Матанов Муҳаммад Чаршамиевичнинг
Фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ғовак-эластик ярим фазоли муҳитда Релей тўлқинлари тарқалишининг математик модели”, 05.01.07– Математик моделлаштириш. Сонли усуллар ва дастурлар мажмуи (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/FM1434
Илмий раҳбар: Холмуродов Абдулхамид Эркинович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги PhD.10/2025.27.12.FM/Т.01.08 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Нормуродов Чори Бегалиевич, физика-математика фанлари доктори, профессор; Азамов Сирож Собирович, физика-математика фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Биотнинг икки фазали муҳит назарияси асосида ғовак-эластик ярим фазода Релей типидаги сирт тўлқинларининг дисперсия, сўниш ва амплитуда хоссаларини аниқловчи математик моделни ишлаб чиқиш.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ғовак-эластик ярим фазоли муҳитнинг Биот назариясига асосланган математик модели такомиллаштирилган;
ғовак-эластик муҳитда П1, П2 ва С тўлқинларининг тарқалиши, акс этиши ва тарқалиш қонуниятлари математик жиҳатдан асосланган;
ғовак-эластик ярим фазода Релей типидаги сирт тўлқинлари учун чуқурлик бўйича сўнувчи ечимлар ва секуляр тенглама ҳосил қилинган;
ғовак-эластик ярим фазоли муҳит учун гармоник фундаментал ечимлар, чегаравий интеграл тенгламалар ва уларни чегаравий элементлар усули асосида сонли ечиш алгоритми ишлаб чиқилган;
қопламали анизотроп ярим фазода Релей тўлқинлари тарқалиши математик моделлаштирилган ва сонли таҳлил қилинган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Ғовак эластик ярим фазоли муҳитда тўлқинлар тарқалиши бўйича олинган натижалар асосида:
Ғовак эластик ярим фазоли муҳитда тўлқинлар тарқалишининг дисперсия хоссаларини аниқлаш, турли эластик параметрлар остида амплитуда ва тезликларни ҳисоблаш, чегаравий элементлар усули асосида сонли моделлаштиришни амалиётга тадбиқ этиш каби натижалардан ФЗ-2020092877-сонли фундаментал лойиҳада қўлланилган (Самарқанд давлат университетининг 2026-йил 8-майдаги 10-2403-сонли маълумотномаси). Натижада ғовак-эластик муҳитларда тўлқин тарқалишини моделлаштириш, чегаравий шартлар асосидаги сонли ечиш усулларини такомиллаштириш ҳамда дисперсия ва амплитуда хоссаларини ҳисоблаш имконини берган.
Релей тўлқинларининг тарқалиши, динамик хоссалари, дисперсия ва энергия сўниши билан боғлиқ ҳисоблаш алгоритмлари чегаравий элементлар усули асосида олинган илмий натижалардан Россия Фанлар академияси Сибир бўлимининг (2025-йил 25-сентябрдаги №15301-сон тасдиқномаси) № 0251-2021-2024 сонли фундаментал-амалий йўналишдаги лойиҳа ишларида татбиқ этилган. Натижалар сейсмик жараёнларни моделлаштириш, математик геофизика масалалари ва мониторинг тизимларида фойдаланиш учун илмий асос бўлиб хизмат қилган.