Рахимов Бахтиёржон Неъматовичнинг
докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Оптик толали алоқа тизимлари асосида механик конструкция ҳусусиятларини назорат қилиш ва диагностикалаш усуллари», 05.04.02 – Радиотехника қурилмалари ва тизимлари, радионавигация, радиоалоқа ва телевидения. Мобиль, толали оптик алоқа тизимлари ихтисослиги (техника фанлари).
Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /катта илмий ходим тадқиқодчи/.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.06.2015/B2015.2.T536
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ахборот технологиялари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети, Ўзбекистон Миллий университети, 16.07.2013.Т/FM.29.01.
Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Раджабов Тельман Дадаевич, физика-математика фанлари доктори, профессор, академик.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Назаров Абдулазиз Муминович, техника фанлари доктори, профессор; Клычев Шавкат Илхамович, техника фанлари доктори; Усманов Темур Бекмурадович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент темир йўл муҳандислари институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: оптик-толали алоқа линиялари датчик қурилмаларига асосланган ҳолда механик конструкциялар ҳолатини баҳолашнинг автоматлашган ўлчов тизими, мониторинг алгоритми ва усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тоғли ва қумли худудлардаги магистрал линияларнинг механик таъсирини 0,9-1,2 м хатоликда диагностикалаш ва уларни қайта тиклаш вақти 2-3 мартага камайтириш имконини берувчи оптоэлектрон автоматлашган қурилма асосида оптик-толали алоқа линияларига ташқи таъсирлар ҳолатини текшириш ва назорат қилиш имконини берувчи усуллар ишлаб чиқилган;
механик конструкция элементларида деформацияни, ёриқларнинг келиб чиқиш жойи, тарқалиши, механик зўриқишларни диагностикалаб рўйҳатдан ўтказишни, иншоотларнинг физик параметрларини диагностикалашни аниқлаш ва мониторинг қилиш учун етти каналли оптоэлектрон автоматлаштирилган ўлчаш тизими «ОСП – 7М» яратилган;
қаттиқ жинсли конструкцияларнинг деформация ва бузилишини баҳолаш ва назорат қилишда оптик-тола ва световод орасидаги масофани 0,01 мм гача сезгирликда аниқлаш усулини жориш этиш учун автоматлаштирилган ўлчов қурилма ишлаб чиқилган;
оптик-толали оптоэлектрон фотоколориметрия қурилмасида суюқлик моддалари хусусиятларини назорат килиш (назорат қилишдаги оптик сигнал тўлқин узунлиги 920, 680, 560, 450 нм) услуби ва усули ишлаб чиқилган;
қаттиқ материалларнинг сирти ва ранглари хусусиятларини ўлчашда оптопаранинг уч ўлчамли X, Y, Z (l1 = 680 нм, l2 = 560нм, l3 = 450 тўлқин узунликларда) параметрига асосланган юқори аниқликдаги оптик-толали оптоэлектрон назорат қилиш қурилмаси ва ўлчаш усули яратилган;
суюқликларнинг физик-химиявий хусусиятларини юқори даражадаги аниқликда баҳолаш учун оптик-тола кўп каналли оптоэлектрон қурилма ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Оптик-толали алоқа тизимлари асосида механик конструкция хусусиятларини назорат қилиш ва диагностикалаш усуллари «Ўзбектелеком» акциядорлик компаниясининг оптик-толали магистрал алоқа линияларига жорий қилинган (Ахборот технологияларини ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2015 йил 18 июндаги 02-8/2432-сон маълумотномаси). Механик конструкция элементларида деформацияни, ёриқларнинг келиб чиқиш жойи, тарқалиши, механик зўриқишларни диагностикалаб рўйҳатдан ўтказишни, иншоотларнинг физик параметрларини диагностикалашни аниқлаш ва мониторинг қилиш учун етти каналли оптоэлектрон автоматлаштирилган ўлчаш тизими «ОСП – 7М» яратилган. Таклиф этилган мониторинг қилиш усули магистрал оптик-толали алоқа линиялар шикастланишини 0,9-1,2 метр аниқлик даражасида назорат қилиш, қайта тиклаш вақтини 2-3 марта қисқартиришга эришилиб, йиллик иқтисодий самара 70 млн. сўмни ташкил этган.