Тангриев Валишер Азамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инглиз ва ўзбек тилларидаги паралингвистик воситаларнинг чоғиштирма тадқиқи (соматизмлар мисолида)”, 10.00.13 – Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Fil5791.
Илмий раҳбар: Нармуратов Зайниддин Раджабович, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.11.05.
Расмий оппонентлар: Мирсанов Ғайбулла Қулмуродович, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Ибрагимов Жавлон Ёрматович, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Абдулла Қодирий номидаги Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларидаги паралингвистик воситаларнинг чоғиштирма тадқиқини амалга ошириш, жумладан, уларнинг семантикаси ва лингвомаданий хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз ва ўзбек тилларида соматик компонентли паралингвизмлар шунчаки вербал нутқни тўлдирувчи ёрдамчи элемент эмас, балки мустақил маъно ташувчи, мулоқотни тартибга солувчи ва миллий-маданий тафаккурни ўзида мужассам этувчи яхлит лингвосемиотик тизим эканлиги назарий жиҳатдан асосланган;
турли тизимли тилларда соматик консептли кинетик новербал воситаларнинг (бош, кўз, қўл, оёқ ва б.) семантик майдонларида номутаносиблик мавжудлиги, хусусан, инглиз тилидаги паралингвизмлар кўпроқ прагматик-функсионал маъноларни (мулоқотни бошқариш, ирония) ифодалашга мойиллиги, ўзбек тилидаги воситалар эса асосан эмоционал-экспрессив ва ижтимоий-иерархик (ёшга, мавқега ҳурмат, афсусланиш) маъноларни англатишга ихтисослашгани далилланган;
паралингвистик воситалардаги универсал биологик рефлексларнинг (ҳайрат, қўрқув каби) юзага чиқиши “намоён бўлиш қоидалари” (дисплай рулес) ва маданий меъёрлар таъсирида қатъий фарқланиши, хусусан, ўзбек маданиятида ижтимоий муносабатларни барқарор сақлаш мақсадида кучли ҳиссиётларни жиловлаш (масалан, лабни тишлаш жести орқали) механизми фаолроқ эканлиги очиб берилган;
инглиз ва ўзбек лингвомаданиятларида ижтимоий иерархияни англатувчи айрим соматик жестларнинг идрок этилиши қутбий характерга эга эканлиги, хусусан, тиз чўкиш ва оёқ чалиштириб ўтириш каби ишораларнинг инглиз респондентлари томонидан нейтрал ёки ижобий баҳолангани ҳолда, ўзбек маданиятида кескин салбий (мағлубият ёки ҳурмацизлик) белгиси сифатида талқин қилиниши қиёсий-экспериментал таҳлиллар ёрдамида эмпирик жиҳатдан исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек тилларидаги паралингвистик воситаларнинг хусусиятларини тадқиқ қилиш жараёнида ишлаб чиқилган илмий натижалар асосида:
инглизча ва ўзбекча паралингвистик воситаларнинг тизимий ўрганилиши ҳамда паралингвизмлардаги семантик маъно ифодалаш имкониятларига доир илмий хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023-йилларда бажарилган АМ-ФЗ-201908172 – “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” лойиҳасида фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетнинг 2025-йил 3-феврал № 04/01-425-сон маълумотномаси). Натижада соматик бирликларнинг лексик-семантик таснифи ва уларнинг мулоқотдаги функсиялари тизимлаштирилиб, лойиҳанинг назарий базасини бойитишга хизмат қилган;
инглиз ва ўзбек тилларида соматик ифодалар орқали паралингвистик воситаларнинг мулоқот самарадорлигига таъсирига оид хулосалардан Термиз давлат университетида 2021-2025-йилларда амалга оширилган 617309-ЭПП-1-2020-1-ЭППКА2-CБҲЕ-ЖП рақамли “ТРИГГЕР” номли хорижий лойиҳада фойдаланилган (Термиз давлат университетнинг 2026-йил 10-июндаги 06/12-244-сон маълумотномаси). Натижада паралингвистик воситалар трансформациясига оид маълумотлар олий таълим муассасаларида ўқитиладиган фанларда ҳамда кенг омма учун тарбиявий аҳамиятга эга адабиётлар яратишда манба бўлиб хизмат қилган;
инглизча ва ўзбекча паралингвистик воситаларнинг миллий-маданий қарашларни акс эттиришдаги ўрни ва услубий хусусиятларига оид таҳлил натижаларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканалининг “Глобал ритм” ва “Дипломатия нуқтаси” дастурлари контентини бойитишда ҳамда журналистлар учун ўтказилган маҳорат дарсларида фойдаланилган (“Ўзбекистон” телерадиоканалининг 2025-йил 7-апрелдаги 05-09-432-сон маълумотномаси). Натижада маданиятлараро новербал мулоқот хусусиятларини тушунтирувчи материаллар тайёрлаш сифати оширилди;
инглиз ва ўзбек тилларида соматик компонентли паралингвизмларнинг яхлит лингвосемиотик тизим эканлиги, семантик майдонлардаги номутаносибликлар ҳамда идрок этилишидаги тафовутларга оид илмий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023-йилларда амалга оширилган ПФ-201912258 – “Ўзбек адабиётининг кўп тилли электрон платформасини яратиш” лойиҳасида фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети университетнинг 2026-йил 1-апрелдаги 04/1-1730-сон маълумотномаси). Мазкур натижалар платформадаги бадиий матнларнинг лингвомаданий интерпретациясини шакллантириш ҳамда платформанинг методологик базасини бойитишга имкон берган.