ҳамда молиявий хизматлар оммабоплиги 153,7% га ошишга эришилган;
банк ва кредит муассасаларини ривожлантиришда молиявий ресурслардан самарали фойдаланиш S_F=f(D_F,T_R,Q_s) бизнес модели асосида соф фоиз маржаси 5,3%га ва активлар рентабеллиги 1,7% га оширишга эришилган;
банк ва кредит муассасалари тизимидаги мураккаб жараёнларни оптимал тартибга солишда кредитларни депозитларга нисбати 214,8% га ва имитация моделлаштириш алгоритмлари асосида ликвидлик индикатори 153,5% га оширилиши мумкин бўлган ссенарийлар синовдан ўтказилиб самародорлиги асосланган;
банк ва кредит муассасаларини ривожлантиришнинг оптимал тартибга солишни эконометрик моделлаштириш асосида банк активларини диверфикациясилаш ва кредит портфели бўйича эҳтимолий йўқотишлар таъсирини камайтириш ва унга таъсир этувчи кўрсаткичларнинг прогноз ҳисоб-китоблари асосида 2030 йилгача бўлган ўрта муддатли прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Рақамли иқтисодиёт шароитида  банк ва кредит муассасаларини ривожлантиришни  эконометрик моделлаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
молиявий хизматлар ва маҳсулотлар сотувини оптималлаштиришда финтекс технологиялардан фойдаланиш таклифи асосида банкнинг операцион харажатлари ва даромадлари нисбати 33.9% фоизга яхшиланган ҳамда молиявий хизматлар оммабоплиги 153,7% га ошишга эришилганлиги бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқа банки амалиётига жорий этилган. (Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқа банкининг 2025-йил 8-февралдаги 28-23/237-сонли маълумотномаси). Мазкур таклиф натижаси асосида банкнинг операцион харажатлари ва даромадлари нисбати 33,9 фоизга яхшиланиб, молиявий хизматлар оммабоплиги 153,7 фоизга оширилган;
банк ва кредит муассасаларини ривожлантиришда молиявий ресурслардан самарали фойдаланиш S_F=f(D_F,T_R,Q_s) бизнес модели асосида соф фоиз маржаси 5,3%га ва активлар рентабеллиги 1,7% га оширишга эришилганлиги бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқа банки амалиётига жорий этилган. (Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқа банкининг 2025-йил 8-февралдаги 28-23/237-сонли маълумотномаси). Мазкур таклиф натижаси асосида соф фоиз маржасини 5,3 фоизга, активлар рентабеллигини эса 1,7 фоизга оширишга эришилган;
банк ва кредит муассасалари тизимидаги мураккаб жараёнларни оптимал тартибга солишда кредитларни депозитларга нисбати 214,8% га ва имитация моделлаштириш алгоритмлари асосида ликвидлик индикатори 153,5% га оширилиши мумкин бўлган ссенарийлар синовдан ўтказилиб самародорлиги асосланганлиги бўйича таклифи (Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқа банки амалиётига жорий этилган. Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқа банкининг 2025-йил 8-февралдаги 28-23/237-сонли маълумотномаси). Мазкур таклиф натижаси асосида кредитларнинг депозитларга нисбати 214,8 фоизга ва ликвидлик индикатори 153,5 фоизга оширилиши мумкин бўлган ссенарийлар синовдан ўтказилиб, уларнинг самарадорлиги асосланган;
банк ва кредит муассасаларини ривожлантиришнинг оптимал тартибга солишни эконометрик моделлаштириш асосида банк активларини диверфикациясилаш ва кредит портфели бўйича эҳтимолий йўқотишлар таъсирини камайтириш ва унга таъсир этувчи кўрсаткичларнинг прогноз ҳисоб-китоблари асосида 2030-йилгача бўлган ўрта муддатли прогноз параметрлари ишлаб чиқилганлиги бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқа банки амалиётига жорий этилган. (Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқа банкининг 2025-йил 8-февралдаги 28-23/237-сонли маълумотномаси). Мазкур таклиф натижаси асосида банк активлари барқарорлигини таъминлаш, кредит портфели рискларини пасайтириш ва 2030-йилгача бўлган ўрта муддатли прогноз параметрларидан амалий бошқарув қарорларида фойдаланиш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish