Тухатева Ойдиной Нормаматовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Маҳаллий мода брендларини яратишда маркетинг стратегияларидан фойдаланишни такомиллаштириш”, 08.00.11-“Маркетинг”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  B2025.3.PhD/Iqt5821.
Илмий раҳбари: Эшматов Санжар Азимкулович, иқтисод фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2020.I.16.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Ҳакимов Зиёдулла Аҳмадович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Тиллаходжаев Азизхон Алохонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Бўлиб, маҳаллий мода брендларини истеъмолчилар кийиниш имижига таъсирини оширишда маркетинг стратегияларидан фойдаланишни такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш ҳисобланади.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
    услубий ёндашувга кўра, “маҳаллий мода брендларини  харидорлар онгида шакиллантиришини таъминлашда нейромаркетинг (метамаркетинг) воситаларидан фойдаланиш услубиётига муаллифлик ёндашув ишлаб чиқилиб, унда харидорларга шарт-шароитлар яратилиши, уларнинг ушбу жараёнларга бўлган муносабатлари инобатга олинди;
маҳаллий мода брендлари  қўшилган капиталнинг миқдорига таъсир этувчи омилларини баҳолаш тизими ишлаб чиқилди ва хабардорлик (Р1=0,0625), тасаввур этиш (Р2=0,111), муносабатга киришиш (Р3=0,014), мойиллик (Р4=0,053) ҳамда даромадлилик (Р5=0,025) мезонлари бўйича аниқланди;
истеъмолчиларнинг кийим-кечак маҳсулотларини танлаш ва харид қилиш жараёнида қарор қабул қилишда нейрофизиологик ва психологик омилларни инобатга олувчи қулланилаётган маркетинг стратргиялари такомиллаштирилди; 
Ўзбекистонда мода индустриясининг ривожланиш тенденсиялари ҳамда истеъмолчилар даражаси ўзгаришлари асосида кийим ишлаб чиқаришнинг 2029-йилгача бўлган даврли кўрсаткичлари ссенарийлари ишлаб чиқилди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. маҳаллий мода брендларини истеъмолчилар кийиниш имижига таъсирини оширишда маркетинг стратегияларидан фойдаланиш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
услубий ёндашувга кўра, “маҳаллий мода брендларини  харидорлар онгида шакиллантиришини таъминлашда нейромаркетинг (метамаркетинг) воситаларидан фойдаланиш услубиётига муаллифлик ёндашув ишлаб чиқилиб, унда харидорларга шарт-шароитлар яратилиши, уларнинг ушбу жараёнларга бўлган муносабатлар таклифи олий ўқув юрти талабалари учун тавсия этилган “Брендни бошқариш” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректорининг 2025-07-03 санадаги 265-сон буйруг'ига асосан). Мазкур таклиф талабаларда кийиниш имижига таъсирини оширишда мода маҳсулотлари (кийим-кечак, аксессуар, оёқ-кийим, косметика ва бошқалар)ни танлаши ва харид қилиш жараёнида уларнинг психологик методлар орқали ўрганиш каби билимларни шаклланишига хизмат қилган;
маҳаллий мода брендлари  қўшилган капиталнинг миқдорига таъсир этувчи омилларини баҳолаш тизими ишлаб чиқилди ва хабардорлик (Р1=0,0625), тасаввур этиш (Р2=0,111), муносабатга киришиш (Р3=0,014), мойиллик (Р4=0,053) ҳамда даромадлилик (Р5=0,025) мезонлари бўйича таклиф “Ўзтўқимачиликсаноатъъ уюшмаси таркибидаги корхоналарнинг маркетинг фаолиятига жорий этилган (Ўзтўқимачиликсаноат уюшмаси томонидан 2026 йил 16 июндаги берилган 01/06-844-сон маълумотнома).Ушбу илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида “Ургенч Cлустер” МЧЖ нинг брендларнинг бозордаги улуши 14 % да, маҳсулотнинг сотиш ҳажми 18 % га оширишга имконият яратилди;
истеъмолчиларнинг кийим-кечак маҳсулотларини танлаш ва харид қилиш жараёнида қарор қабул қилишда нейрофизиологик ва психологик омилларни инобатга олувчи қулланилаётган маркетинг стратргиялари такомиллаштирилди “Ўзтўқимачиликсаноатъъ уюшмаси таркибидаги корхоналарнинг маркетинг фаолиятига жорий этилган (Ўзтўқимачиликсаноат уюшмаси томонидан 2026 йил 16 июндаги берилган 01/06-844-сон маълумотнома). 
Ушбу илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида “Ургенч Cлустер” МЧЖ нинг маҳсулотларининг сотиш хажми 13,2 %, доимий истеъмолчилар сони эса 17,5 %  оширишга эришилган;
Ўзбекистонда мода индустриясининг ривожланиш тенденсиялари ҳамда истеъмолчилар даражаси ўзгаришлари асосида кийим ишлаб чиқаришнинг 2029-йилгача бўлган даврли кўрсаткичлари ссенарийлари “Ўзтўқимачиликсаноатъъ уюшмаси таркибидаги корхоналарнинг маркетинг фаолиятига жорий этилган (Ўзтўқимачиликсаноат уюшмаси томонидан 2026 йил 16 июндаги берилган 01/06-844-сон маълумотнома). Ушбу илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида “Ургенч Cлустер” МЧЖ нинг маҳсулотларининг сотиш хажми 10,7  %, доимий истеъмолчилар сони эса 13,5 % ошириш аниқланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish