Неъматова Ирода Илҳом қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инглиз ва ўзбек реклама матнларида ундовни ифодаловчи воситалар ва уларнинг лексикографик хусусиятлари”, 10.00.13 – Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/Fil6832.
Илмий раҳбар: Аллаярова Зебинисо Боймуратовна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.11.05.
Расмий оппонентлар: Юлдашева Нилуфар Эргашевна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Маҳмудова Умида Урал қизи, филология фанлари доктори (DSc), профессор. 
Етакчи ташкилот: Абдулла Қодирий номидаги Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Инглиз ва ўзбек тили реклама матнларида буйруқ-ундовни ифодаловчи воситаларнинг лингвистик, прагматик ҳамда лексикографик хусусиятларини қиёсий жиҳатдан таҳлил қилиш, уларнинг реклама матнидаги функсионал-услубий вазифаларини аниқлаш ва таржимадаги ўзига хос жиҳатларини ёритишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
инглиз ва ўзбек реклама матнларида қўлланилган буйруқ-ундовни ифодаловчи воситалар, адресатга таъсир кўрсатиш усуллари ҳамда уларнинг прагматик функсиялари лингвистик жиҳати асосланган;
инглиз ва ўзбек реклама матнларида буйруқ-ундов бирликларининг стилистик имкониятлари, жумладан, эмоционал таъсирчанлик, ифодавийлик ва коммуникатив самарадорлиги реклама жанрлар аниқланган;
лексик-семантик бирликлар, фразеологик воситалар ва грамматик шакллар орқали буйруқ-ундовнинг ифодаланиш механизмлари ҳамда уларнинг инглиз ва ўзбек тилларидаги лингвокогнитив хусусиятлари қиёсий асосда далилланган;
инглиз ва ўзбек реклама матнларида қўлланилган буйруқ-ундов бирликларининг маданий-прагматик хусусиятлари аниқланиб, уларнинг истеъмолчига таъсир кўрсатишдаги функсионал вазифалари илмий жиҳатдан асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Инглиз ва ўзбек тили реклама  матнларида буйруқ ундовини ифодаловчи воситалар ва уларнинг лексикографик хусусиятлари” мавзусида олиб борилган тадқиқот асосида:
инглиз ва ўзбек реклама матнларида қўлланилган буйруқ-ундовни ифодаловчи воситалар, уларнинг прагматик таъсир механизмлари ҳамда коммуникатив функсияларига оид илмий хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2022–2024-йилларда бажарилган ИЛ-402104209-сонли “Ахборот-қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” номли инновацион лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 11-мартдаги 01/4-1333-сонли маълумотномаси). Натижада реклама дискурсидаги буйруқ-ундов бирликларининг лингвокогнитив ва коммуникатив моделлари тизимлаштирилган;
Инглиз ва ўзбек реклама матнларида қўлланилган буйруқ-ундов бирликларининг стилистик имкониятлари, жумладан, эмоционал таъсирчанлик, ифодавийлик ва прагматик самарадорлигига оид олинган хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2022-2025-йилларда олиб борилган “Эрасмус+ Интернатионал КА107 Cреидит мобилитй Кей аcтион 1-Мобилитй фор леарнерсанд стафф – Ҳигҳер эдуcатиоб студент анд стафф мобилитй (Гумболдт, Германия)” номли лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети 2026-йил 23-февралдаги 04/01-1060-сонли маълумотномаси). Натижада буйруқ-ундов бирликларининг инглиз ва ўзбек тилларидаги умумий ҳамда фарқли жиҳатлари илмий асосда таҳлил қилиниб, реклама жанрлари бўйича ойдинлаштирилган;
лексик-семантик гуруҳлар, фразеологик бирликлар ва бошқа тил воситалари орқали буйруқ-ундовнинг ифодаланиш механизмлари ҳамда ушбу бирликларнинг инглиз ва ўзбек тилларидаги лингвокогнитив хусусиятларига оид эришилган натижалардан “Таълим ўйинлари орқали хорижий тилларни ўқитиш методикаси” фани юзасидан тайёрланган ўқув қўлланмаси тайёрлашда фойдаланилган (2025-йил 14-апрел 136-сонли рухсатнома). Натижада реклама матнларидаги буйруқ-ундов бирликларининг лингвопрагматик таҳлили амалга оширилган ҳамда уларнинг структур-семантик хусусиятлари тадқиқ қилинган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish