Абдикаримова Фотима Бахромовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида танқидий фикрлаш қобилиятларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02 - Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (бошланғич таълим).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Ped7766.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
Илмий раҳбар: Ходжаниязов Сардор Умарович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат педагогика институти, DSc.01/2025.27.12.Ped.12.01 
Расмий оппонентлар: Уразбаева Дилбар Абдуллаевна, психология фанлари доктори (DSc), профессор; Исроилова Руҳшонова Суннатовна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат педагогика институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида танқидий фикрлаш қобилиятларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш ва илмий асосланган тавсия ҳамда амалий таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида танқидий фикрлаш қобилиятларини ривожлантиришнинг педагогик моҳияти ахборотни таҳлилий ва рефлексив ёндашувларга мувофиқлигини таъминлаш, таъсир этувчи педагогик ва психологик омилларни касбий компетентликнинг таркибий қисмларига когнитив корреляциялаш ҳамда “психодидактик резонанс” тушунчасига муаллифлик ёндашувини киритиш асосида аниқлаштирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида танқидий фикрлаш қобилиятларини ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитлари таълим мазмунини ўз-ўзини баҳолашга йўналтирилган интегратив сунъий интеллект тизимларига трансформациялаш, рефлексив-демократик таълим муҳитини рефлексив-диагностик модулли педагогик амалиётга тизимли корреляциялаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида танқидий фикрлаш қобилиятларини ривожлантиришга йўналтирилган методик таъминот ўқув материалларини “Интегра-Матрих” номли уч ўлчамли интегратив таъминот билан бойитиш, Блум таксономияси, Пол–Элдер интеллектуал стандартлари ва де Боно ёндашувига имплементациялашган методик банкни лойиҳалаштириш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида танқидий фикрлаш қобилиятларини ривожлантириш самарадорлиги лойиҳалаштирилган методик банкни рефлексив таълим муҳитига мобилизациялаш, диагностик ва мониторинг тизимини критериал баҳолаш индикаторларини верификациялаш асосида оширилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг танқидий фикрлаш қобилиятларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш юзасидан олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида танқидий фикрлаш қобилиятларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш юзасидан олиб борилган тадқиқот натижалари асосида ишлаб чиқилган илмий-назарий хулосалар ва методик тавсиялар бир қатор ўқув қўлланмалар мазмунига сингдирилди. Жумладан, танқидий фикрлашнинг назарий асослари, унинг когнитив механизмлари ҳамда бошланғич таълим жараёнида қўллашнинг дидактик шарт-шароитларига оид таклифлар “Танқидий фикрлаш назарияси ва методикаси” номли ўқув қўлланма мазмунида ўз аксини топди (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 18-февралдаги 3077 рақамли маълумотнома). Натижада мазкур ўқув қўлланма асосида ташкил этилган машғулотлар бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида муаммони таҳлил қилиш, далилларни баҳолаш, асосланган хулоса чиқариш ва ўз нуқтаи назарини аргументлаш каби танқидий фикрлаш кўникмаларини шакллантиришга ҳамда уларнинг касбий-педагогик компетенсиясини ривожлантиришга хизмат қилган;
узлюксиз таълим тизимида танқидий фикрлашни ривожлантиришнинг замонавий тенденсиялари, рақамли таълим муҳитида аналитик тафаккурни шакллантириш механизмлари ҳамда компетенсиявий ёндашув асосида методик таъминотни бойитишга доир таклиф ва тавсиялар “Узлюксиз таълимдаги тенденсиялар ва замонавий ёндашувлар” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилди (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 18-февралдаги 3142 рақамли маълумотнома). Натижада мазкур ўқув қўлланма бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида рақамли таълим муҳитида ахборотни танқидий таҳлил қилиш, уни саралаш ва баҳолаш, аналитик тафаккур асосида мустақил қарор қабул қилиш кўникмаларини шакллантиришга ҳамда уларнинг компетенсиявий ёндашув асосидаги касбий тайёргарлигини такомиллаштиришга хизмат қилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида танқидий фикрлаш қобилиятларини ривожлантиришнинг педагогик моҳияти, ушбу қобилиятларни ривожлантиришга йўналтирилган методик таъминот ва ўқув материалларини бойитишга доир диссертация натижаларидан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган ФЗ-2020010829-сонли “Талаба ёшлар илмий фаолиятида амалий кўникмаларни шакллантиришнинг инновацион механизмлари” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида белгиланган илмий-амалий вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2026-йил 18-июндаги 04/11-14010 -сон маълумотномаси). Натижада, талаба ёшларнинг илмий-амалий фаолиятида танқидий фикрлашга асосланган таҳлилий кўникмаларни шакллантириш, муаммоли вазиятларни мустақил баҳолаш ва асосланган ечим топишга йўналтирилган методик таъминотни такомиллаштиришга хизмат қилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида танқидий фикрлаш қобилиятларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш учун ишлаб чиқилган моделнинг самарадорлигини оширишга оид тавсиялардан олий педагогик таълим тизимида бўлажак ўқитувчиларни касбий тайёрлаш сифатини оширишга қаратилган вазифаларни амалиётга татбиқ қилишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2026-йил 9-февралдаги 02/01-01-72-сон маълумотномаси). Натижада, муаммоли ва таҳлилий мазмундаги топшириқлар орқали бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида танқидий фикрлаш қобилиятларини ривожлантириш методикасининг илмий-методик асосларини мустаҳкамлашга ҳамда таълим жараёни самарадорлигини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish