Кесимов Даврон Бобомуродовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Хусусий тиббий хизматларни ривожлантириш ва иқтисодий самарадорлигини ошириш (Қашқадарё вилояти мисолида)”, 08.00.05 – “Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/Iqt4776
Илмий раҳбар: Эргашев Рахматулла Хидирович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/2025.27.12.I.11.03
Расмий оппонентлар: Қодиров Фаррух Эргаш ўғли, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Абдиев Алимардон Чоршанбиевич, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади иқтисодиётни модернизациялаш шароитида тиббий хизматларни ривожлантириш ва самарадорлигини оширишга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
хусусий тиббиёт муассасаларида тиббий хизматлар самарадорлигини рентабеллик, харажат, даромад, активлар, асосий воситалар, номоддий активлар, айланма маблағлар, меҳнат унумдорлиги ва ўз маблағлари самарадорлиги кўрсаткичлари асосида комплекс баҳолаш илмий асосланган:
Қашқадарё вилоятида нодавлат тиббиёт муассасалари сонининг 193,7 фоизга ошгани асосида хусусий тиббиёт хизматлари бозорини инвестицион қўллаб-қувватлаш, давлат-хусусий шериклик, мажбурий тиббий суғурта, стратегик харид шартномалари ҳамда “пул бемор ортидан боради” тамойилини жорий этиш орқали тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини ошириш механизми асосланган
хусусий тиббий хизматлар самарадорлигини оширишда талаб ва таклиф мутаносиблиги, аҳолининг тўлов қобилияти, тиббий кадрлар тақсимоти ҳамда рақобат муҳитини ҳисобга олувчи ташкилий-иқтисодий ва ҳудудларда хизматлар қамровини кенгайтириш, инвестицион жозибадорликни оширишни яхшилаш билан асосланган
- Қашқадарё вилоятида хусусий тиббий хизматлар кўрсатувчи муассасалар сонининг ошишига аҳоли даромадлари ва тиббий хизматларга талаб ўсиши, соҳада давлат-хусусий шерикчиликнинг кенгайиши ҳамда рақамли тиббиёт ривожи ҳисобга олиниб 2030-йилгача прогноз параметрлари кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Хусусий тиббий хизматлар соҳасини ривожлантириш ва иқтисодий самарадорлигини оширишда тиббий хизматлар бозори амал қилиш механизмини такомиллаштириш боʻйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
хусусий тиббиёт муассасаларида тиббий хизматлар самарадорлигини рентабеллик, харажат, даромад, активлар, асосий воситалар, номоддий активлар, айланма маблағлар, меҳнат унумдорлиги ва ўз маблағлари самарадорлиги кўрсаткичлари асосида комплекс баҳолаш бўйича таклифи Қашқадарё вилояти согʻлиқни сақлаш бошқармаси фаолиятида қоʻлланилган. (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 19-январдаги 04-04/781-сонли маʼлумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш тиббий хизматлар тўловини сифат ва даволаш натижасига боғлаш орқали Қашқадарё вилоятида соғлиқни сақлаш тизимининг иқтисодий самарадорлиги, институционал жавобгарлиги ва хизматлар сифати сезиларли даражада оширилди;
Қашқадарё вилоятида нодавлат тиббиёт муассасалари сонининг 193,7 фоизга ошгани асосида хусусий тиббиёт хизматлари бозорини инвестицион қўллаб-қувватлаш, давлат-хусусий шериклик, мажбурий тиббий суғурта, стратегик харид шартномалари ҳамда “пул бемор ортидан боради” тамойилини жорий этиш орқали тиббий хизматлардан фойдаланиш бўйича таклифи Қашқадарё вилояти согʻлиқни сақлаш бошқармаси фаолиятида қоʻлланилган. (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 19-январдаги 04-04/781-сонли маʼлумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши суғурта тўловларини ҳудудлар кесимида дифференциаллаштириш орқали Қашқадарё вилоятида хусусий тиббиёт учун инвестициявий муҳит яхшиланди, тиббий хизматларнинг ҳудудий қамрови кенгайди ва соғлиқни сақлаш тизимининг умумий самарадорлиги оширилди;
хусусий тиббий хизматлар самарадорлигини оширишда талаб ва таклиф мутаносиблиги, аҳолининг тўлов қобилияти, тиббий кадрлар тақсимоти ҳамда рақобат муҳитини ҳисобга олувчи ташкилий-иқтисодий ва ҳудудларда хизматлар қамровини кенгайтириш, инвестицион жозибадорликни оширишни яхшилаш бўйича таклифи Қашқадарё вилояти согʻлиқни сақлаш бошқармаси фаолиятида қоʻлланилган. (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 19-январдаги 04-04/781-сонли маʼлумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши асосида ижтимоий натижаларга асосланган ва инвестиция манфаатларини кафолатловчи ДХШ молиялаштириш модели орқали Қашқадарё вилоятида тиббий хизматлар сифати оширилди, хусусий капитал жалби кучайди ҳамда давлат молиявий мажбуриятлари оптималлаштирилди;
Қашқадарё вилоятида хусусий тиббий хизматлар кўрсатувчи муассасалар сонининг ошишига аҳоли даромадлари ва тиббий хизматларга талаб ўсиши, соҳада давлат-хусусий шерикчиликнинг кенгайиши ҳамда рақамли тиббиёт ривожи ҳисобга олиниб, 2030-йилгача прогноз параметрлари кўрсаткичлари бўйича ишлаб чиқилган таклиф Қашқадарё вилояти согʻлиқни сақлаш бошқармаси фаолиятида қоʻлланилган. (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 19-январдаги 04-04/781-сонли маʼлумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши асосида 2030-йилгача хусусий тиббий хизматлар ривожини белгиловчи илмий асосланган прогноз параметрларининг ишлаб чиқилиши Қашқадарё вилоятида соғлиқни сақлаш тизимини стратегик режалаштириш, инвестицияларни жалб этиш ва давлат-хусусий шерикликни кенгайтириш самарадорлигини оширди.