Оришев Жамшид Баҳодировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак технологик таълим ўқитувчиларини рақамли технологиялар негизида лойиҳалаш фаолиятига тайёрлаш методикаси”, 13.00.02–Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (технологик таълим).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/Ped6501.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Жиззах давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Туракулов Олим Холбутаевич, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Жиззах давлат педагогика университети ҳузуридаги PhD.01/2025.27.12.Ped.06.01 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Исмадияров Яшин Уткирович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Ярматов Рахимбой Бахрамович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор. 
Етакчи ташкилот: Термиз давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак технологик таълим ўқитувчиларини рақамли технологиялар негизида лойиҳалаш фаолиятига тайёрлаш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак технологик таълим ўқитувчиларининг лойиҳалаш фаолиятига тайёрлашнинг дидактик имкониятлари касбий контекстидаги лойиҳалаш, ижодий-инновацион, технологик-конструкторлик компонентларини ташкилий-методик шарт-шароитларга таъсирини даражали дифференциаллаш, амалий фаолиятга йўналтиришни рақамли технологиялар негизида интеграциялаш асосида аниқлаштирилган;
бўлажак технологик таълим ўқитувчиларининг рақамли технологиялар негизида лойиҳалаш фаолиятига тайёрлашнинг ташкилий тузилмавий модели лойиҳалашни ривожлантириш (изланиш-танлаш, конструкторлик-технологик, жорий этиш) босқичларини мустақиллик, ижодкорлик, амалий компетенсияларга мувофиқлигини таъминлаш, лойиҳавий таълим технологияларини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган;
олий таълим муассасаларида талабаларни лойиҳалаш фаолиятига тайёрлаш жараёни таълим мазмунининг мақсадга мувофиқлигини натижага йўналтирилган лойиҳаларни тайёрлашда рақамли технологияларни қўллаш, ижодий-мустақил изланишга инновацион-техник-дидактик воситаларини методик мослаштириш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак технологик таълим ўқитувчиларининг лойиҳалаш фаолиятига тайёргарлигини аниқлаш бўйича баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилган ва улар асосида таклиф этилаётган ўқув жараёнининг самарадорлигини аниқлаш мониторингини амалга ошириш илмий-амалий жиҳатдан асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Рақамли технологиялар негизида бўлажак технологик таълим ўқитувчиларини лойиҳалаш фаолиятига тайёрлаш бўйича тадқиқот натижалари асосида:
бўлажак технологик таълим ўқитувчиларининг лойиҳалаш фаолиятига тайёрлаш мазмуни модернизациялаштирилган ва таркибий тузилмаси аниқланиб, компетенсияларини ривожлантиришнинг ташкилий-педагогик, методик жараёнларни ташкил этишга оид хулоса ва таклифлари “Металл ва металлмас буюмларга ишлов бериш технологияси” (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновацийалар вазирлигининг 2025-йил 09-июлдаги 258-сон буйруғи, 491148-сонли гувоҳнома) ва “Метрология, стандартлаштириш ва сертификациялаштириш” (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновацийлар вазирлигининг 2024-йил 27-декабрдаги 485-сонли буйруғи, 205558-сонли гувоҳнома) номли ўқув қўлланмалар мазмунига сингдирилган. Натижада, бўлажак технологик таълим ўқитувчиларининг лойиҳалаш фаолиятига тайёрлаш мазмунини такомиллаштиришга эришилган;
тадқиқот натижалари асосида олий таълим муассасаларида ўқитилаётган бўлажак технологик таълим ўқитувчиларининг лойиҳалаш фаолиятига тайёрлаш жараёни такомиллаштирилган бўлиб, касбий фаолиятга тайёрлашнинг назарий, методик, технологик, амалий тайёргарлигини ривожлантиришнинг илмий асосланган тизими ишлаб чиқилган. Мазкур тадқиқот натижалари асосида олий таълим муассасаларининг 60112300-Технологик таълим йўналиши талабаларининг бўлажак технологик таълим ўқитувчиларини рақамли технологиялар негизида лойиҳалаш фаолиятига тайёрлаш орқали таълим жараёни самарадорлигини оширишга эришилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2026-йил 3-июндаги 02/01-01-462-сон ҳамда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2025-йил 17-март 11-05-1653/04-сон маълумотномалари). Натижада таълим мазмуни такомиллашган бўлиб, талабаларнинг лойиҳалаш фаолиятига тайёрлаш методикаси такомиллаштирилган;
олий таълим муассасаларида талабаларнинг лойиҳалаш фаолиятига тайёрлаш ҳамда инновацион касбий фаолиятга йўналтирилган ўқув контентларини яратиш технологиясига оид материаллар, таклиф ва тавсиялардан “Металл ва металлмас буюмларга ишлов бериш технологияси” номли ўқув қўлланма (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновацийалар вазирлигининг 2025-йил 09-июлдаги 258-сонли буйруғи, 491148-сонли гувоҳнома) ва “Метрология, стандартлаштириш ва сертификациялаштириш” (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновацийалар вазирлигининг 2024-йил 27-декабрдаги 485-сонли буйруғи, 205558-сонли гувоҳнома) номли ўқув қўлланмалар тайёрлашда, шунингдек АЛ-10125025666-Р2 рақамли “Судланган шахсларни ижтимоий мослаштириш доирасида уларга хорижий тилни мақсадли масофавий ўргатиш методикаси ва электрон платформасини ишлаб чиқиш” (2025-2026 йй) номли амалий лойиҳанинг бажарилишида фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Жиззах филиали директорининг 2026–йил 2-майдаги 135-АФ сонли буйруғи). Натижада бўлажак технологик таълим ўқитувчиларининг лойиҳалаш фаолиятига тайёрлаш бўйича билимларини назорат қилиш ва ўқув жараёнини методик жиҳатдан таъминлаш имкониятлари кенгайтирилган;
бўлажак технологик таълим ўқитувчиларининг лойиҳалаш фаолиятига тайёргарлигини аниқлаш бўйича баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилган ва улар асосида таклиф этилаётган ўқув жараённинг самардорлигини аниқлаш мониторингини амалга ошириш илмий-амалий жиҳатдан асослашга оид таклифлар “Металл ва металлмас буюмларга ишлов бериш технологияси” (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновацийалар вазирлигининг 2025-йил 09-июлдаги 258-сонли буйруғи, 491148-сонли гувоҳнома) ва “Метрология, стандартлаштириш ва сертификациялаштириш” (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновацийалар вазирлигининг 2024-йил 27-декабрдаги 485-сонли буйруғи, 205558-сонли гувоҳнома) номли ўқув қўлланмалар мазмунига сингдирилган. Натижада бўлажак технологик таълим ўқитувчиларининг лойиҳалаш фаолиятига тайёргарлигини баҳолаш мезони ишлаб чиқишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish