Ўктамова Дурдона Бахтиёр қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Олий таълим ташкилотларини стратегик бошқаришни такомиллаштириш (Импровинг стратегиc манагемент оф ҳигҳер эдуcатион институтионс)”, 08.00.13-“Менежмент”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.2.PhD/Iqt1383.
Илмий раҳбари: Мехмонов Султонали Умаралиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc.03/2025.27.12.I.23.04. рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Суюнов Дилмурод Холмуродович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Шарипов Конгратбай Авезимбетович, техникат фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё технологиялар институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: олий таълим муассасаларида стратегик бошқаришни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий таълим муассасаларида стратегик режалаштириш, стратегик қарорларни амалга ошириш ва натижалар мониторингини тизимли мувофиқлаштиришни таъминлаш мақсадида институционал ва стратегик бошқарув ёндашувлари асосида ректор бевосита бўйсунувида фаолият юритувчи Стратегик ривожланиш маркази модели ишлаб чиқилган ҳамда унинг университет бошқарувида маълумотларга асосланган қарор қабул қилиш, стратегик мақсадлар ижросини мувофиқлаштириш ва бошқарув самарадорлигини оширишдаги ташкилий-функсионал имкониятлари асосланган;
олий таълим муассасаларида стратегик мақсад ва вазифаларнинг факултет, кафедра ҳамда бошқа академик ва маъмурий бўғинлар кесимида изчил амалга оширилишини таъминлаш мақсадида ташкилий-партисипатив бошқарув ёндашуви асосида Стратегик ривожланиш консалтинг гуруҳлари механизми таклиф этилган ҳамда унинг институционал ҳамкорликни кучайтириш, ички мувофиқлаштиришни яхшилаш, ижро интизомини мустаҳкамлаш ва стратегик ташаббусларнинг босқичма-босқич бажарилишини таъминлашдаги амалий аҳамияти асосланган;
ҚС Wорлд Университй Ранкингс тизимининг муҳим индикаторларидан бири ҳисобланган профессор-ўқитувчилар ва талабалар нисбати қиёсий бенчмаркинг ҳамда статистик таҳлил усуллари асосида баҳоланиб, олий таълим муассасаларининг халқаро рақобатбардошлиги ва рейтинг кўрсаткичларини яхшилаш мақсадида профессор-ўқитувчилар таркибини стратегик ривожлантириш, ўқув юкламасини мақбуллаштириш ва кадрлар салоҳиятидан самарали фойдаланишга қаратилган илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқилган;
олий таълим муассасаларида талабалар ва профессор-ўқитувчилар сонининг ўзгариш тенденсияларини баҳолаш ҳамда стратегик ресурсларни оқилона тақсимлаш имкониятларини кенгайтириш мақсадида эконометрик таҳлил ва прогнозлаш усуллари асосида истиқболли прогнозлаш модели ишлаб чиқилган ҳамда унинг олий таълим тизимида узоқ муддатли стратегик режалаштириш, профессор-ўқитувчилар таркибига бўлган эҳтиёжни аниқлаш ва бошқарув қарорларини илмий асослашдаги аҳамияти асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассасаларини стратегик бошқаришни такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
Олий таълим муассасаларида стратегик бошқаришни самарали ташкил этиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 8-октябрдаги ПФ-5847 Фармони "Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030-йилгача ривожлантириш консепсияси" да белгиланган ишлар ижросини таъминлаш мақсадида Стратегик Ривожлантириш Марказини ташкил этиш орқали самарадорликни таъминлаш таклиф қилинган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 12-мартдаги 02/17-622-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида олий таълим муассасаларида Стратегик Ривожлантириш Маркази алоҳида бўлими ҳамда унинг фаолиятини амалга оширувчи ходимлар жамоасини ташкил этиш орқали олий таълим муассасаларини фаолиятига оид барча маълумотларни йигʻиш, таҳлил қилиш ҳамда баҳолаш орқали стратегик қарорларга таъсир этувчи таклифлар бериш имкони яратилган.
Стратегик Ривожлантириш Маркази фаолиятини самарали ёʻлга қўйиш ва университет стратегиясида кўзда тутилган мақсад ва вазифалар бажарилишини ҳар бир бошқичда таъминлаш ҳамда ҳамкорликдаги маҳсулдорликни оширишга олиб келадиган сиёсат ва дастурларни ишлаб чиқишни таъминловчи олий таълим муассасаларида Стратегик ривожлантириш бўйича консалтинг гуруҳларини ташкил этиш таклиф қилинган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 12-мартдаги 02/17-622-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида марказ фаолиятига доир зарур услубий-амалий тавсиялар, кўрсатмалардан фойдаланган ҳолда университетнинг глобал рейтингларда ўрин эгаллашига кўмаклашди.
“Қуаcқуарелли Сймондс Wорлд Университй Ранкингс” нинг муҳим бир кўрсаткичларидан бири талабалар ва профессор-ўқитувчиларнинг нисбати (Фаcултй–Студент Ратио) ҳисобланади. Мазкур кўрсаткич Ўзбекистоннинг давлат университетларида ўртача 20,01 ни ташкил қилиши аниқланган. Аммо ушбу рейтингда мазкур кўрсаткич бўйича энг юқори натижага эришган университетларда ҳар бир ўқитувчи-профессор ҳисобига тўгри келадиган талабалар нисбатининг ўртачаси 1,85–3,92 ни ташкил қилиши аниқланган.
Мавжуд ҳолатни ҳисобга олган ҳолда, олий таълим муассасаларида талабалар ва профессор-ўқитувчиларнинг нисбати кўрсаткичларини яхшилаш учун ушбу фарқни қисқартириш, хусусан, республикада олий таълимда ишлаш кўникмасига эга профессор-ўқитувчи кадрлар сонини ошириш, бу магистратура ҳамда докторантура талабаларига бўлган давлат буюртмаси сонини кескин ошириш таклиф этилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 12-мартдаги 02/17-622-сонли маълумотномаси).
Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 8-октябрдаги ПФ-5847 Фармони “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030-йилгача ривожлантириш консепсияси” 1-қисм “а” бандидаги республикада камида 10 та олий таълим муассасасини халқаро э'тироф этилган ташкилотлар рейтингининг биринчи 1000 та ўриндаги олий таълим муассасалари рўйхатига киритишни амалга оширишда фойдаланилди.
Ўзбекистон Республикаси бўйича олий таълим муассасаларида талабалар ва профессор-ўқитувчилар сони ўзгаришининг 2028-йилга қадар солиштирма прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 12-мартдаги 02/17-622-сонли маълумотномаси). Мазкур прогноз кўрсаткичлари ёрдамида олий таълим муассасаларининг стратегияларини белгилаш ва такомиллаштириш имкони яратилган.