Муратова Гулбахар Чориевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ғафур Ғулом насрида ижодий консепсия ва поетик тасвир мутаносиблиги”, 10.00.14 – ХХ аср ўзбек адабиёти ва ҳозирги адабий жараён (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Fil2453.
Диссертация бажарилган муассаса номи:  Нукус давлат педагогика институти.
Илмий раҳбар: Матёқубова Тозагул Ражаповна, филология фанлари доктори, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, DSc.03/2026.10.06.Fil.06.06. 
Расмий оппонентлар: Пирназарова Манзура Матназаровна, филология фанлари доктори, доцент; Насиров Азимидин Нормаматович, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бердоқ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ғафур Ғулом насрида ижодий консепсия ва поетик тасвир мутаносиблигининг ўзига хос хусусиятларини аниқлаш ҳамда уларни илмий-назарий жиҳатдан асослаш. Ёзувчи насрида бадиий образлар, рамзий-мажозий воситалар, юмор ва ҳажвнинг ғоявий-эстетик вазифаларини таҳлил қилиш. Адибнинг миллий адабий анъаналар билан ижодий алоқаси ва индивидуал поетик маҳоратини очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ғафур Ғулом насрий мероси ёзувчи ижодий кредоси, ижодининг ички динамикаси, умумшўро адабиёти етакчи тамойиллари ва жаҳон эстетикаси мезонлари, истиқлол даврида тубдан янгиланган адабий-эстетик қарашлар асосида қайта баҳоланган. Миллий-адабий анъаналар заминида пайдо бўлган янги эстетик ҳодиса ўлароқ, ўз даври тарихий-адабий жараёнида муносиб ўрин тутиши баробарида, кейинги йиллар бадиий насри ривожига ҳам самарали таъсир этгани далилланган;
Ғафур Ғулом насрий ва бадиий публицистик асарларидаги Шарқ фолклори, мумтоз адабиёти, рус ва жаҳон адабиётига ижодий издошлик, ифодавийлик ва экспрессивлик, муштараклик ҳамда ижодий ўзига хослик  поетик маҳорат масалалари бадиий матн таҳлили, шу билан бирга, адибнинг тасвирий воситалардан фойдаланиш санъати, индивидуал услуби ҳамда миллий ва умумбашарий қадриятларни уйғунлаштиришдаги бетакрор ёндашуви илмий хулосалар негизида асосланган;
ижодий консепсия, рамзий-мажозий ва ишоравий тасвир усулларининг ўзаро мутаносиблиги салафлар ва замондошлари ижоди билан қиёсан ўрганилиб, Ғафур Ғулом поетик маҳоратини юзага чиқарган обектив ва субектив омиллар аниқланган. Адиб насрида бадиий образлар, рамзлар ва поетик деталларнинг ғоявий-эстетик мазмунни очиб беришдаги ўрни ҳамда муаллиф индивидуал услубини шакллантиришдаги аҳамияти ёритилган. Шунингдек, ёзувчи ижодида миллий адабий анъаналар ва умуминсоний бадиий тафаккур уйғунлигининг ижодий консепсия ифодасига таъсири илмий-назарий жиҳатдан исботланган;
ёзувчи насрида баъзан маҳоратнинг етишмаслиги, айрим ҳолларда эса, ҳукмрон адабий-мафкуравий сиёсат таъсирида юзага келган нуқсонлар холис кўрсатилиши баробарида, адиб асарларида бадиий воқелик ва адабий қаҳрамон руҳий-психологик олами тасвирида қўлланган поетик ифода воситаларининг бадиий-эстетик функсиялари очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ғафур Ғулом насрида ижодий консепсия ва поетик тасвир мутаносиблиги муаммоларини тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалардан қуйидаги йўсинларда фойдаланилган:
Ғафур Ғулом насрий мероси ёзувчи ижодий кредоси, ижодининг ички динамикаси, умумшўро адабиёти етакчи тамойиллари ва жаҳон эстетикаси меъзонлари, истиқлол даврида тубдан янгиланган адабий-эстетик қарашлар асосида қайта баҳолангани, миллий-адабий анъаналар заминида пайдо бўлган янги эстетик ҳодиса ўлароқ, ўз даври тарихий-адабий жараёнида муносиб ўрин тутиши баробарида, кейинги йиллар бадиий насри ривожига ҳам самарали таъсир этганига оид илмий-назарий хулосалардан ОТ-Ф1-030 рақамли “Ўзбек адабиёти тарихи” кўп жилдлик монографияни (7-жилд) чоп этиш” (2017-2020) мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиѐти университетининг 2024-йил 25-мартдаги № 04/01-700-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа ўзбек насрида ижодкор консепсияси, бадиий тафаккур тадрижига доир илмий қарашлар, янги назарий маълумотлар билан бойитилган; 
Ғафур Ғулом насрий ва бадиий публицистик асарларидаги Шарқ фолклори, мумтоз адабиёти, рус ва жаҳон адабиётига ижодий издошлик, ифодавийлик ва экспрессивлик, муштараклик ҳамда ижодий ўзига хослик  поетик маҳорат масалалари бадиий матн таҳлили негизида асослангани билан боғлиқ илмий-назарий умумлашмаларидан давлат илмий-техник дастури доирасида 2021-2023-йилларда бажарилган ПФ -201912258. “Ўзбекистон адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳасида фойдаланилган. (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиѐти университетининг 2024-йил 25-мартдаги № 04/01-701-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида ижодий издошлик, ифодавийлик, экспрессивлик, муштараклик, ижодий индивидуаллик ва поетик маҳорат масалаларига доир илмий қарашлар ҳамда назарий-методологик маълумотлар билан бойитилган; 
ижодий консепсия, рамзий-мажозий ва ишоравий тасвир усулларининг ўзаро мутаносиблиги масалалари салафлари ва замондошлари ижоди билан қиёсан ўрганилиб, Ғафур Ғулом поетик маҳоратини юзага чиқарган объектив ва субъектив омиллар илмий асосланган ўринларидан ОТ-Ф1-030 рақамли “Ўзбек адабиёти тарихи” кўп жилдлик монографияни (7-жилд) чоп этиш” (2017-2020) мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиѐти университетининг 2024 - йил 25-мартдаги № 04/01-700-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа ижодий консепсия, рамзий-мажозий ва ишоравий тасвир усуллари мутаносиблиги масаласига доир илмий қарашлар билан янада тўлдирилган.
Тадқиқотнинг Ғ.Ғулом насрида бадиий воқелик ва адабий қаҳрамон руҳий-психологик олами тасвирида қўлланган поетик ифода воситаларининг бадиий-эстетик функсиялари ишончли тарзда очиб берилган илмий-назарий умумлашмаларидан фойдаланган ҳолда “Қорақалпоғистон” телеканалининг қорақалпоқ тилида олиб борилган “Тил байлиғи – ел байлиғи” дастурида ва радио каналининг “Тилга итибар – илга итибар” ешиттиришининг ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилди (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Қарақалпақстан республикаси телерадиоканали” ДМ нинг 2025-йил 30-майдаги №05-22/324-сонли  маълумотномаси). Натижада телеканал ва радиодастурларнинг ссенарийлари поетик ифода ва унинг ўзига хос вазифалари ҳақидаги назарий қарашлар билан тўлдирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish