Расулов Ўткир Илашовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Республиканинг жанубий ҳудудларида пироплазмидозларнинг эпизоотологияси ва даволаш профилактика чора-тадбирлари», 03.00.06–Зоология (ветеринария фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.DSc/V15.
Илмий маслаҳатчи: Ғафуров Актам Ғафурович, ветеринария фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ветеринария илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд ветеринария медицинаси институти, DSc.30.08.2018.V.12.01.
Расмий оппонентлар: Рўзимурадов Ахрор Рўзимурадович, ветеринария фанлари доктори, профессор; Иззатуллаев Зувайд, биология фанлари доктори, профессор; Абдиев Тельман Абдурахманович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: республиканинг жанубий ҳудудларида қорамоллар пироплазмидозларининг эпизоотик ҳолатини аниқлаш, маҳаллий доривор воситалар асосида даволаш ва профилактика қилишнинг самарали услуб ва воситаларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор республикамизнинг жанубий ҳудудларида қорамоллар пироплазмидозларининг тарқалиш даражаси, мавсумий динамикаси ва касаллик қўзғатувчи паразитларнинг патогенлик хусусиятлари ҳамда касаллик тарқатувчи каналарнинг фаунаси аниқланган;
республикамиз ҳудудларидаги доривор ўсимликлардан исириқ (Pеganum garmala)дан доривор восита (дамлама) тайёрланган ва унинг пироплазмоз, бабезиоз ва тейлериозни даволашдаги самарадорлиги илмий асосланган;
хорижий давлатлардан республикамизга олиб келинган антипротозой препаратларнинг қорамоллар пироплазмидозларини даволашдаги самарадорлиги аниқланган;
«Поликарб-Уз» препаратининг пироплазмидозларни профилактика қилишда юқори самарадор эканлиги тажрибаларда исботланган;
исириқ дамламаси ва поликарб-Уз препаратининг қорамоллар пироплазмидозларини даволаш ва олдини олишдаги иқтисодий самарадорлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Республиканинг жанубий ҳудудларида пироплазмидозларнинг эпизоотологияси ва даволаш-профилактика чора-тадбирлари бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
«Қорамолларнинг пироплазмоз ва тейлериозини даволаш усули» (№IАР 04606, 2012 йил); «Қорамоллар пироплазмозини профилактика қилиш усули» (№IАР 04607, 2012 йил) ишланмалари учун Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патентлари олинган. Натижада пироплазмидозлардан келаётган иқтисодий зарарнинг 90–95 фоизгача олдини олишга эришилган;
қорамолларнинг пироплазмидозларини доривор воситалар асосида даволаш ва профилактика қилишнинг самарали усуллари ишлаб чиқилган ва Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларининг чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжаликларига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2019 йил 5 июлдаги 02/16-398-сон маълумотномаси). Натижада қорамоллар пироплазмидозларини даволашда сарфланган 1 сўм харажатга 18,9 сўм иқтисодий самара олиш имкони яратилган;
«Қорамоллар қон-паразитар касалликларига қарши даволаш-профилактика чора-тадбирларининг замонавий услуб ва воситаларини қўллаш бўйича тавсиялар» ишлаб чиқилган ва амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2019 йил 5 июлдаги 02/16-398-сон маълумотномаси). Натижада қорамолларни ушбу касалликлардан етарли даражада сақлаб қолиш ва касалликлардан 80–90 фоизгача соғломлаштириш имконини берган;
«Қорамолларнинг қон-паразитар касалликларига қарши курашиш тўғрисида қўлланма» ишлаб чиқилган ва амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2019 йил 5 июль 02/16-398-сон маълумотномаси). Натижада қорамоллар қон-паразитар касалликларини даволаш ва профилактика қилиш чора-тадбирларини белгилашда сифатида хизмат қилган;
«Қорамолларнинг пироплазмидоз касалликларига қарши ветеринария дори воситаси «Поликарб-Уз»ни қўллаш бўйича йўриқнома» ветеринария амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2019 йил 5 июлдаги 02/16-398-сон маълумотномаси). Бунда сарфланган 1 сўм харажатга 8,9 сўм иқтисодий самара олишга эришилган ва иқтисодий самарадорлик ҳар бир бошга 157536 сўмни ташкил этган.