Ўроқов Фирдавс Ортиқниёз ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
«Тиббий хизмат кўрсатувчи корхоналар фаолияти самарадорлигини ошириш йўллари (Самарқанд вилоятидаги тиббий хизмат кўрсатувчи корхоналар мисолида)», 08.00.05. – Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Iqt2914.
Илмий раҳбар: Холиқулов Анвар Нематович, иқтисодиёт фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, DSc.03/2025.27.12.I.27.01
Расмий оппонентлар: Эргашев Рахматулла Хидирович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Халилов Сирожиддин Шерали ўғли, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тиббий хизмат кўрсатувчи корхоналар фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: қуйидагилардан иборат:
услубий ёндашувга кўра “тиббий хизматлар самарадорлиги” тушунчасининг иқтисодий мазмуни тиббий муассасалар ресурсларидан фойдаланиш натижасида хизмат сифати, клиник натижа, иқтисодий қайтим ва аҳоли қониқишини уйғун таъминлаш даражасини ифодаловчи иқтисодий категория нуқтаи-назаридан такомиллаштирилган;
тиббий хизмат кўрсатувчи корхоналар фаолияти самарадорлигини баҳолашда хусусий ва аралаш тиббий хизмат кўрсатувчи корхоналар фаолиятини фақат тиббий эмас, балки иқтисодий натижа нуқтайи назаридан ҳам ўлчаш имконини берувчи ресурс сарфи, хизмат ҳажми, бемор оқими, сифат ва молиявий қайтим асосида баҳолаш ҳамда мазкур кўрсаткичларни ҳудудий тиббий хизмат бозори шароити билан боғлиқ ҳолда қўллаш таклифи асосланган;
Самарқанд вилоятида хусусий тиббиёт субектларини молиявий рағбатлантириш (МР = 0,32), хизмат турларини диверсификация қилиш (Д = 0,23), давлат-хусусий шериклик (ДХШ = 0,27) ва рақобат муҳити (РМ = 0,18) имкониятларидан фойдаланиш йўналишлари ўртасидаги миқдорий нисбатни таъминлаш орқали тиббий хизмат кўрсатувчи корхоналарнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш таклифи асосланган;
тиббий хизмат кўрсатувчи корхоналар фаолият натижавийлигига функсионал боғлиқ бўлмаган омилларнинг эконометрик моделлари асосида Самарқанд вилояти бўйича тиббий хизмат кўрсатувчи корхоналар ялпи қўшилган қиймат ҳажмининг 2026-2030-йилларга мўлжалланган прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тиббий хизмат кўрсатувчи корхоналар самарадорлик даражасини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
услубий ёндашувга кўра “тиббий хизматлар самарадорлиги” тушунчасининг иқтисодий мазмунини тиббий муассасалар ресурсларидан фойдаланиш натижасида хизмат сифати, клиник натижа, иқтисодий қайтим ва аҳоли қониқишини уйғун таъминлаш даражасини ифодаловчи иқтисодий категория нуқтаи-назаридан такомиллаштиришга оид назарий-услубий ишланмалардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Операцион таҳлил” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтининг 2025-йил 27-ноябрдаги №310-27/11-сонли гувоҳномаси). Мазкур илмий таклифни амалиётга жорий этиш натижасида ҳудудда ушбу соҳанинг ўзи алоҳида хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда самарадорлик ҳамда рентабеллик даражаларини аниқлаш ҳамда баҳолаш имкони яратилган;
тиббий хизмат кўрсатувчи корхоналар фаолияти самарадорлигини баҳолашда хусусий ва аралаш тиббий хизмат кўрсатувчи корхоналар фаолиятини фақат тиббий эмас, балки иқтисодий натижа нуқтайи назаридан ҳам ўлчаш имконини берувчи ресурс сарфи, хизмат ҳажми, бемор оқими, сифат ва молиявий қайтим асосида баҳолаш ҳамда мазкур кўрсаткичларни ҳудудий тиббий хизмат бозори шароити билан боғлиқ ҳолда қўллаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2026-йил 27-февралдаги №02-28/5264-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифни амалиётга жорий этиш натижасида тиббий хизмат кўрсатувчи корхоналар фаолияти самарадорлигини баҳолашда фақат тиббий эмас, балки иқтисодий натижа нуқтайи назаридан ҳам ўлчаш имкони яратилган;
Самарқанд вилоятида хусусий тиббиёт субектларини молиявий рағбатлантириш (МР = 0,32), хизмат турларини диверсификация қилиш (Д = 0,23), давлат-хусусий шериклик (ДХШ = 0,27) ва рақобат муҳити (РМ = 0,18) имкониятларидан фойдаланиш йўналишлари ўртасидаги миқдорий нисбатни таъминлаш орқали тиббий хизмат кўрсатувчи корхоналарнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2026-йил 27-февралдаги №02-28/5264-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифни амалиётга жорий этиш натижасида тиббий хизмат кўрсатувчи корхоналарнинг иқтисодий самарадорлигини оширишда уларни молиявий рағбатлантириш, хизмат турларини диверсификация қилиш, давлат-хусусий шериклик ва рақобат муҳити имкониятларидан фойдаланиш йўналишлари ўртасидаги миқдорий нисбатни аниқлаш имкони яратилган;
тиббий хизмат кўрсатувчи корхоналар фаолият натижавийлигига функсионал боғлиқ бўлмаган омилларнинг эконометрик моделлари асосида Самарқанд вилояти бўйича тиббий хизмат кўрсатувчи корхоналар ялпи қўшилган қиймат ҳажмининг 2026-2030-йилларга мўлжалланган прогноз параметрлари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2026-йил 27-февралдаги №02-28/5264-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифни амалиётга жорий этиш натижасида Самарқанд вилоятидаги тиббий хизмат кўрсатувчи корхоналарнининг ўрта муддатли прогноз қийматларига эришишда асосий параметрларининг ўзаро мувофиқлигини таъминлаш имкони яратилган.