Расулова Камола Патхилаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ойбек романлари бадииятининг туркча таржималарда қайта яратилиши”, 10.00.06 – “Қиёсий адабиётшунослик ва таржимашунослик” (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/Fil5106.
Илмий раҳбар: Хомидов Хайрилло Худоёрович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.05.03.
Расмий оппонентлар: Зиямухамедов Жасур Ташпулатович, филология фанлари доктори, профессор; Абдураҳмонова Муқаддас Турсуналиевна, филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқот мақсади Ойбек романлари туркча таржималарининг ўзига хос хусусиятларини илмий жиҳатдан таҳлил қилиш, улардаги миллий руҳ ва бадиий образларнинг қай даражада акс этганини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Ойбекнинг “Навоий”, “Қутлуғ қон” ва “Олтин водийдан шабадалар” романларининг аслият матнлари ва туркча таржималари ўртасидаги мувофиқлик даражаси аниқланиб, таржималарда муаллиф услубининг сақланиши, асарлардаги персонаж портрети, табиат тасвири, ўхшатиш ва киноя каби бадиий тасвир воситаларининг аслиятга қанчалик мослиги далилланиб бадиий санъатларни адекват қайта яратиш йўллари очиб берилган;
таржима танқиди ва принциплари асосида таржималардаги ижобий ва муаммоли жиҳатларининг сабаблари кўрсатилиб, бадиийлик ва миллийликни қайта яратиш ҳамда сўз танлашда муаллиф услуби ғализлашувининг асосий сабаблари аниқланган;
ўзбек тилидан турк тилига реалиялар таржимасининг ўзига хосликлари очиб берилиб, миллий-маданий бирликларни таржима қилишда қўлланилган транслитерация, изоҳлаш, адаптация усулларининг афзаллик ва камчиликлари аниқланган;
Ойбек романларида кенг кўламда қўлланилган мақол, матал ва бошқа турдаги идиоматик бирликлар туркча таржималарда ўз аксини тўлиқ топмаганлиги, айрим ўринларда сўзма-сўз таржима оқибатида семантик номувофиқлик юзага келгани аниқ мисоллар билан далилланиб, зарур таклиф ва тавсиялар берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ойбекнинг “Навоий”, “Қутлуғ қон” ва “Олтин водийдан шабадалар” романларининг турк тилига таржималари аслият матни билан қиёсий ҳамда таржимада тарихий-миллий колоритни қайта яратиш муаммолари таҳлили жараёнида олинган илмий натижалар қуйидаги асосда жорийланган:
Ойбекнинг “Навоий”, “Қутлуғ қон” ва “Олтин водийдан шабадалар” романларининг аслият матнлари ва туркча таржималари ўртасидаги мувофиқлик даражаси аниқланиб, таржималарда муаллиф услубининг сақланиши, асарлардаги персонаж портрети, табиат тасвири, ўхшатиш ва киноя каби бадиий тасвир воситаларининг аслиятга қанчалик мослиги далилланган ушбу диссертацийанинг илмий назарий хулосаларидан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида давлат илмий-техника дастурлари доирасида 2023-2025-йилларда бажарилган ИЛ-27-4722022413-сонли “Қиёсий адабиётшунослик” фанининг “Компаративистика” электрон платформасини яратиш мавзусидаги инновацион лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2025-йил 5-сентябрдаги 04-04-1/4984-сон маълумотномаси). Натижада, диссертацийа материаллари таржималарда аслият мазмуни ва муаллиф услубини сақлаш масаласи, соъз ва ибораларга муносиб муқобилларни танлаш қанчалик муҳимлигини асослашга хизмат қилган;
таржима танқиди ва принциплари асосида таржималардаги ижобий ва муаммоли жиҳатларининг сабаблари кўрсатилиб, бадиийлик ва миллийликни қайта яратиш ҳамда сўз танлашда муаллиф услуби ғализлашувининг сабаблари аниқлаш борасидаги муҳим таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон” ва “Ўзбекистон 24” телеканали дастурларини тайёрлашда, соҳага оид “Махсус репортаж” ва “Муносабат” дастурларида фойдаланилган (Оъзбекистон Миллий телерадиокомпанийаси “Оъзбекистон 24” ижодий бирлашмасининг 2025-йил 19-сентябрдаги 44-сон маълумотномаси). Натижада, диссертацийада илгари сурилган маънавий-маърифий аҳамийатга эга илмий маълумотлар йош авлодга миллий-маънавий қадрийатларимизни сингдиришда муҳим илмий-оммабоп материал вазифасини оътаган;
Ойбек романларида кенг кўламда қўлланилган мақол, матал ва бошқа турдаги идиоматик бирликлар туркча таржималарда ўз аксини тўлиқ топмаганлиги, айрим ўринларда сўзма-сўз таржима оқибатида семантик номувофиқлик юзага келгани ҳақидаги маълумотлар, муҳим таклиф ва тавсиялардан Туркия Республикасининг Отатурк Университети Туркиёт тадқиқотлари институтида ташкил этилган онлайн тақдимот жараёнида фойдаланилган (Отатурк Университети Туркиёт тадқиқотлари институтининг 2025-йил 30-сентябрдаги маълумотномаси). Натижада, диссертацийада таҳлилга тортилган ўзбек адабиёти дурдоналари бўлган романларнинг турк тилига таржима қилиниши ўзбек романларининг хорижда тарғиб қилинишини таъминлашда муҳим илмий материал бўлиб хизмат қилган.