Гадоева Дилдора Бахтиёровнанинг 
фалсафа доктори (PhD)  диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берилган фан тармоғи номи): “Ижтимоий педагогик технологиялар асосида ёшларда лидерлик компетенсиясини ривожлантириш (ИИВ академик лицей ўқувчилар мисолида)”,  13.00.09 – Ижтимоий педагогика (педагогика фанлари).
Дессертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Ped9773. 
Илмий раҳбар: Нарзикулова Дилноза Хашимжоновна, педагогика фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти, DSc.01/2025.27.12.Ped.02.02.
Расмий оппонентлар: Хусанова Сумбул Исламовна, педагогика фанлари доктори, профессор, Маджидова Дилдора Абдуҳамидовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), катта илмий ходим. 
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ижтимоий педагогик технологиялар асосида ёшларда лидерлик компетенсиясини ривожлантириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўқувчи-ёшларда лидерлик компетенсиясини ривожлантириш мазмуни мустақил қарор қабул қилиш сифатининг ҳуқуқий меъёрларга мувофиқ ҳаракатланиш ва қарор оқибатлари учун жавобгарликни англашга йўналтирилган рефлексив-масъулиятли компонентини киритиш асосида такомиллаштирилган;
ўқувчи-ёшларда лидерлик компетенсиясини ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари тенгдошлар ўртасида ҳуқуқий маданият ва интизомий масъулиятни мустаҳкамлашга қаратилган “Масъулиятли лидер” ижтимоий лойиҳасини ўқувчилар ўзини ўзи бошқаруви фаолиятига интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
ўқувчи-ёшларда лидерлик компетенсиясини ривожлантириш модели индивидуал ташаббусни жамоа фаолиятини мувофиқлаштиришга йўналтирилган масъулиятли лидерлик хатти-ҳаракатига айлантирувчи вазиятли-ролли механизмни моделнинг жараён блокига киритиш асосида такомиллаштирилган;
лидерлик компетенсиясини ривожлантириш самарадорлиги ўқувчи-ёшларда ташаббускорлик, ижтимоий мослашувчанлик, фуқаролик-ҳуқуқий масъулият кўникмалари ривожланганлигини юқори (барқарор-лидерлик), ўрта (вазиятли-фаол) ва қуйи (бошланғич-адаптив) даражаларда аниқлашнинг мақсадга мувофиқлигига кўра асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Ижтимоий педагогик технологиялар асосида ёшларда лидерлик компетенсиясини ривожлантириш  бўйича олинган илмий тадқиқот натижалари асосида:
ўқувчи-ёшларда лидерлик компетенсиясини ривожлантириш мазмуни мустақил қарор қабул қилиш сифатининг ҳуқуқий меъёрларга мувофиқ ҳаракатланиш ва қарор оқибатлари учун жавобгарликни англашга йўналтирилган рефлексив-масъулиятли компонентини киритиш асосида такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан ФЗ-2016-0910202206 – рақамли “Вояга етмаганлар орасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликка мойил ўқувчиларни тарбиялашнинг ижтимоий-педагогик технологиялари” мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳаси доирасида ишлаб чиқилган методик ечимлардан интеграциялашган ҳолда фойдаланилган (Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтининг 2026-йил 1-июндаги 01-09/398-сонли маълумотномаси). Натижада, ўқувчи-ёшларнинг лидерлик компетенсияси жавобгарликни қамраб олувчи интегратив шахсий-касбий сифат сифатида белгилашга эришилган;
ўқувчи-ёшларда лидерлик компетенсиясини ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари тенгдошлар ўртасида ҳуқуқий маданият ва интизомий масъулиятни мустаҳкамлашга қаратилган “Масъулиятли лидер” ижтимоий лойиҳасини ўқувчилар ўзини ўзи бошқаруви фаолиятига интеграциялаш асосида такомиллаштиришга оид муаллифлик ғоялари “Таълим тизимини бошқариш” номли ўқув қўлланма мазмунида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаментининг 2026-йил 1-июндаги 2/3143-сонли маълумотномаси). Натижада, ўқувчи-ёшларда лидерлик компетенсиясини ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари  билан сардорлар ва фаол ўқувчиларнинг ташкилотчилик фаолиятини узвий боғлашга эришилган;
ўқувчи-ёшларда лидерлик компетенсиясини ривожлантириш модели индивидуал ташаббусни жамоа фаолиятини мувофиқлаштиришга йўналтирилган масъулиятли лидерлик хатти-ҳаракатига айлантирувчи вазиятли-ролли механизмни моделнинг жараён блокига киритиш асосида такомиллаштиришга оид муаллифлик ғояларидан ИЛ-9524115133-рақамли “Президент мактаблари, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар ўқувчиларини миллий руҳда тарбиялашнинг 7 йиллик дифференциал технологияси” номли инновацион лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтининг 2026-йил 1-июндаги 01-09/398-сонли маълумотномаси). Натижада, ижтимоий-педагогик технологиялар асосида ўқувчиларнинг индивидуал-психологик хусусиятлари, касбий қизиқишлари, ижтимоий фаоллиги ва жамоавий фаолиятдаги иштирокини ҳисобга олишга эришилган;
лидерлик компетенсиясини ривожлантириш самарадорлиги ўқувчи-ёшларда ташаббускорлик, ижтимоий мослашувчанлик, фуқаролик-ҳуқуқий масъулият кўникмалари ривожланганлигини юқори (барқарор-лидерлик), ўрта (вазиятли-фаол) ва қуйи (бошланғич-адаптив) даражаларда аниқлашнинг мақсадга мувофиқлигига кўра асослашга доир муаллифлик ғоялари ИИВнинг 1-сонли Тошкент, Навоий ва Сирдарё академик лицейлари ўқув фаолиятига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаментининг 2026-йил 1-июндаги 2/3143-сонли маълумотномаси). Натижада, ўқувчи-ёшларда ташаббускорлик, ижтимоий мослашувчанлик, фуқаролик-ҳуқуқий масъулият кўникмалари ривожланганлигини юқори, ўрта ва қуйи даражаларда аниқлашга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish