Насирова Наира Равилевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Насос станцияларни сув етказиш иншоотларини иш режимларини тақомиллаштириш” 05.09.06–“Гидротехника ва мелиорация қурилиши” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/T6586
Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Гловацкий Олег Яковлевич, техника фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институтида бажарилган.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.17/2025.27.12.Т.01.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Худайкулов Савет Ишанкулович, техника фанлари доктори, профессор, Кан Эдуард Клементьевич, техника фанлари доктори.
Етакчи ташкилот – Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Насос станциялар сув узатиш иншоотларини самарали эксплуатация қилиш усуллари ва сув узатишни ростлашнинг янги қурилмаларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
насос станцияси трактида сув ҳаракатининг математик модели ишлаб чиқилди, бу ностационар жараёнларнинг тезликлар майдони тузилишига таъсирини аниқлаш имконини берди. Сув олиб келувчи иншоотларнинг турли кесимлари учун бажарилган ҳисоб-китоблар натижасида оқимнинг ностационарлигини тавсифловчи параметрлари такомиллаштирилган.
агрегатларнинг сув қабул қилиш иншоотларида турбулентлик даражасининг камайиши ва ошиши шароитида сув ҳаракатининг асосий кинематик хусусиятлари, шунингдек, насос станцияси режимларини бошқариш такомиллаштирилган;
насос агрегатларининг сув узатишини аниқлаш учун энергия балансига асосланган янги ҳисоблаш формулалари қўлланилди, улар эксплуатация режимлари ишлаб чиқилган;
насос станциясининг эксплуатация режимлари ва насосларнинг барқарор ишлаши такомиллаштирилган..
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Насос станцияларни сув етказиш иншоотларини иш режимларини тақомиллаштириш асосида:
насос станцияси трактида сув ҳаракатининг математик модели, насос станцияси оқимини бошқариш мосламаси ҳамда сув таъминоти иншоотларида сув таъминоти шароитларини яхшилаш усуллари Қарши магистрал каналидан фойдаланиш бошқармасида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2026-йил 02-июндаги 04/29-3413-сонли маълумотномаси). Натижада, ушбу қурилма насос станцияларининг сув олиш камераларида ҳуни интенсивлигини пасайтиради ва гидравликаларнинг сўриш қувурларига ҳаво сўрилишини олди олинди ҳамда электр энергияси харажатларини 0,5-0,6 фоизга тежалишига эришилган;
насос станциясининг эксплуатация режимлари, насос агрегатларининг сув узатишини аниқлаш ҳамда энергия балансига ҳисоблаш усули Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармасида оқим йўли ва асосий гидромеханик қурилмаларни модернизация қилиш технологияси жорий этилди (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2026-йил 02-июндаги 04/29-3413-сонли маълумотномаси). Энергияни тежовчи режимларнинг ривожланиши энергияни 3-5%-га тежаш имконияти яратилган.