Орипов Илҳом Абдуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Ўзбекистоннинг “яшил” иқтисодиётга ўтиш шароитида энергия самарадорлиги ва қайта тикланувчи энергия лойиҳаларини молиялаштириш механизмини такомиллаштириш”, 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.2.PhD/Iqt626.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даража ва унвони: Абдураҳмонов Каландар Ходжаевич, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Г.В. Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Г.В. Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали, DSc.03/2025.27.12.I.24.01.
Расмий оппонентлар: Назаров Шарофиддин Хакимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Абдуназаров Шоҳруҳ Акром ўғли, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
Ўзбекистон Республикасининг “яшил” иқтисодиётга ўтиши шароитида энергия самарадорлиги ва қайта тикланувчи энергетика лойиҳаларини молиялаштириш механизмини такомиллаштириш бўйича молиялаштириш манбалари, молиявий инструментлар, институционал механизмлар ва яшил инвестиция лойиҳалари натижадорлигини баҳолаш усулларининг самарали тизимини шакллантириш асосида илмий асосланган таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
молиялаштириш обекти сифатида яшил инвестиция лойиҳасининг иқтисодий мазмунини молиявий қайтим билан бир қаторда энергия тежаш, чиқиндиларни камайтириш, бюджет тежами, технологик модернизация ва ижтимоий-ҳудудий самарани ҳисобга олиш асосида аниқлашнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
энергия самарадорлиги ва қайта тикланувчи энергетика лойиҳаларини “лойиҳа аризаси – яшил верификация – молиявий таркиблаш – рискларни тақсимлаш – амалга ошириш – натижалар мониторинги – самарадорликни тасдиқлаш – кенгайтириш” кетма-кетлиги асосида аралаш молиялаштиришнинг интеграциялашган модели ишлаб чиқилган;
энергия самарадорлиги ва қайта тикланувчи энергетика лойиҳаларини банк томонидан молиявий, энергетик, экологик, институционал ва ижтимоий-ҳудудий мезонлар асосида интеграл баҳолаш ҳамда молиялаштириш устуворлиги бўйича таснифлашга йўналтирилган яшил скоринг методикаси таклиф этилган;
энергия самарадорлиги ва қайта тикланувчи энергетика лойиҳаларини молиялаштириш самарадорлигини киритилган ресурсларнинг ҳар бир сўмига тўғри келадиган иқтисодий, энергетик, бюджет, экологик ва ижтимоий-ҳудудий натижалар асосида баҳолаш методикаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистоннинг “яшил” иқтисодиётга ўтиши шароитида энергия самарадорлиги ва қайта тикланувчи энергетика лойиҳаларини молиялаштириш механизмини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
молиялаштириш обекти сифатида яшил инвестиция лойиҳасининг иқтисодий мазмунини молиявий қайтим билан бир қаторда энергия тежаш, чиқиндиларни камайтириш, бюджет тежами, технологик модернизация ва ижтимоий-ҳудудий самарани ҳисобга олиш асосида аниқлашнинг мақсадга мувофиқлиги бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 30-январдаги ПФ-16-сон Фармонида назарда тутилган вазифаларни амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2026-йил 16-июндаги 04/26-1-4-14179-сон ва Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2026-йил 8-майдаги 03-04/3-1-5132-сон маълумотномалари). Мазкур таклиф яшил инвестиция лойиҳаларини анъанавий инвестиция лойиҳаларидан фарқлаш, уларнинг молиявий натижалари билан бир қаторда энергетик, экологик, бюджет ва ижтимоий-ҳудудий самараларини комплекс ҳисобга олиш ҳамда яшил лойиҳаларни молиялаштириш учун танлаб олишнинг услубий асосларини такомиллаштиришга муайян даражада хизмат қилган;
энергия самарадорлиги ва қайта тикланувчи энергетика лойиҳаларини “лойиҳа аризаси – яшил верификация – молиявий таркиблаш – рискларни тақсимлаш – амалга ошириш – натижалар мониторинги – самарадорликни тасдиқлаш – кенгайтириш” кетма-кетлиги асосида аралаш молиялаштиришнинг интеграциялашган моделидан энергия самарадорлиги ва қайта тикланувчи энергетика лойиҳаларини молиялаштириш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2026-йил 16-июндаги 04/26-1-4-14179-сон ва Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2026-йил 8-майдаги 03-04/3-1-5132-сон маълумотномалари). Мазкур модел бюджет маблағлари, банк кредитлари, халқаро молиявий ресурслар ва хусусий капитални ягона молиялаштириш тизимида уйғунлаштириш, инвестиция рискларини тақсимлаш ҳамда давлат молиявий қўллаб-қувватлаши ҳисобига хусусий ва банк капиталини яшил лойиҳаларга жалб этиш имкониятларини кенгайтиришга муайян даражада хизмат қилган;
энергия самарадорлиги ва қайта тикланувчи энергетика лойиҳаларини банк томонидан молиявий, энергетик, экологик, институционал ва ижтимоий-ҳудудий мезонлар асосида интеграл баҳолаш ҳамда молиялаштириш устуворлиги бўйича таснифлашга йўналтирилган яшил скоринг методикасидан яшил инвестиция лойиҳаларини баҳолаш ва молиялаштириш устуворлигини аниқлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2026-йил 16-июндаги 04/26-1-4-14179-сон ва Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2026-йил 8-майдаги 03-04/3-1-5132-сон маълумотномалари). Мазкур методика инвестиция лойиҳаларини танлаш сифатини ошириш, банк секторидаги молиявий рискларни камайтириш, энергия самарадорлиги лойиҳаларининг ўртача ўзини оқлаш муддатини 15,0–20,0 фоизга қисқартириш ҳамда молиявий ресурсларни юқори самарадорликка эга яшил лойиҳаларга йўналтириш имкониятларини кенгайтиришга муайян даражада хизмат қилган;
энергия самарадорлиги ва қайта тикланувчи энергетика лойиҳаларини молиялаштириш самарадорлигини киритилган ресурсларнинг ҳар бир сўмига тўғри келадиган иқтисодий, энергетик, бюджет, экологик ва ижтимоий-ҳудудий натижалар асосида баҳолаш методикасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 8-октябрдаги ПҚ-298-сон қарорида назарда тутилган тадбирларни амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг  2026-йил 16-июндаги 04/26-1-4-14179-сон, Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2026-йил 8-майдаги 03-04/3-1-5132-сон ҳамда Ўзбекистон Экологик партиясининг 2026-йил 8-майдаги 06/м-2026-сон маълумотномалари). Мазкур методика бюджет ва инвестиция ресурсларидан фойдаланиш натижадорлигини ошириш, ижтимоий обектларнинг энергия таъминоти харажатларини камайтириш ҳамда қайта тикланувчи энергия манбаларининг электр энергияси ишлаб чиқариш таркибидаги улушини оширишга қаратилган чора-тадбирларнинг самарадорлигини баҳолаш имкониятларини кенгайтиришга муайян даражада хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish