Имамова Дилфуза Исмаиловнанинг
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Халқаро хусусий ҳуқуқда ташқи иқтисодий битимларни ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш”, 12.00.03 – Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.DSc/Yu58 мавзу қайта рўйхатга олинган В2024.2.DSc/Yu314.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, DSc.14/2025.27.12.Yu.01.01.
Расмий оппонентлар: Самарходжаев Батир Билялович, юридик фанлар доктори, профессор, Рустамбеков Исломбек Рустамбекович, юридик фанлар доктори, профессор, Джолдасова Сахипжамал Джалгасовна, юридик фанлар доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади халқаро хусусий ҳуқуқда ташқи иқтисодий битимларни ҳуқуқий тартибга солишни чуқур ўрганиш ва ҳар томонлама таҳлил қилиш асосида ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигини такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ташқи иқтисодий битимларда арбитраж битимлари тушунчаси, шакли ва мазмунини, шу жумладан уларни электрон шаклда ва арбитраж шарти орқали тузишнинг ўзига хос хусусиятларини аниқ қонунчилик билан тартибга солиш зарурати асослантирилган;
томонларнинг келишуви, коллизион тартибга солиш, шартнома шартлари ва халқаро савдо одатлари асосида ташқи иқтисодий битимлардан келиб чиқадиган низоларнинг моҳиятига нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқ нормаларини аниқлаш тартибини тартибга солишга қаратилган қоидалар асослантирилган;
ишончнома асосида ташқи савдо шартномаларини тузишда ушбу фактни шартноманинг муқаддимасида ишончноманинг компаниянинг ички локал ҳужжатларига мувофиқлигини акс эттирган ҳолда мажбурий равишда кўрсатиш, шунингдек, ишончномани шартномага илова қилиш ва уни шартноманинг ажралмас қисми деб ҳисоблаш таклифи асослантирилган;
инвестиция шартномаларига қўйиладиган минимал талабларни шакллантириш, жумладан, уларнинг ёзма шакли ва шартноманинг амал қилиш муддати ва шартлари, томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, уларнинг жавобгарлиги, низоларни ҳал қилиш тартиби, томонлар ўртасидаги низоларни кўриб чиқиш жойи ва органи, шунингдек, инвестиция шартномасига ўзгартиришлар киритиш тартиби каби мажбурий шартлар рўйхати асосланган ва таклиф этилган;
Намунавий инвестиция шартномасининг мазмуни ва тузилишига қўйиладиган талабларни шакллантиришга қаратилган қоидалар асосланган ва таклиф этилган;
халқаро шартнома амалиётини ҳисобга олган ҳолда, дистрибуторлик шартномасини шартноманинг янги тури сифатида ҳуқуқий тартибга солишни жорий этиш орқали Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексини такомиллаштириш бўйича таклифлар асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот давомида қонунчиликни такомиллаштиришга қаратилган қуйидаги услубий ва амалий таклифлар ишлаб чиқилди ҳамда амалиётга жорий этилди:
арбитраж келишувининг таърифи ва шакли билан боғлиқ таклифлардан Ўзбекистон Республикасининг 2021-йил 16-февралдаги “Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида”ги ЎРҚ-674-сон Қонунининг 12-моддасини тайёрлашда фойдаланилган ва қабул қилинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупсияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2021-йил 10-апрелдаги 11-сон далолатномаси). Ушбу таклифлар ташқи иқтисодий битимларни ҳуқуқий тартибга солиш соҳасини, хусусан, ташқи иқтисодий битимларда арбитраж шартининг акс эттирилиши, арбитраж келишувининг мазмунига қўйиладиган талаблар, қўлланиладиган ҳуқуқ мавжуд бўлмаганда эса унинг таърифини янада такомиллаштиришга олиб келган;
низонинг моҳиятига нисбатан қўлланиладиган нормани белгилаш билан боғлиқ таклифлардан Ўзбекистон Республикасининг 2021-йил 16-февралдаги “Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида”ги ЎРҚ-674-сон Қонунининг 44-моддасини тайёрлашда фойдаланилган ва қабул қилинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупсияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2021-йил 10-апрелдаги 11-сон далолатномаси). Мазкур таклифлар, шунингдек, ташқи иқтисодий битимларни ҳуқуқий тартибга солиш соҳасини янада такомиллаштиришга, ташқи иқтисодий битимларда арбитраж шартининг акс эттирилишига, арбитраж келишувининг мазмунига қўйиладиган талабларга риоя этилишига ҳамда арбитраж битимида арбитраж шарти мавжуд бўлмаса, қўлланиладиган ҳуқуқни белгилашга олиб келган;
ташқи савдо контрактларига нисбатан минимал талабларни белгилаш билан боғлиқ таклифлар қабул қилинган ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 14-майдаги 283-сон қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши устидан мониторинг ва назоратни олиб бориш тартиби тўғрисида”ги Низом (1-илова) муқаддимасининг иккинчи боби 4-банди а) кичик бандида ўз аксини топган бўлиб, унда контрактнинг кириш қисмида контракт рақами, тузилган жойи ва санаси, юридик шахсларнинг тўлиқ номи, контракт тузаётган шахсларнинг лавозими, фамилияси ва исми кўрсатилиши назарда тутилган. Шахс ишончнома асосида контракт тузган тақдирда, бу ҳақда контракт муқаддимасида кўрсатилади ва контрактга илова қилинган ишончнома унинг ажралмас қисми ҳисобланади. (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Юридик таъминлаш бошқармасининг 2021-йил 3-июндаги 12/21-31-сон далолатномаси). Ушбу таклифлар Ўзбекистон Республикасида ташқи иқтисодий битимларни ҳуқуқий тартибга солиш соҳасини такомиллаштиришнинг таркибий қисмига айлангани;
инвестиция шартномаларига (шартноманинг шакли ва шартларига) қўйиладиган талабларни шакллантириш билан боғлиқ таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тоʻгʻридан-тоʻгʻри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этишни рагʻбатлантириш борасидаги қоʻшимча чора-тадбирлар тоʻгʻрисида”ги фармонини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида”ги 2005-йил 2-августдаги 180-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш тоʻгʻрисида”ги қарорини тайёрлашда, шунингдек, “Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан чет эллик инвестор оʻртасида инвестиция шартномаларини тузиш, оʻзгартириш киритиш, тугатиш ва амалга ошириш тартиби тоʻгʻрисида”ги Низомда (2-илова) ўз аксини топган. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва хорижий инвестор (инвесторлар) ўртасида инвестиция шартномасини ёзма шаклда тузиш тўғрисидаги қоидалар мустаҳкамланиб, инвестиция шартномасининг мажбурий шартлари, шу жумладан унинг амал қилиш муддати ва шартлари, томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, уларнинг жавобгарлиги, низоларни ҳал қилиш тартиби, низоларни кўриб чиқиш жойи ва органи, шунингдек, инвестиция шартномасига ўзгартиришлар киритиш тартиби белгиланган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Юридик таъминлаш бошқармасининг 2021-йил 3-июндаги 12/21-31-сон далолатномаси). Мазкур таклифлар Ўзбекистон Республикасида шартномавий муносабатларни, хусусан, инвестиция шартномаларини тузиш ва ижро этишни ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштиришда ижобий рол ўйнайди;
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва хорижий инвесторлар ўртасида инвестиция шартномаларини тузиш, ўзгартириш, тўхтатиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-иловасида белгиланган Намунавий инвестиция шартномасидаги талабларни шакллантириш билан боғлиқ таклифлар (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Юридик таъминлаш бошқармасининг 2021-йил 3-июндаги 12/21-31-сон далолатномаси). Мазкур таклифлар Ўзбекистон Республикасида хорижий инвесторлар иштирокидаги шартномавий инвестиция муносабатларини ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштиришга қаратилган;
Ўзбекистон Республикасининг янги Фуқаролик кодекси лойиҳасида дистрибюторлик шартномасини қонуний мустаҳкамлашга қаратилган таклифлар инобатга олинган ва фуқаролик қонунчилигини янада такомиллаштириш мақсадида Кодекс лойиҳасига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институтининг 2026-йил 28-январдаги 11-02-15/8-сон маълумотномаси). Ушбу таклифлар дистрибюторлик муносабатларини комплекс тартибга солиш учун зарур ҳуқуқий асосларни яратади ва халқаро шартнома амалиётига мувофиқ миллий қонунчиликни ривожлантиришга хизмат қилган.