Матупаева Шоҳсанам Зарипбой қизининг
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Инклюзив таълим шароитида бошланғич синфларда фанларни интегратив ўқитишнинг методик тизими”, 13.00.03 – Махсус педагогика (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.1.DSc/Ped1454.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат педагогика институти.
Илмий маслаҳатчи: -
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.01/2026.26.08. Ped.04.03.
Расмий оппонентлар: Жиенбаева Сайра Нағашибаевна педагогика фанлари доктори (DSc), профессор (Қозоғистон); Абидова Нилуфар Зокирова, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Каримов Комилжон Абдурахимович, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент Кимё халқаро университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инклюзив таълим шароитида бошланғич синфларда фанларни интегратив ўқитишнинг методик тизимини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бошланғич таълим фанларини интегратив ўқитишнинг педагогик-психологик шарт-шароитлари имконияти чекланган болаларни инклюзия муҳитига мослашишини субектлараро имплусда таъминлашга қаратилган академик диагностика методикасини фанларни ўзлаштиришга тайёрлашнинг пропедевтика босқичи талабларига кўра оптималлаштириш асосида аниқлаштирилган;
инклюзив таълимда фанларнинг интегратив ўқитишнинг консептуал асослари ижтимоий муҳитнинг интеллектуал ривожланишга таъсирини кучайтириш ҳамда нозоологик хусусиятларга мос ўқув юкламани дидактик мослашувчанликка белгилашда таълимни диверсификациялаш ва индивидуаллаштириш тамойилларига устуворлик бериш асосида очиб берилган;
инклюзив таълим ўқувчиларида таянч ва фанларга оид компетенсияларни интегратив ривожлантириш моделида субектлар фаолиятини координацияловчи фанлар бўйича ички, субектлар фаолияти бўйича ташқи интеграцияни ИРД (индивидуал ривожланиш дастури)да лексик база ҳамда ижтимоий локацияни вариациялаш ҳамда мослаштирилган ўқув материалларини таълим жараёнига киритиш асосида оптималлашган;
инклюзив таълимда дарсларни прогностик моделлаштиришнинг мақсадли, ресурсли ва фидбек компонентлари ўқувчиларнинг фанлардан ўзлаштиришини форматив баҳоловчи консентрланган академик кластерни дифференциал регламентли иш шаклларида адаптивлашув имкониятига кўра қўллаш асосида такомиллаштирилган;
интегратив дарслар жараёнида мослаштирилган ўқув материаллари, дидактик ўйинлар ва вариатив топшириқларни болаларнинг нозоолгик хусусиятларига кўра қўллаш ўқувчиларнинг когнитив-функсионал саводхонлиги ошириши, социал-коммуникатив мослашувчанлик интервалини қисқартириши илмий жиҳатдан асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инклюзив таълим шароитида бошланғич синфларда фанларни интегратив ўқитишнинг методик тизимини такомиллаштиришдан бўйича илмий тадқиқот натижалари асосида:
бошланғич таълим фанларини интегратив ўқитишнинг педагогик-психологик шарт-шароитлари имконияти чекланган болаларни инклюзия муҳитига мослашишини таъминлашга қаратилган академик диагностика методикасини фанларни ўзлаштиришга тайёрлашнинг пропедевтика босқичи талабларига кўра оптималлаштиришга оид таклифлари “Бошланғич таълимда CЛИЛ технологияси” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 6-ноябрдаги 491-сонли буйруғи билан тасдиқланган 491210-рақамли гувоҳнома). Натижада, инклюзив таълимда фанларни интегратив ўқитишга педагогларни тайёрлаш жараёни методик жиҳатдан таъминланган;
инклюзив таълимда фанларни интегратив ўқитишнинг консептуал асосларига кўра ижтимоий муҳитнинг интеллектуал ривожланишга таъсирини кучайтириш ҳамда нозоологик хусусиятларга мос ўқув юкламани белгилашда таълимни диверсификациялаш ва индивидуаллаштиришга оид тавсиялари “АРТ технология ва креативлик” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 22-декабрдаги 537-сон буйруғи билан тасдиқланган 537366-рақамли гувоҳнома). Натижада, таълимда алоҳида эҳтиёжли болаларнинг академик-ижтимоий фаолиятини креатив муҳитда индивидуал ташкил этишга хизмат қилган;
инклюзив таълим ўқувчиларида таянч ва фанларга оид компетенсияларни интегратив ривожлантириш модели фанлар бўйича ички, субектлар фаолияти бўйича ташқи интеграцияни ИРД (индивидуал ривожланиш дастури)да лексик база ҳамда ижтимоий локацияни координация қилиш ҳамда мослаштирилган ўқув материалларини таълим жараёнига киритишга оид тавсияларидан “Бошланғич таълимда CЛИЛ технологияси” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 6-ноябрдаги 491-сонли буйруғи билан тасдиқланган 491210-рақамли гувоҳнома). Натижада, дарс ва коррексион машғулотларни самарали ташкил этиш технологияларини жорий этишнинг дидактик таъминоти такомиллаштирилган;
инклюзив таълимда дарсларни прогностик моделлаштиришнинг мақсадли, ресурсли ва фидбек компонентлари ўқувчиларнинг фанлардан ўзлаштиришини форматив баҳоловчи консентрланган академик кластерни дифференциал регламентли иш шаклларида интегратив қўллашга оид таклиф ва тавсиялар Тошкент, Фарғона, Андижон вилоятларининг инклюзив таълим ташкил этилган мактаблари амалиётига жорий этилган (Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис марказининг 2026-йил 30-апрелдаги 01/10-01-168-сон маълумотномаси). Натижада, таълим субектлари ўртасидаги ҳамкорлик инклюзив таълим самарадорлигини таъминлашга хизмат қилган.