Рахимова Шаҳодат Азадовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак ўқитувчиларда ўқувчиларнинг ривожланиш даражаларини ташхислаш – баҳолаш кўникмаларини шакллантириш тизими”, 13.00.01-Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/Ped164. 
Илмий раҳбар: Сафарова Рохат Гайбиллаевна, педагогика фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Олий таълим тизими кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ҳузуридаги  PhD.03/2025.27.12.Ped.33.01 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Юзликаев Фарид Рафаелович, педагогика фанлари доктори, профессор; Джураев Дусмурод Уралович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети 
Диссертация йўналиши: Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак ўқитувчиларда ўқувчиларнинг ривожланиш даражаларини диагностика қилиш ва баҳолаш кўникмаларини шакллантириш назарий асослари, педагогик шарт-шароитлари ва механизмларини такомиллаштиришга оид  илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
    бўлажак ўқитувчиларнинг диагностик-баҳолаш компетентлигини касбий тайёргарликнинг интегратив компоненти сифатида шакллантиришнинг педагогик шарт-шароитлари аксиологик, меъёрий ва процессуал-технологик уйғунликни таъминловчи назарий-методологик рамкани ишлаб чиқиш ва баҳолаш-назорат механизмларининг функсионал вазифаларини валидация қилиш асосида аниқлаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларда таълим олувчиларнинг ривожланиш даражаларини ташхислаш-баҳолаш кўникмаларини шакллантиришнинг педагогик модели компетенсиявий, шахсга йўналтирилган ва тизимли-фаолият ёндашувлар асосида баҳолашнинг прогностик вазифаларини кучайтиришга хизмат қилувчи  диагностик стратегиялар, рақамли ва интерактив педагогик технологиялар, форматив баҳолаш воситалари ҳамда дата-дривен мониторинг механизмларини интеграциялаш орқали такомиллаштирилган;
олий педагогик таълимда талабаларнинг ташхислаш ва баҳолаш кўникмаларини ривожлантириш жараёни  таълим мазмунига эвиденcе-басед таълим, форматив баҳолаш технологиялари, дата-дривен мониторинг, рақамли педагогик диагностика, адаптив ўқитиш тизимлари ва рефлексив-аналитик фаолият элементларини киритиш орқали баҳолашнинг валидлиги ва ишончлилигини таъминловчи метакогнитив компетенцияларни шакллантиришга устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
ташхислаш ва баҳолаш кўникмаларини шакллантиришнинг педагогик тизими замонавий педагогик парадигмаларнинг конвергенсияси асосида рефлексив таҳлил, педагогик қарор қабул қилишнинг алгоритмик маданияти, индивидуал таълим траекторияларини лойиҳалаш ва мултимодал диагностика компетенцияларни ривожлантирувчи рақамли дидактикага устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак ўқитувчиларда ўқувчиларнинг ривожланиш даражаларини ташхислаш ва баҳолаш кўникмаларини шакллантиришга доир тадқиқот натижалари асосида: 
бўлажак ўқитувчиларнинг диагностик-баҳолаш компетентлигини касбий тайёргарликнинг интегратив компоненти сифатида шакллантиришнинг педагогик шарт-шароитларини аксиологик, меъёрий ва процессуал-технологик уйғунликни таъминловчи назарий-методологик рамкани ишлаб чиқиш ва баҳолаш-назорат механизмларининг функсионал вазифаларини валидация қилишга оид тавсиялардан 2017-2020 йилларда бажарилган ФЗ-2016-0909111822-сонли “Дарслик ва ўқув адабиётлари мазмунига Шарқ педагогик тафаккури дурдоналарини сингдириш орқали ўқувчиларда “оммавий маданият”га қарши курашчанлик кўникмаларини шакллантириш механизмлари” мавзусидаги фундаментал лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Олий таълимни ривожлантириш ва глобал ҳамкорлик марказининг 2026-йил 8-июндаги 02/01-01-497-сон маълумотномаси).  Натижада бўлажак ўқитувчиларада ўқувчининг ривожланиш даражасини ташхислаш ва баҳолаш кўникмаларини шакллантиришнинг назарий асослари меъёрий ва процессуал-технологик уйғунликни таъминловчи диагностик ёндашувларни самарали қўллашга оид методик маълумотлар билан бойитилган;
бўлажак ўқитувчиларда таълим олувчиларнинг ривожланиш даражаларини ташхислаш-баҳолаш кўникмаларини шакллантиришнинг педагогик моделини компетенсиявий, шахсга йўналтирилган ва тизимли-фаолият ёндашувлар асосида баҳолашнинг прогностик вазифаларини кучайтиришга хизмат қилувчи  диагностик стратегиялар, рақамли ва интерактив педагогик технологиялар, форматив баҳолаш воситалари ҳамда дата-дривен мониторинг механизмларини интеграциялаш орқали такомиллаштириш бўйича тавсиялардан “Хорижий тил (Инглиз тили): Навигатинг тҳе Дигитал Ҳоризон” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий таълимни ривожлантириш ва глобал ҳамкорлик марказининг 2026-йил 8-июндаги 02/01-01-497-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак ўқитувчиларда ўқувчиларнининг ривожланиш даражаларини ташхислаш ва баҳолаш кўникмларини ривожлантиришга оид компетенсиявий, шахсга йўналтирилган ва тизимли-фаолият ёндашувлар асосида баҳолашнинг прогностик вазифаларини кучайтириш имкониятлари кенгайтирилган;  
олий педагогик таълимда талабаларнинг ташхислаш ва баҳолаш кўникмаларини ривожлантириш жараёни  таълим мазмунига эвиденcе-басед таълим, форматив баҳолаш технологиялари, дата-дривен мониторинг, рақамли педагогик диагностика, адаптив ўқитиш тизимлари ва рефлексив-аналитик фаолият элементларини киритиш орқали баҳолашнинг валидлиги ва ишончлилигини таъминловчи метакогнитив компетенсияларни шакллантиришга доир таклиф ва тавсиялардан “Бўлажак ўқитувчиларда ўқувчиларнинг ривожланиш даражаларини ташхислаш-баҳолаш кўникмаларини шакллантириш механизмлари” номли методик қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Олий таълимни ривожлантириш ва глобал ҳамкорлик марказининг 2026-йил 8-июндаги 02/01-01-497-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчиларда ўқувчиларнинг ривожланиш даражаларини ташхислаш ва баҳолашда эвиденcе-басед таълим, форматив баҳолаш технологиялари, дата-дривен мониторинг, рақамли педагогик диагностика, адаптив ўқитиш тизимлари ва рефлексив-аналитик фаолияти олий таълим жараёнига тадбиқ этилди; 
ташхислаш ва баҳолаш кўникмаларини шакллантиришнинг методик таъминоти замонавий педагогик парадигмаларнинг конвергенсияси асосида рефлексив таҳлил, педагогик қарор қабул қилишнинг алгоритмик маданияти, индивидуал таълим траекторияларини лойиҳалаш ва мултимодал диагностика компетенцияларни ривожлантирувчи рақамли дидактикага устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпанияси “Маданият ва маърифат” телеканили “Агар” кўрсатувини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпаниясининг 2026-йил 6-апрелдаги 1520/228-сонли маълумотномаси). Натижада олий педагогик таълимда бўлажак ўқитувчиларни тайёрлаш жараёни индивидуал таълим траекторияларини лойиҳалаш ва мултимодал диагностика компетенцияларни ривожлантиришга оид тажрибалар ОАВ орқали оммалаштирилган.   

Yangiliklarga obuna bo‘lish