Алибекова Маҳзуна Алишер қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси тўғрисида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Мотивацион ёндашув асосида талабаларнинг аудитив компетенсиясини такомиллаштириш методикаси (хорижий тил ва адабиёти йўналиши мисолида)”, 13.00.02 — Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/Ped9945.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети.
Илмий раҳбар: Пазилов Абдушоҳит Абдувоеитович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, илмий кенгаш рақами: Ўзбекистон миллий педагогика университети, DSc 01/2025.27.12.Ped.03.04.
Расмий оппонентлар: Абдуллаева Шахзода Абдуллаевна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Джураева Нилуфар Бахтияровна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертациянинг йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мотивацион ёндашув асосида талабаларнинг аудитив компетенсиясини такомиллаштириш методикасининг самарадорлигини илмий-методик жиҳатдан асослаш ҳамда уни “Хорижий тил ва адабиёти” таълим йўналиши талабаларининг таълим жараёнига татбиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
чет тили таълимида мотивацион ёндашувнинг назарий-методологик асослари ҳамда талабаларнинг аудитив компетенсиясини такомиллаштиришдаги дидактик имкониятлари коммуникатив тил ўқитиш, дифференциал ёндашув, контекстга асосланган таълим, интерфаол машғулотлар, рефлексив таҳлил ҳамда аудио-мултимедиа воситалари асосида тинглаб тушуниш кўникмаларини ривожлантиришнинг консептуал асослари орқали аниқлаштирилган;
талабаларнинг аудитив компетенсияси ва мотивацион ҳолатини реал вақт режимида баҳолашга хизмат қилувчи веб-платформа, адаптив тест механизми, реал вақт режимидаги мониторинг ва булутли маълумотлар базасига асосланган рақамли платформа ишлаб чиқилган, шунингдек, сунъий интеллект технологиялари асосида мотивацион профилларни автоматик аниқловчи алгоритм яратилган;
мотивацион ёндашув асосида талабаларнинг аудитив компетенсиясини такомиллаштиришга йўналтирилган педагогик модел мотивацион, компетенсиявий, шахсга йўналтирилган, фаолиятга асосланган ва конструктивистик ёндашувлар, шунингдек, ички мотивация, ташқи мотивация ва ўз-ўзини мотивациялаш компонентларини интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
мотивацион ёндашув асосида талабаларнинг аудитив компетенсиясини ривожлантириш методикаси коммуникатив тил ўқитиш методи, топшириқ асосида тил ўқитиш методи, тўғридан-тўғри метод, аудиолингвал метод ва замонавий коммуникатив ёндашувлар, шунингдек, ресептив, репродуктив ва продуктив топшириқлар ҳамда аутентик аудио материаллардан фойдаланиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мотивацион ёндашув асосида талабаларнинг аудитив компетенсиясини такомиллаштириш методикаси бўйича олинган натижалар асосида:
чет тили таълимида мотивацион ёндашувнинг назарий-методологик асослари ҳамда талабаларнинг аудитив компетенсиясини такомиллаштиришдаги дидактик имкониятларини коммуникатив тил ўқитиш, дифференциал ёндашув, контекстга асосланган таълим, интерфаол машғулотлар, рефлексив таҳлил ҳамда аудио-мултимедиа воситалари асосида тинглаб тушуниш кўникмаларини ривожлантиришнинг консептуал асослари орқали аниқлаштиришга оид тавсиялар “Энглиш” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Гулистон давлат университетининг 2024-йил 27-февралдаги 25-сонли буйруғига асосан берилган 25-22 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада талабаларнинг аудитив компетенсиясини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришга хизмат қилувчи дидактик имкониятларни аниқлашга эришилган;
талабаларнинг аудитив компетенсияси ва мотивацион ҳолатини реал вақт режимида баҳолашга хизмат қилувчи веб-платформа, адаптив тест механизми, реал вақт режимидаги мониторинг ва булутли маълумотлар базасига асосланган рақамли платформани ишлаб чиқиш, шунингдек, сунъий интеллект технологиялари асосида мотивацион профилларни автоматик аниқловчи алгоритм яратишга оид таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институтида 2023–2025-йилларда бажарилган “Тизим” шифрли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2026-йил 9-июлдаги 11-05-4278/04-сонли маълумотномаси). Натижада мотивацион ёндашув асосида талабаларнинг аудитив компетенсиясини ривожлантириш методикасининг дидактик таъминотини таҳлил қилиш имкониятлари кенгайтирилган;
мотивацион ёндашув асосида талабаларнинг аудитив компетенсиясини такомиллаштиришга йўналтирилган педагогик моделни мотивацион, компетенсиявий, шахсга йўналтирилган, фаолиятга асосланган ва конструктивистик ёндашувлар, шунингдек, ички мотивация, ташқи мотивация ва ўз-ўзини мотивациялаш компонентларини интеграциялаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Энглиш” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Гулистон давлат университетининг 2024-йил 27-февралдаги 25-сонли буйруғига асосан берилган 25-22 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада мотивацион ёндашув асосида талабаларнинг аудитив компетенсиясини ривожлантиришга хизмат қилувчи методик технологиялардан фойдаланиш имконияти оширилган;
мотивацион ёндашув асосида талабаларнинг аудитив компетенсиясини ривожлантириш методикасини коммуникатив тил ўқитиш методи, топшириқ асосида тил ўқитиш методи, тўғридан-тўғри метод, аудиолингвал метод ва замонавий коммуникатив ёндашувлар, шунингдек, ресептив, репродуктив ва продуктив топшириқлар ҳамда аутентик аудио материаллардан фойдаланиш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Энглиш” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Гулистон давлат университетининг 2024-йил 27-февралдаги 25-сонли буйруғига асосан берилган 25-22 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада мотивацион ёндашув асосида талабаларнинг аудитив компетенсиясини ривожлантириш методикасининг амалий самарадорлиги оширилган.